Human.uz | Rasmiy kanal
7.63K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 27 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Алиқулов Зоир Халиловични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон канадаликлар учун виза хизматини тиклади

Ҳиндистон сентябрь ойида юз берган йирик дипломатик можародан сўнг тўхтатилган канадаликлар учун виза хизматларини қайта йўлга қўяди, дея маълум қилди Ҳиндистоннинг Оттавадаги Олий комиссияси.

Визанинг тўхтатилиши Канада ҳудудида сикх сепаратистининг ўлдирилиши билан боғлиқ катта можаролар фонида содир бўлди.

Оттава Ҳиндистонни қотилликка алоқадорликда айблади, Нью-Деҳли бу айбловни "абсурд" деб атади.

Ҳиндистон чоршанба куни ўз ваколатхоналаридаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кўриб чиққандан сўнг, баъзи визаларни беришни давом эттиришини айтди. Баёнотда, шунингдек, Ҳиндистон “кейинги қарорлар вазиятга қараб қабул қилиши” айтилган.

Кириш, бизнес ва тиббий визалар пайшанба куни қайта тикланиши кутилмоқда. Ҳиндистоннинг Торонтодаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, кириш визалари фақат “ҳиндистонлик шахслар”, уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари учун мўлжалланган. Улар Ҳиндистон фуқаросининг яқин қариндошларига ҳам тегишли.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Азизов Абдулла Абдисаламович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди

Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Метрополитен: Ер усти ҳалқа йўлининг айрим бекатлари 3 кунга ёпилади

Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат),
Хонобод (11-бекат), Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида “Қиёт” (9-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси тайинланди

Бахтиёр Иброҳимов Венада фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023) лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Акамурод Узоқовга Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди

Акамурод Узоқов Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳисобланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“X”да видеоқўнғироқлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди

“Twitter” ребрендинги натижасида яратилган “X” ижтимоий тармоғида янги функция ишга туширилди. Энди унда аудио ва видеоқўнғироқлардан фойдаланиш мумкин, деб хабар берди Kazinform.

“X” тармоғи Бош директори Линда Яккарино бу ўзгариш ҳақида август ойида маълум қилган эди. Кўриниб турибдики, “X” Илон Маск раҳбарлигида битта иловада янада кўпроқ функцияларни тақдим қилмоқчи.

Айримлар учун аудио ва видеоқўнғироқлар имконияти жуда яхши янгилик, аммо хавотирга соладиган бир жиҳат бор: қўнғироқ функцияси ишланмага мувофиқ ёқилган. Агар сиз “X” тармоғидаги қўнғироқларни қабул қилишни истамасангиз, унда шахсий хабарлар созламасига кириб, уни ўчириб қўйишингиз керак бўлади. Бундан ташқари, сизга кимлар, яъни текширилган аккаунтлар ёки фақатгина обуначилар қўнғироқ қилиши мумкинлигини танлашингиз ҳам мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 30 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитойнинг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди

Хитой давлат телевидениеси хабарига кўра, 68 ёшли Ли Кэцян пайшанба куни ярим тунда юрак хуружига учраган ва “уни қутқариш учун қилинган барча уринишлар муваффақиятсиз бўлган”. Ўша пайтда у Шанхайда эди.

Ли Кэцян 2013 йилда бош вазир бўлди ва бир вақтлар Хитой Коммунистик партиясининг потенциал раҳбари ҳисобланган. Аммо кейин Си Цзиньпин олий раҳбар бўлди. Ли Кэцян шу йил бошида нафақага чиққунга қадар бош вазир лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ғазо сектори Исроил томонидан "қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан" ҳужумга учраган — Ҳамас

Бир оз олдин ЦАХАЛ вакили Исроил кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги маневрлар кўламини кенгайтираётганини айтди. Бу бир қатор оммавий ахборот воситаларига Исроил Ғазода қуруқликдан тўлақонли операция бошлаганини даъво қилиш имконини берди.

Ғазо аҳолисига кўра, октабрь бошидан бери энг кучли ҳужум амалга оширилмоқда. Ҳаво ҳужумлари ва артиллериядан ўққа тутилмоқда. Секторда на электр, на интернет мавжуд.

Айни пайтда Саудия Арабистони расмийлари АҚШни Исроилнинг Ғазо секторидаги қуруқликдаги операцияси Яқин Шарқ учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади The New York Times манбаларга таяниб.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ Исроилнинг Ғазо секторида қуруқликдаги амалиётини кенгайтираётгани ҳақида изоҳ беришни истамайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шайҳонтоҳур туманидаги “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 28 октабр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сенат ялпи мажлисида Болалар омбудсмани сайланди

Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial