Human.uz | Rasmiy kanal
7.63K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Давлат раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага борди. Тиббий бўлимлар ва палаталарга кириб, асл аҳволни кўздан кечирди, бу ерга келган беморлар билан суҳбатлашди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зоир Мирзаев янги лавозимга тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов бу хабарларни рад этди.

«Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд», — деди у.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркия президенти Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Туркия раҳбари маъмурияти маълум қилди.

“2023 йил 23 октябрда Швециянинг NATOга кириши ҳақидаги протокол Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан имзоланди ва ҳужжат кўриб чиқиш учун Туркия Буюк миллат мажлисига юборилди”, – дейилади президент маъмуриятининг алоқа бўлими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарёда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бош прокурор матбуот котибининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

Қарши шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

Қарши шаҳрида президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 26 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Буюк Британияда қашшоқ аҳоли сони қарийб 4 млн. нафарга етди

Буюк Британияда қашшоқлик ортиб бормоқда. Ўтган йили Буюк Британиянинг 3,8 миллион аҳолиси, жумладан, бир миллион бола қашшоқликка дуч келди, деб хабар бермоқда Кazinform агентлиги.

Joseph Rowntree Foundation нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, сўнгги уч йилда Буюк Британияда қашшоқлик даражаси 61 фоизга ошган. Ёрдамга муҳтож болалар сони 2017 йилдан буён уч баравар ошди.

Қашшоқлик асосий жисмоний эҳтиёжларни қондира олмаслик сифатида тавсифланади. Бу озиқ-овқат етишмаслиги, уй-жой етишмаслиги, кийим-кечак ва оддий инсон ҳаёти учун зарур бўлган бошқа нарсаларнинг йўқлиги.

Бундан ташқари, коммунал тўловларни ўз вақтида тўламаслик, истеъмол кредити бўйича тўловларни кечиктириш сўровда қатнашганларнинг аксариятига хос бўлди. Озиқ-овқат банкларидан фойдаланувчиларнинг улуши эса 2019 йилдаги 22 фоиздан 2022 йилда 35 фоизгача ошди.

Йўқчилик қашшоқликда яшаётган одамларнинг аҳволини мураккаблаштиради ва ёмонлаштиради. Улар орасида қарзларнинг кўпайиши, озиқ-овқат банкларига қарамлик, уй-жой етишмаслиги ва озиқ-овқат тақчиллиги вазиятни янада оғирлаштиради.

Тадқиқот муаллифлари Буюк Британиянинг ижтимоий таъминот тизими қашшоқликнинг олдини олмайди деган хулосага келишди, чунки ижтимоий нафақаларнинг асосий ставкаси шунчалик пастки, у мамлакатдаги қашшоқлик чегарасини енгиб чиқа олмайди.

Шу сабабли, бугунги кунда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирлар билан чегараланган қашшоқликка асосан Буюк Британия фуқаролари ва ижтимоий нафақа оладиган оилалар дуч келмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШда ҳунрезлик. 22 киши отиб ўлдирилди

АҚШнинг Льюистон шаҳрида отишма юз берди. Fox news хабарига кўра, қуролланган шахс уч жойда – ресторан, дўкон ва кўнгилочар марказда одамларга қарата ўқ узган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир этган шахснинг исми Роберт Кард.

22 киши ҳалок бўлган, 60 киши яралаган. Жиноятчи ҳали қўлга олинмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёрланмоқда

Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёрланаётганини айтди, бироқ бу қачон амалга ошишига аниқлик киритмади, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Чоршанба оқшомида халққа телемурожаатида Исроил раҳбари ҲАМАС жангари гуруҳига қарши “ерда, ер остида, Ғазода ва ундан ташқарида” курашишга ваъда берди, бироқ қуруқликдаги операция қачон ўтказилишини айтмади. "Биз ёруғлик ўғилларимиз, улар эса зулмат ўғиллари", – деди Нетаньяху.

Унинг сўзлари Ғазо сектори билан чегарада Исроил қўшинларининг кенг кўламли жойлаштирилиши ва минтақада АҚШ ҳарбий кучларининг тўпланиши фонида янграган.

"Биз қуруқликка бостириб киришга тайёрланяпмиз. Қачон, қандай ва қанча [аскарлар бўлишини] аниқ айтмайман”, – деди Нетаньяху, ҳаммаси қора кийинган, исроилликларга прайм-тайм нутқида.

Нетаньяху қуруқликдаги босқин вақти ҳарбий вазирлар маҳкамасининг бир овоздан қабул қилинган қарори билан белгиланишини айтди. "ҲАМАСнинг барча аъзолари ўлади", – деб таъкидлади у.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳудудлардаги ўртача маошлар эълон қилинди

Статистика агентлигига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи 4 млн 409,4 минг сўмни ташкил этди ва бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга кўп.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳудудлар кесимида (сўмда):

— Тошкент шаҳри — 7 186 900;
— Навоий вилояти — 5 750 300;
— Тошкент вилояти — 4 419 200;
— Андижон вилояти — 3 850 400;
— Бухоро вилояти — 3 785 800;
— Хоразм вилояти — 3 649 300;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 3 638 200;
— Сирдарё вилояти — 3 533 600;
— Жиззах вилояти — 3 388 400;
— Фарғона вилояти — 3 340 400;
— Сурхондарё вилояти — 3 314 200;
— Самарқанд вилояти — 3 298 900;
— Наманган вилояти — 3 258 800;
— Қашқадарё вилояти — 3 200 800.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial