Human.uz | Rasmiy kanal
7.6K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Қурувчилар” даҳасидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади - ҳоким

“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ССВ: бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13127

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вазирлар_Махкамасининг_2023_йил_28_сентябрдаги_617_ф_сон_фармойиши.pdf
188.7 KB
Президент Сергелидаги портлаш сабабларини ўрганиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди.

– Комиссия зиммасига уч кун муддатда омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;

– фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ ҳукумат раҳбари Рубен Варданян Озарбайжонда ҳибсга олинди.

Унга бир қатор айбловлар, жумладан, терроризмни молиялаштириш айблови қўйилган. Бу ҳақда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Варданяннинг ўзи Телеграм каналида таслим бўлишни лозим топганини ёзган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ироқдаги тўй чоғида жароҳатланганлар сони 500 нафарга етди

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида тўй чоғида юз берган ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди, 500 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform ХАА Anadoluга таяниб.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВга Мосул соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Аҳмад Ҳамдоний маълум қилди.

Аввал хабар берганимиздек, фожиа Ҳамдания туманидаги тўй чоғида содир бўлган. Ёнғинга феерверклар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Залда 800 киши ўтирнган. Дастлаб 150 киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Вилоятга мамлакат ички ишлар вазири Абдулэмир Шаммари ташриф буюриши кутиляпти.

Ижтимоий тармоқдаги кадрларда ёнғин янги турмуш қурганлар рақсга тушаётган пайтда бошланганини кўриш мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Портлаш натижасида фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарар миқдори аниқланмоқда

Тошкент шаҳар Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳолат юзасидан олиб борилаётган зарурий чора-тадбирларга Адлия органлари ҳам жалб этилди. Хусусан вазирлик ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 20 нафар экспертлари воқеа содир бўлган жойда ҳолат бўйича тайинланган тегишли суд экспертизалари юзасидан объектларни дастлабки кўздан кечириш, ходиса келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарарлар миқдорларини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, адлия органларининг масъул ходимлари жабр кўрган аҳоли билан учрашиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бермоқда ҳамда фуқароларнинг яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган шахсий ҳужжатларини тиклашга амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон президенти Германияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари форматидаги тадбирларда иштирок этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Сарвар Хамидов
 инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари;

Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда профессор Дамблдор ролини ижро этган актёр вафот этди

“Гарри Поттер” фильмларидаги Дамблдор роли билан танилган британиялик актёр Майкл Гамбон 82 ёшида вафот этди, деб хабар берди The Guardian газетаси.

“Биз сэр Майкл Гамбон вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Севимли турмуш ўртоғи ва ота Майкл пневмониядан сўнг рафиқаси Энн ва ўғли Фергус ҳузурида касалхонада тинчгина вафот этди", - дейилади таниқли актёрнинг оиласи баёнотида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сенат раиси Танзила Норбоева Сергелидаги ёнғин оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимизга ҳамдардлик билдирди

Куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган ҳодиса ва портлаш оқибатида ҳамюртларимиз зарар кўрди.

"...бундай оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга, шифокорларимизга, қолаверса, жабланганларга беминнат ёрдам қўлини чўзаётган фидойи ҳамюртларимизга, ёш валонтёрлар ҳаракатига барча сенаторлар номидан миннатдорчилик билдирамиз", дея таъкидлади Т.Норбоева Сенатда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2 та ОТМга янги ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан:

Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода «Cobalt» портлаб кетгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги кўчалардан бирида «Cobalt» русумли автомобилнинг газ баллони портлаб кетгани тшғрисида видеохабарлар тарқалмоқда.

Хабарларга кўра, мазкур транспорт воситаси портлашдан кейин, тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Берлиндаги Бельвю саройига келди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Берлиндаги Бельвю саройига келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади. Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

Шунда:

— 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

— 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13128

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial