Human.uz | Rasmiy kanal
7.6K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг учрашуви бўлиб ўтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берлиндаги Бельвю саройида Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё етакчиларининг Германия Президенти билан учрашувида иштирок этди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар японларни мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқишди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти билан учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Германияга амалий ташрифи доирасида 29 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13129

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган иқтисодий форумда иштирок этмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 21-26 даража илиқ бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13130

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бош вазир матбуот котиби:

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.

Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.

Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.

Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Портлаш фонида аҳолидан пул ундираётган фирибгарлар аниқланди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шохобча ва турар-жой биноларига зарар етгани ҳамда шикастланган бинолар ва бошқа иншоотлар яқин кунларда қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларни тиклаш аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда.

Шундай бўлсада, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун аҳолидан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда.

Шу ўринда шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

"Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар! Барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг", - дейилади мурожаатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бекзод Абдувалиевич Нариманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари этиб сайланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Покистондаги портлашда 50 киши ҳалок бўлди

Покистондаги худкушлик ҳужуми оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар бермоқда Кazinform BBC Newsга таяниб.

Портлаш жума куни жануби-ғарбий Балужистон провинциясида Муҳаммад пайғамбар таваллуди-мавлуд кунини нишонлаш учун йиғилган масжид яқинида содир бўлган.

Балужистон ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Айни пайтда Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Пешовар шаҳри яқинидаги масжидда алоҳида портлаш содир бўлди.

Пешовар яқинидаги Хангу масжидида қурбонлар сони ҳозирча маълум эмас, бироқ полициянинг айтишича, том қулаганидан кейин вайроналар остида бир неча киши қолиб кетган бўлиши мумкин.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13131

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси Самарқандда ўтказилади

2024 йилнинг 12-17 февраль кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференциясига мезбонлик қилади. Мазкур конференцияни Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анқарада теракт содир этилгани айтилмоқда

Бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 09:30 ларда Туркия пойтахти Анқарада теракт содир бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, 2 нафар террорчи Ички ишлар бош бошқармаси олдига енгил машинада келган ва улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчиси эса ўлдирилган.

Ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, ҳодиса натижасида 2 икки нафар ички ишлар ходими енгил тан жароҳати олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial