Human.uz | Rasmiy kanal
7.44K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13119

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байрутдаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди

АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси биносига шахси ҳали аниқланмаган одамлар томонидан ўқ узилди, деб хабар бермоқда Аnadolu агентлиги.

Ливан матбуотининг хабар беришича, пойтахт шимолида жойлашган Байрутдаги АҚШ элчихонаси биносига қуролли ҳужум уюштирилган.

Отишма натижасида бир нечта ўқ бинонинг асосий дарвозасига ва унинг олдидаги автотураргоҳда турган машиналарга тегиб кетган.

Ҳужумда қандай қурол ишлатилгани, қурбонлар ёки ярадорлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Элчихона ҳозирча ҳужум юзасидан баёнот бермаган.

Эътиборлиси, бу воқеа 1984 йил 20 сентябрда АҚШ элчихонасига бомба ўрнатилган автомобиль ҳужумининг 39 йиллигига тўғри келган.

Ўшанда террорчилар Байрут халқаро аэропорти ёнидаги Халдадаги денгиз пиёдаларининг штабига ҳужум қилишди.

Портловчи моддалар ортилган юк машинаси тўсиқни бузиб, ҳарбий казарма томон йўл олди. Натижада 241 пиёда аскар ҳалок бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Коронавируснинг янги тўлқини сабабли ЖССТ барча малакатларни одамларни эртароқ эмлашга чақирмоқда

COVID-19 пандемиясининг тугаши расман май ойининг бошида эълон қилинган бўлса-да, сентябрь ойининг бошидан бери Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганлар сони тез ўсишда давом этди ва деярли бутун мамлакат бўйлаб тарқалган ва 2020 йилнинг баҳоридаги биринчи тўлқин даражасига етди, деб хабар бермоқда ВВС.

Аммо пандемиядан деярли уч йил ўтгач, вирус мавжудлигини оммавий текширишдан ташқари, илмий ҳамжамият юқтирган одамларнинг ҳақиқий сонини аниқроқ ҳисоблашнинг бошқа усулларини ишлаб чиқди (уларнинг кўпчилигига ҳали ташхис қўйилмаган бўлиши мумкин).

Масалан, шаҳар канализациясида вирус концентрациясини ўлчаш орқали жуда аниқ жорий прогнозни олиш мумкин. Ва бу кўрсаткичга кўра, эпидемиянинг янги тўлқини аллақачон биринчисидан ошиб кетган.

Ковидни моделлаштириш бўйича етакчи экспертлардан бири Жей Вейланднинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, 8 сентябрга келиб Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганларнинг ҳақиқий сони ҳар куни тахминан 720 мингга кўпайган.

Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13121

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Эрон ҳукумати ҳижоб киймаган аёлларни 10 йилга озодликдан маҳрум қилишга имкон берадиган қонунни қабул қилди

Эрон парламенти аёлларни исломий кийиниш қоидаларини бузганликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Кўпчилик эронликлар бир йил аввал мамлакатдаги ҳокимият ва полиция зулмига қарши норозилик намойишларидан сўнг бошларини ёпишдан бош тортган, деб хабар бермоқда BBC News.

Қонун лойиҳасини парламентнинг 152 нафар аъзоси маъқуллаган, 34 нафар депутат унга қарши чиққан, 7 нафар депутат эса бетараф қолган.

Энди уни конституциявий назорат органи – Васийлар кенгаши тасдиқлаши керак, шундан сўнг қонун тўлиқ кучга киради.

Янги қонундан мақсад эронликларнинг исломий кийиниш қоидаларига риоя қилишлари устидан назоратни кучайтиришдан иборат.

Энди расмийлар фикрига кўра, ташқи кўриниши талабларга жавоб бермайдиган аёллар жарима тўлашлари керак, полиция эса уларни ҳибсга олиш ҳуқуқига эга.

БМТ қонун лойиҳаси эронлик аёллар ва қизларни зўравонлик ва таъқибларга янада кўпроқ дучор қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тўлов-контракти асосида ўқишга кирган талабалар президент имтиёзи билан давлат грантида ўқийди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинди.

Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:

1. Ахатова Азиза Шухрат қизи (ID 4853579);
2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи (ID 3828815);
3. Хўжабеков Убайдулло Неъматович (ID 4760075);
4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи (ID 4849242);
5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли (ID 4849316) президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 190.01 (+11.91) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.91 (+0.85) сўм;
— 1 евро — 12 987.24 (-40.89) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорабоғ арманлари ва Боку ўртасида музокаралар бошланди

Бугун Евлах шаҳрига Озарбайжондаги арманлар билан алоқа бўйича масъул шахс билан учрашиш учун Қорабоғ арманлари келди, деб хабар бермоқда Azertag нашри.

Айни пайтда учрашувга якуний тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Учрашувда Озарбайжон Республикаси Конституцияси ва қонунлари асосида қайта бирлашиш масаласи муҳокама этилади.

Озарбайжон армиясининг Қорабоғдаги аксилтеррор операцияси сепаратисларнинг чекиниши билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Қорабоғда жойлашган Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ёрдамида 20 сентябрь куни соат 13:00 дан бошлаб ҳарбий амалиётларни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга эришилган эди.

Келишувга кўра, Арманистон қуролли кучлари ва Озарбайжон Республикасининг Қорабоғ ҳудудида жойлашган ноқонуний ҳарбий тузилмалари қуролларини ташлаб, тўқнашув жойлари ва ҳарбий постларни тарк этади.

Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон ҳудудини бўшатиб, ноқонуний арман ҳарбий тузилмалари тарқатиб юборилмоқда. Шунингдек, ўқ-дорилар ва оғир техникалар топширилди.

Юқоридаги жараёнлар Россия тинчликпарвар контингенти томонидан мувофиқлаштирилади.

Аввалроқ, «Арменпресс» нашри Арцах президенти идорасининг ушбу масала бўйича баёнотини эълон қилган ва 21 сентябрь куни Евлахда Қорабоғ ва Озарбайжон ҳукумати вакилларининг учрашуви режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сирдарё ва Норин туман судларининг судьялари ишдан бўшатилди

Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг судьяси С. Сарибоев - одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси Б. Эргашев - ёзма аризасига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илон Маскнинг компанияси мияга чипларни жойлаш учун кўнгиллиларни қидирмоқда

Илон Маскнинг Neuralink компанияси мия-компьютер интерфейси (BCI) тажрибаси учун кўнгиллиларни қидираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ВВС News.

Компания инсон миясини компьютерга улашни режалаштирмоқда ва ўзининг янги технологиясини синаб кўриш учун фалаж бўлган одамларни қидирмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, мияга ўрнатилган имплант нерв импульсларини узата олади, бу эса шифрланган бўлади, фалаж бўлган одам эса, масалан, фақат фикрлаш кучи билан компьютерда ёзиш имкониятига эга бўлади.

Май ойида, бир нечта муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, Neuralink АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан (FDA) одамларда клиник синовлар ўтказиш учун рухсат олди.

Дастлаб компания 10 нафар кўнгиллини имплантация қилиш учун рухсат сўраган, бироқ ниҳоят қанча одамга тажриба ўтказишга рухсат берилгани эълон қилинмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг баъзи туманларида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Чуст туманида 71 нафар боғча болалари заҳарланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятининг Чуст туманида мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, прокуратура ҳам мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визани тўхтатди

Ҳиндистон Канада фуқароларига визалар беришни номаълум муддатга тўхтатди. Бундай қарорга келишга Канадада сикх сепаратистик ташкилоти “Халистонни озод этиш кучлари” (KLF) етакчиси Ҳардип Сингх Ниджар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Канаданинг виза марказларини бошқарувчи BLS International Services компанияси сайтида визани тўхтатиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзилган. Хабарномага кўра, визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб “кейинги буйруқлар келгунига қадар” тўхтатилади.

Ҳиндистон расмийлари вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида бу маълумотни тасдиқлади. Бироқ Нью-Деҳли бу ҳаракатга изоҳ бермади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида 47 нафар раҳбар ишдан бўшатилди

Қибрай туманида 47 нафар давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз лавозимларидан озод қилинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Озарбайжон ва Арманистон вакиллари ўртасидаги музокаралар якунланди

Озарбайжон Республикаси президентининг таклифига биноан Қорабоғнинг арман аҳолиси билан алоқалар бўйича масъул Рамин Мамедов Евлахда Қорабоғ арман аҳолиси вакиллари Сергей Мартиросян ва Давид Мелкумян билан учрашди, деб хабар бермоқда Azertag.

Озарбайжон вакили Р. Мамедов йиғилганларни Қорабоғдаги арман аҳолисини реинтеграция қилиш, инфратузилмани тиклаш ва Озарбайжон Республикаси Конституцияси ва қонунлари асосидаги фаолиятни ташкил этиш режаси билан таништирди.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг 20 сентябрдаги аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш ҳақидаги баёнотида баён этилган масалаларни зудлик билан амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари минтақада ёқилғи тақчиллиги борлигини айтишди. Шунингдек, улар озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини ҳам сўрашган.

“Йиғилиш натижаларига кўра, уларнинг илтимоси ижобий қабул қилинди. Хусусан, болалар боғчалари ва мактабларни иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ёнғинга қарши хизматларни ёқилғи билан таъминлаш, яқин келажакда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган”, – дейилади агентлик хабарида.

Kazinform мухбирининг хабар беришича, учрашув икки соатдан ортиқ давом этган. Арманистон томони Боку билан музокаралар натижасида якуний қарор қабул қилинмаганини, масалалар бўйича келишувга эришиш зарурлигини билдирди. Томонлар келгусида яна бир учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефонда гаплашди

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, “Хоразм-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда. Энергетика ва транспорт соҳаларидаги кооперация мустаҳкамланмоқда. Октябрь ойида пойтахтимизда Туркманистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан амалдаги кўп томонлама форматлар доирасида кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Телефон мулоқоти якунида давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан дилдан табриклади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марокаш зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллар сарфлайди

Марокаш ҳукумати мамлакатдаги вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Al Jazeera маълумотларига кўра, табиий офатларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Марокашда 7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Кучли зилзиладан сўнг юзлаб афтершлклар қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 6 магнитудага етган.

Марракеш минтақасидаги зилзила мамлакат тарихидаги сўнгги юз йилликдаги энг кучли зилзила бўлди, деб хабар берди Марокаш миллий геофизика институти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 212.07 (+22.06) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.16 (+0.25) сўм;
— 1 евро — 12 992.42 (+5.18) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларига тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial