Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.
Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

📹Ереванда портлашлар. Намойишлар кучаймоқда
Ереванда намойишлар сабаб полиция билан шиддатли тўқнашувлар бошланди. Ҳукумат биносини қўриқлаётган полицияга шишалар ва бошқа буюмлар улоқтирилган.
Полиция шовқинли гранаталар билан жавоб берган. Намойишчилар полиция кордонини бузиб, ҳукумат биносига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Қорабоғда олти қишлоқнинг тинч аҳолиси эвакуация қилинди: Храморт, Хнапата, Сарнахбюр, Нахичеваник, Мачкалашен ва Чанкатаг.
Охирги маълумотларга кўра, республикада камида беш киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Зарбалар оқибатида қурбонлар ва ярадорлар сони ортиб бормоқда.

Эрдўғон: "Қорабоғ Озарбайжон тупроғидир!"
“Репорт”нинг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий дебатдаги нутқида айтиб ўтди.
"Қорабоғ Озарбайжон тупроғидир! У учун бундан бошқа мақом асло қабул қилинмайди. Биз Озарбайжоннинг “бир миллат, икки давлат” шиорига амал қилиб, унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва у билан бирга бўлиш йўлидаги қадамларини қўллаб-қувватлаймиз”, деди Туркия раҳбари.
Эрдўған “Арманистон Қорабоғдаги тарихий имкониятдан фойдалана олмади” деб қўшимча қилди.

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13115

Владимир Путин Пекинда Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин октябрда Пекинда музокара ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев стратегик хавфсизлик бўйича Россия-Хитой маслаҳатлашувларида айтди, деб хабар беради ТАSS.
“Октябрда биз Россия президентининг “Бир камар, бир йўл” халқаро форуми тадбирларидаги иштироки доирасида Пекинда Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида батафсил икки томонлама музокараларни кутмоқдамиз”, – деди у.
Патрушев Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳурмат, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланишини ва улар "ўз-ўзидан қадрли ва ташқи шароитларга бўйсунмаслигини" таъкидлади.
“Бу муносабат олий даражада, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг жорий йил 20-22 март кунлари Россияга давлат ташрифи якунлари бўйича давлатларимизнинг қўшма баёнотида ҳам бир неча бор тасдиқланган”, – деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.
“Бир камар, бир йўл” ташаббуси 2013 йилда Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган бўлиб, қадимий Ипак йўлини рамзий маънода қайта тиклайди. Унинг мақсади Хитойнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Африка ва бошқа минтақалар бозорларига кириши, шунингдек, кўпроқ мамлакатлар иштирокида халқаро савдо ва инвестиция лойиҳаларини фаоллаштириш ва манфаатдор давлатлар капиталидан фойдаланишдир. 150 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар ташаббусга аллақачон қўшилган.

Уруғлик пахта етиштиришга мўлжалланган 10 минг гектардан зиёд майдонлар уруғчиликдан чиқарилди
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13117
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13117
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
my.gov.uz порталидаги хизматлар сони 700 тага оширилади
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-308, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловасида жорий этилади.
2024 йил якунигача:
Ягона порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади;
Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобиль илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуйидаги махсус порталлар ишга туширилади:
— 2024 йил 1 январдан рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи;
— 2024 йил 1 июндан республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи;
— 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи.
Шунингдек, шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича “112” ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
2023 йил 1 ноябрдан “охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.
2024 йил якунигача магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар ошади(ми?)
Ижтимоий тармоқларда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлаши, жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ўзсувтаъминот мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, тармоқларда тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

Европа болаларни онлайн зўравонликдан қандай ҳимоя қилади?
Европа Иттифоқи интернетда болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши курашиш бўйича қонун тайёрламоқда, деб хабар бермоқда Euronews.
Махфийлик ҳуқуқи ҳимоячилари қонун шахс ҳуқуқларига тажовуз қилишидан огоҳлантирди. Брюсселда бир гуруҳ намойишчилар Европа Иттифоқидан имкон қадар тезроқ болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тўғрисидаги низомни қабул қилишни талаб қилиб, "Онлайн тозаланг!" дея баёнот берди.
Фаоллар ҳимоя костюмларини кийиб, тозалаш воситаларини ушлаб туришган. Улар интернет болалар учун ифлос ва хавфли жой эканлигини етказмоқчи бўлдилар. “Мардлик ҳаракати” ташкилоти аъзоларининг ўзлари ёшликларида шундай суиқасд қурбони бўлишган. Энди улар Европа Иттифоқидан болаларни жинсий алоқада бўлган жиноятчиларга қарши чора кўришини исташади.
Батафсил:👉https://human.uz/10/51/13118

Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган «зам-ҳоким» ушланди
Бухоро шаҳар “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси фуқароларга берилган имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. У “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган фуқаролар М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.М лар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 миллион сўмдан, жами 163 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳоким ёрдамчисига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, рубль эса тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 178.10 (+10.06) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.06 (-0.41) сўм;
— 1 евро — 13 028.13 (+21.71) сўм.

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади.
«Биз Озарбайжоннинг барча соҳаларда, айниқса, ҳудудий яхлитлик ва адолатни тиклаш борасида эришаётган ютуқларидан мамнунмиз. Биз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва ҳимоя қилишда барча қийинчиликларга қарамай олиб бораётган адолатли курашида қўллаб-қувватлаймиз, ҳукумат ва халқнинг қатъиятини олқишлаймиз. Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради, Шуша унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари учун эса қучоғини очиб, бутун дунёдан меҳмонларни кутиб олади», — дея таъкидлади Сафоев.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига мураббий тайинланди
Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Испаниялик мутахассис терма жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Испаниялик мутахассис терма жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни ҳам бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Жумладан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Жаҳон банки президенти Ажай Банга, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, "Citygroup" корпорацияси раиси Жон Дуган, "BSG" компанияси раиси Рич Лессер билан учрашувлар режалаштирилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жумладан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Жаҳон банки президенти Ажай Банга, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, "Citygroup" корпорацияси раиси Жон Дуган, "BSG" компанияси раиси Рич Лессер билан учрашувлар режалаштирилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Мўътадил минтақадаги Турон чўллари» трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди
Жорий йилнинг 10–25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон учун яна бир тарихий муҳим воқеа содир бўлди. Ўзбекистон иштирокидаги «Мўътадил минтақадаги Турон чўллари» трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/55/13120

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга совға берди
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Президент Шавкат Мирзиёевга унинг исми туширилган футбол тўпини совға қилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги самарали шериклик алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Футболни ривожлантириш ва ёшларни кенг жалб қилиш бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда ФИФАнинг йирик халқаро тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Федерация раҳбари Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади ва унинг юқори савияда ўтказилишига муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Жанни Инфантино юртимизда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.