Human.uz | Rasmiy kanal
7.43K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти АҚШда ўзбекистонликлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аёл кишини тепиб, машинага ўтқазган ИИБ ходими ишдан ҳайдалди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари бир аёлни куч ишлатган ҳолда автомобилга ўтиришга мажбурлаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда, видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётганлиги учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган.

«Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди», — дейилади баёнотда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШнинг давлат қарзи 33,044 трилион долларга етди

Жорий йилнинг 19 сентябрь ҳолатига кўра, АҚШнинг давлат қарзи 33,044 трилион долларни ташкил қилмоқда, деб хабар берди мамлакат Молия вазирлиги сайти.

Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзининг шифтини ошириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу чора Америка расмийларига дефолтдан қочиш имконини берди. Ўша пайтда бу кўрсаткич 31,95 триллион доллар ташкил қилаётган эди, аммо ўша ойнинг ўрталарида давлат қарзи 32 триллион доллардан ошиб кетди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франция Россия рақами бўлган машиналарнинг мамлакатга киришини тақиқламоқчи эмас

Франция Финляндия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларидан фарқли ўлароқ, Россия давлат рақамлари бўлган автомобилларнинг киришига тақиқ жорий этиш ниятида эмас. Бу ҳақда республиканинг Россиядаги элчихонасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Известия» газетаси.

«Айни пайтда Франциядан Европа Иттифоқининг 833/2014-сонли Директивасига XXI-иловада кўрсатилган қоидаларга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган», — деди элчихона нашрга.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Айрим вилоят судларида раислар алмаштирилди

Айрим вилоят судлари раислари, жумладан, Мелибоев Талъатжон ёзма аризасига асосан Андижон вилоят суди раиси лавозимидан, Кадиров Лукмон ёзма аризасига асосан Бухоро вилоят суди раиси лавозимидан, Джумаев Ўткир ёзма аризасига асосан Жиззах вилоят суди раиси лавозимидан, Полванов Баҳодир ёзма аризасига асосан Хоразм вилоят суди раиси лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Ғаниев Фарходжон Андижон вилоят суди раиси, Рўзиев Учқун Бухоро вилоят суди раиси, Шукуров Акрам Жиззах вилоят суди раиси, Утаев Акром Фарғона вилоят суди раиси лавозимларига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “махсус аксилтеррор операцияси”ни бошлади

“Ҳарбий хизматчиларимиз хавфсизлигини таъминлаш ва Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида минтақада маҳаллий антитеррор тадбирлари бошланди”, — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Озарбайжон ОАВлари Боку мамлакат ҳаво ҳудудини Арманистон учун ёпаётганини хабар қилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Тоғли Қорабоғнинг Аскеран ва Степанакерт ҳудудларини ўқ овози, портлашлар овози эшитилмоқда.

Аҳолининг хабар беришича, Степанакерт ҳудудида алоқа узилиб қолган, сигналлар эшитилмоқда, шаҳар узра учувчисиз учиш аппаратлари учмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, фунт стерлингдан ташқари, барча валюталар, жумладан АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 168.04 (+7.65) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.47 (+0.22) сўм;
— 1 евро — 13 006.42 (+27.64) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маск собиқ Twitter'ни пулли қилишни режалаштирмоқда

Илон Маск илгари Twitter деб номланган Х ижтимоий тармоғини барча фойдаланувчилар учун пулли қилиб қўймоқчи, деб хабар бермоқда BBC News.

Кеча Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбатда миллиардер платформага пулли кириш ботларга қарши туришнинг ягона йўли эканлигини айтди.

"Биз платформадан фойдаланиш учун кичик ойлик тўловга ўтмоқдамиз", – деди Tesla ва SpaceX раҳбари. Бу шунчаки ноаниқ изоҳми ёки Маск ойлик тўловни жорий этишга қарор қилдими, ҳозирча номаълум.

Ўтган йили Twitterни сотиб олганидан бери Маск фойдаланувчиларни энди X Premium деб номланган кенгайтирилган хизмат учун тўлашга ундашга ҳаракат қилди. Бунга пуллик обуначиларга узунроқ постлар ва платформада кўринишни ошириш каби қўшимча функцияларни тақдим этиш орқали эришилди.

Бироқ, ҳозирча фойдаланувчилар Х-дан бепул фойдаланишлари мумкин. X Premiumдан фойдаланиш ҳозирда АҚШда ойига 8 доллар туради. Нарх абонент жойлашган мамлакатга қараб ўзгаради.

Бироқ, Х ижтимоий тармоғига пуллик киришни таклиф қилиш орқали у фойдаланувчиларининг кўпини йўқотиш хавфи мавжуд. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирда компания даромадининг катта қисмини ташкил этувчи реклама даромадининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент вилояти прокурорига ўринбосар тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро низо келиб чиқди

Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро можаро Канада ҳудудида Сикхлар етакчиси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлдирилиши туфайли келиб чиқди, деб хабар бермоқда CNN.

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат разведка хизматларида Нижарнинг ўлимини Ҳиндистон билан боғловчи “ишончли” далиллар борлигини айтганидан сўнг, Канада олий даражадаги ҳинд дипломати Паван Кумар Райни мамлакатдан чиқариб юборди.

«Сўнгги бир неча ҳафта ичида Канада хавфсизлик хизматлари Ҳиндистон ҳукумати агентлари ва Канада фуқароси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлими ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги ишончли даъволарни фаол равишда текширмоқда», – деди Трюдо душанба куни Парламентда.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13116

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Никол — хоин!"

Қорабоғдаги можаронинг кучайиши фонида ўнлаб одамлар Ереванда ҳукумат биноси атрофида йиғилиб, Бош вазир Пашинян сиёсатига қарши намойиш ўтказмоқда.

Улар Бош вазирга қарши "Никол— хоин!", дея ҳайқирмоқда. Аввалроқ Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “махсус аксилтеррор операцияси”ни бошлагани ҳақида маълум қилинганди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial