Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди. Давлат раҳбарини Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
100 ёшдан ошган японияликлар сони илк марта 92 минг нафардан ошди

Японияда 100 ёшдан ошган одамлар сони илк бор 92 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги 18 сентябрь куни нишонланадиган «Қарияларни ардоқлаш куни» муносабати билан ташкил қилинган тадбирда маълум қилди.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 92139 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро яшайди, бу кўрсаткич сўнгги 50 йил давомида фақат ўсган ва бугунга келиб рекорд даражага етган. 100 ёшдан ошганлар сони бу йил 1.5 минг нафарга кўпайган ва шу ёшдаги кексаларнинг қарийб 89 фоизи аёллардир.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, бу йил 47 107 киши ўзининг 100 ёшини нишонламоқда ва шу муносабат билан уларга табрик мактублари ва эсдалик совғалари юборилади.

Маълумот учун, Японияда 100 ёшли фуқаролар сони камида 1963 йилда қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилингандан бери доимий равишда ошиб бормоқда. Ўшанда мамлакатда 100 ёшдан ошган 153 нафар инсон бўлган. 1981 йилда уларнинг сони минг нафардан ошган, шунингдек, 1998 йилда - 10 минг, 2012 йилда эса 50 минг нафарга етган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Машҳур адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.

Наим Фатиҳович Каримов 1932 йилнинг 12 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. У 1955 йил ЎОДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.

Ўқишини аспирантурада давом эттириб, 1958 йил тамомлади. Аспирантурадан сўнг ёш олим Ўзбек ССР ФАнинг тил ва адабиёт институтига илмий ходим бўлиб ишга киради, етакчи илмий ходимликдан бўлим мудиригача бўлган йўлни босиб ўтади. 1993 йил Наим Каримовга филология фанлари доктори илмий даражаси тақдим этилади, 1994 йил эса профессорлик даражаси берилади.

Наим Каримовнинг илмий фаолияти асосан, XX аср ўзбек адабиётини, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби жадидчи ёзувчилар ижодини ўрганиш билан боғлиқ. Олим Ойбек, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг асарлари тўпламини тайёрлашга фаол бел боғлайди. Унинг қаламига “Ҳамид Олимжон” (1979), “Ойбек” (1985), “Усмон Носир”, “Усмон Носир ҳаётининг сўнгги йиллари” (1993-1994) каби илмий-оммабоп китоблар тегишли.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан берилади

Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13111

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Жанубий Корея Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ноқонуний деб атади

Жанубий Корея президенти Юн Сок-Йоль Россия ва КХДР ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий ҳамкорликни ноқонуний деб атади. Бу ҳақда у Associated Press агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ноқонуний ва нотўғри, чунки у БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва бошқа халқаро санкцияларга зиддир», - деди Юн Сок-Йоль.

Жанубий Корея президенти бундай ҳаракатларга жавобан халқаро ҳамжамият янада бирлашишига ишонч билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Сергели Тошкентдаги энг ёмон туман» — Халқ назорати

Халқ назорати портали маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига кўра, Сергели тумани Тошкентдаги энг ёмон туман бўлган.

Рейтингда ҳамон 8,79 очко билан Миробод тумани етакчилик қилмоқда. Учтепа тумани ҳам ўша даражада қолди – 7,83 балл ва рейтингда иккинчи ўрин.

Кучли учликни эндиликда Шайхонтохур тумани якунлади – 6,59 балл. Яккасарой тумани кучли учликдан чиқиб, тўртинчи ўринни эгаллади (6,24 балл).

Ўтган ой антирейтингни Олмазор тумани бошқарган бўлиб, у сентябрь ойининг ўрталарида 4,77 балл билан 13 августга нисбатан 2,73 балл билан ўз позициясини беш қаторга яхшилаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Машҳур адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 90 ёшида вафот этди. Наим Фатиҳович Каримов 1932 йилнинг 12 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган.…
Шавкат Мирзиёев академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди:

Ўзбекистон илм-фани ва адабиёти оғир жудоликка учради.

Филология фани соҳасида атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Наим Каримов шу йил 17 сентябрь куни 91 ёшида вафот этди.
Н.Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилди. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаб, ушбу олий таълим муассасасининг аспирантурасида таҳсил олди.

Ўз меҳнат фаолиятини 1958 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти (ҳозирги Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти)да кичик илмий ходим сифатида бошлаган заҳматкаш ва фидойи олим кўп йиллик илмий-ижодий фаолияти давомида мазкур институтда катта ва етакчи илмий ходим, бўлим мудири вазифаларида ишлади. 1962 йилда номзодлик, 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2002 – 2008 йилларда “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси раиси ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи раҳбари, 2008 йилдан ушбу музейнинг етакчи илмий ходими сифатида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда илм-фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшди.

Н.Каримов ХХ аср ўзбек адабиётини ўрганиш бўйича кенг қамровли фундаментал тадқиқот ва изланишлар олиб бориб, ушбу йўналишда ўзига хос мактаб яратди. Хусусан, маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти ва фаолияти, XX аср ўзбек адабиётининг атоқли намояндалари ижодига бағишланган кўплаб монография ва тадқиқотлари, маърифий романлари ҳамда мингдан ортиқ илмий мақолалари, қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари адабиётшунослик фанига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. 

Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Олимнинг мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидойи зиёлиларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг илмий-маърифий меросини оммалаштириш борасидаги хизматлари нафақат юртимизда, балки хорижий мамлакатлар илмий жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилган.

Серқирра олим жаҳон адабиётининг бир қатор сара асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилиш баробарида, тарихий мавзуларда йигирмага яқин ҳужжатли фильмларни яратишда ҳам фаол иштирок этди.

Унинг бевосита раҳбарлигида кўплаб фан номзодлари ва докторлари тайёрланган.
Академик Н.Каримовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига сазовор бўлган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Наим Каримовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
  
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркияда ўт ўчириш вертолёти сув тўғонига қулаб тушди: Қирғизистоннинг икки фуқароси қидирилмоқда

Измирнинг Мендерес туманида ўрмон ёнғинини ўчириш чоғида Тахтали тўғонидан сув олишга ҳаракат қилган вертолёт қулаб тушди. Вертолётда бўлган уч киши қидирилмоқда, улардан бири қутқариб олинди, дея хабар беради ТRТ Haber.

Кеча соат 23:53 да ўрмон ёнғинига жўнатилган вертолётлардан бири билан алоқа узилган. Текширув натижасида вертолёт Тахтали тўғонидан сув олиб, ўша ерга қулагани аниқланган.

Бу ҳудудга полиция, қирғоқ хавфсизлиги, АFAD (ТР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) ва UМКЕ (Миллий тиббий қутқарув гуруҳи) қўшинлари юборилган. Ҳозирча вертолётнинг иккинчи учувчиси Қирғизистон фуқароси қутқариб олиниб, оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли мавжуд вазият ва қидирув-қутқарув ишлари ҳақида маълумот берди. Ҳозирча вертолёт қулаган жой аниқланган.

«Мендересдаги ёнғин назорат остига олинди. Вертолётдаги тўрт кишидан уч нафари Қирғизистон, бир нафари Туркия фуқароси. Ҳозирча бир нафар Қирғизистон фуқароси тирик топилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Вертолёт қулаган жой аниқланган, зудлик билан қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — деди вазир.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эрдўған Маскни Туркияда Tesla заводини очишга таклиф қилди

17 сентябрь куни Туркия президенти Режеп Таппий Эрдўған Нью-Йоркда тадбиркор ва Tesla эгаси Илон Маск билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашувда Эрдўған Маскга Туркиянинг технология соҳасидаги ютуқлари ҳақида гапириб берган ва уни Tesla’нинг республикада еттинчи заводини қуришга ундаган. Шунингдек, президент Туркия ва SpaceX ўртасида космик дастур доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳам таклиф киритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентнинг баъзи туманлари газ таъминотидан қисман узилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг туманларида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан Яшнобод, Яккасарой, Учтепа, Яшнобод ва Бектемир туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.

Яшнобод туманида 18 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:

— «Қурувчилар» маҳалласида;
— «Иноқобод»маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида;
— «Чинор» маҳалласида;
— Улгуржи истеъмолчилар — 15 та.

Учтепа туманида 11:00 дан 16:00 гача:

— «Фозилтепа» маҳалласида;
— Улгуржи истеъмолчилар 8 та.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Айрим бизнес вакилларига 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.

Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

— камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

— оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

— фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

— қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;

— инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республиканинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисаси кузатилади

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди

Бугун, 18-сентябрь куни Москвадаги Ҳукумат уйида бош вазирлар Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-йиғилишини ўтказади.

Учрашувда газ соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ун нархи ўтган йилгига нисбатан 200-300 сўмга қимматлашган — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда, “Ун нархи 20 кунда ўз жойига қайтади” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унга кўра, аҳолини ун маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида ҳар йили мамлакатимизда 8 млн. тонна атрофида буғдой етиштирилмоқда. Талаб эса, 104,4 фоизни ташкил этади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган деҳқон бозорларидаги нархлар ўрганилган.

Қўшимча қилинишича, бозорлардаги чакана савдода Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “365 кун”, “Турон”, “Мўътабар”, “Олтин дон”, “Макфа” ва бошқа маркадаги олий ва 1 навли ун қадоғига қараб 5000 сўмдан 7500 сўмгача сотилаётган бўлса, улгуржи савдода 5000–7000 сўмни ташкил этмоқда.

«Бу нарх ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 200-300 сўмга ошганини (жойларда савдо расталарида эркин нарх белгиланиши оқибатида бундан ортиқ даражада ошганини) кўрсатади. Бунинг сабабларидан бири, Россия ва Қозоғистондан кириб келаётган маҳсулот айланмаси хорижий валютада амалга оширилиши натижаси ҳисобланади», — дейди вазирлик.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дилерлик марказлари автомобилларни муддатидан олдин етказиб беришни бошлади

UzAuto Motors компаниясининг хабар беришича, дилерлик марказлари бир ой олдин тузилган шартномалар бўйича харидорларга Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобилларини муддатидан олдин етказиб беришни бошлаган.

Бундан ташқари, UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда.

Компания, шунингдек, агар бир шахс номига 2 та бир хил русумли автомобиль харид қилинса, шартноманинг 3.1.2 бандига асосан, етказиб бериш муддати узайтирилишини эслатиб, мижозлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан яхшилаб танишиб чиқишларини сўраган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гулнора Каримованинг активлари оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, «Ишонч» жамғармаси ташкилотнинг Ўзбекистонда оналар ва янги туғилган чақалоқларни ўлимини камайтиришга қаратилган лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 43.5 млн. доллар ажратмоқчи. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири эса кам вазнли чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичини 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир.

Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳа биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан орттирилган деб топилиб, мусодара қилинган ва Швейцариядан Ўзбекистон аҳолисига қайтарилаётган активлар ҳисобидан молиялаштирилади. БМТнинг ушбу лойиҳасида унга 30 ой ичида Ўзбекистондаги 600 минг нафар аёл ва янги туғилган чақалоқларни қамраб олиш кўзда тутилган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13112

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Япон иенаси ва Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 160.39 (-14.60) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.25 (+0.12) сўм;
— 1 евро — 12 978.78 (-3.41) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Яшнободда сохта уй-жой олди-сотди шартномалари орқали жами 4 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинган

Бош прокуратуранинг хабар беришича, "Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial