Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Human.uz | Rasmiy kanal
Дилерлик марказлари автомобилларни муддатидан олдин етказиб беришни бошлади UzAuto Motors компаниясининг хабар беришича, дилерлик марказлари бир ой олдин тузилган шартномалар бўйича харидорларга Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобилларини муддатидан…
«Туғилдию, шу он ўлди»: Автосалонларда шартнома бериш тугагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда деярли барча автосалонларда одамларни шартнома бериш тугаганини айтиб ортларига қайтаришаётгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, автосалон ходимлари шартнома учун борганларга бугун шартнома бериш бошланган барча автомобиллар тугаганини маълум қилишган.

«Салонларга биринчи бўлиб борганларнинг ҳам бор-йўғи 4 ёки 5 нафари шартнома олишга улгурган холос», — дейилади хабарларда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди

Хусанов Нодирбек Джуммаевич Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Хусанов Нодирбек агентликнинг Баҳолаш ва риелторлик фаилиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нью-Йоркда қазиб олинадиган ёқилғига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишлари арафасида Нью-Йорк марказига йиғилган минглаб одамлар АҚШ президенти ва бошқа дунё етакчиларидан иқлим ўзгаришига эътибор беришни, янги нефть ва газ қудуқларини бурғилашни тўхтатишни талаб қилишди.

Якшанба куни минглаб одамлар Манхэттен кўчаларига чиқиб, дунё етакчиларини қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишга чақиришди.

Иқлим ўзгаришига қарши намойишчилар сони коронавирус пандемиясидан кейинги энг каттаси бўлди. Иштирокчилар Нью-Йоркка мамлакатнинг турли бурчакларидан плакатлари билан келишди. Улар орасида тиббиёт ходимлари ва ядровий қуролга қарши фаоллар, роҳиблар ва имомлар, касаба уюшмалари раҳбарлари ва актёрлар, олимлар ва талабалар бор.

Маълумот учун, Жо Байден маъмурияти 2050 йилга бориб АҚШни углерод газидан нейтрал ҳолга келтирмоқчи. Ушбу банднинг амалга оширилиши 2024 йилда бўлиб ўтадиган Америка президентлик сайловларида Жо Байден ва умуман Демократик партиянинг сайловда қўллаб-қувватланишига таъсир қилади.

Аксарият республикачилар нефть, кўмир ва табиий газни қидириш ва қазиб олишни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13113

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ким Чен Иннинг Россияга 6 кунлик ташрифи якунланди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга 6 кунлик ташрифини якунлаб, зирҳли поездда уйига қайтди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

Россия матбуотининг хабар беришича, Ким Чен Инни олиб кетаётган поезд Россиянинг Узоқ Шарқидаги Артем шаҳридан жўнаб кетган. Поездни Россиянинг қатор расмийлари кузатиб қўйди, деб ёзади “РИА Новости”.

Хайрлашганда Ким Чен Ин ҳурматини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга ташриф буюрди. Чоршанба куни “Восточний” космодромида икки давлат саммити бўлиб ўтди. Россиянинг Амур вилоятидаги космик марказда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Путин маҳаллий ахборот каналига КХДР билан ҳарбий-техникавий алоқалар ўрнатилиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, у Ким Чен Иннинг Россия ракета технологияларига жуда қизиқишини маълум қилди ва КХДРга ўз сунъий йўлдошини яратишда ёрдам беришга ваъда берди.

Шимолий Корея май ва август ойларида орбитага ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини чиқаришга уринган, бироқ иккаласи ҳам муваффақиятсизликка учраган. Учинчи айғоқчи-сунъий йўлдош октябрь ойида учирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Ким Чен Иннинг ҳокимият тепасига келганидан кейин хорижий давлатга қилган энг узоқ сафари ҳисобланади. Сафарга кетган вақтни ҳисобласак, Шимолий Корея етакчиси Россияда 8 кун бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маҳаллада катта ишлар бошланиб кетди. Сизнинг иштирокингиз қандай?

Давлат раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Қутлуқ” МФЙда ҳам жадал суратларда бошлаб юборилди.

Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам бевосита жойларга чиққан холда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, маҳалладиги 43-сонли умумтаълим мактаби ҳолати кўздан кечирилди. Қайта таъмирдан сўнг фойдаланишга топиширилиши режалаштирилган мазкур ўқув даргоҳида бошланган иш жараёни, келгусида амалга ошириладиган қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.

Шуниндек, маҳалла йиғини инфратузулмаси, аҳолининг тоифалари бўйича маиший-ижтимоий шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/8/13114

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Президенти АҚШда ўзбекистонликлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аёл кишини тепиб, машинага ўтқазган ИИБ ходими ишдан ҳайдалди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари бир аёлни куч ишлатган ҳолда автомобилга ўтиришга мажбурлаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда, видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётганлиги учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган.

«Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди», — дейилади баёнотда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial