Human.uz | Rasmiy kanal
7.39K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Росавиация Тверь вилоятидаги фалокат ҳақида маълумот берди:

▪️Махсус комиссия Embraer-135 (ЕВМ-135BJ) самолёти билан содир бўлган авария ҳолатлари ва сабабларини ўрганишга киришди.

▪️Самолёт бизнес-учувларга ихтисослашган "МНТ-Аэро" МЧЖга тегишли.

▪️Самолёт Москва – Санкт-Петербург йўналишида парвоз қилаётган бўлиб, бортида етти нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бўлган.

▪️Махсус Комиссия экипажнинг тайёргарлиги, ҳаво кемасининг техник ҳолати, парвоз маршрутидаги метеорологик вазият, диспетчерлик хизматлари ва ер усти радиотехникаси иши бўйича фактик материаллар тўплашни бошлади.

▪️Ушбу босқичда мутахассислар, шунингдек, “қора қути” ёзувларини кейинчалик ўрганиш ва таҳлил қилиш учун объектив назоратнинг борт воситаларини топишлари керак бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пригожин самолёти Путин буйруғи билан уриб туширилганКамолиддин Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Россиядаги Пригожин самолёти билан боғлиқ "фалокат"га муносабат билдирар экан, бу Путин буйруғи эканига шаъма қилди.

"Путинда Пригожинни йўқотишнинг усуллари кўп эди: инфаркт, автоҳалокат еки ош тиқилиб қолиб ўлиши ва ҳ.к. Лекин, Путин энг демонстратив йўлни танлади. Самолёти билан, куппа-кундуз куни, ҳаммага кўрсатиб, уриб туширди, деб ёзди сиёсатшунос.

Унинг қўшимча қилишича, Пригожин исёни Путин ҳокимиятида бўшлиқ пайдо қилган. Уни ўлдириш эса бошқаларни қўрқитиб, ўрнини билдиришга қаратилган. Миссия бажарилди. Путин Пригожинни аввал тинчитиб, сўнгра йўқ қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади

Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди.

Ташриф давомида таълим масканларидаги шароитлар, янги иншоотлар, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилади. Мутасаддилар иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эркинжон Турдимовнинг ишдан кетиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ўз лавозимидан озод этилиб, ўрнига Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳоким бўлиши, Эркинжон Турдимов эса Вазирлар Маҳкамасида иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ Самарқанд вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси мазкур хабарларга расмий муносабат билдириб, уларнинг мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

«Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади. Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади. Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда», — дейилади муносабатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Танзила Нарбаева: Бугун ижара, лизинг масалаларида алданиб қолаётганлар кўп

Олий Мажлис Сенатининг навбатлдаги ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Нарбаева ижара, лизинг масалаларини тартибга солиш ва улар билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш тўғрисида гапирди.

— “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун амалиётдаги реал муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Ижара, лизинг муносабатларга киришаётганда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини қонун билан аниқ ва мустаҳкам ҳимоя қилинишига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши керак. Қонундаги янги нормаларнинг мақсади айнан шундан иборат.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга енгиллик яратишга қаратилган нормалар ҳам жуда муҳим. Яқинда Давлатимиз Раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлган мулоқотларида ҳам экспорт фаолиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Лекин, биз Қонуннинг муҳимлиги, керакли эканлигини қанча эътироф этмайлик, бевосита ижрочилар уни тўғри англаб, тушуниб, аниқ ва бир хилда қўлланишини таъминланмаса ёки аҳоли, тадбиркорларнинг ушбу янгиликлардан хабари бўлмаса, натижа кутилганидек бўлмайди.

Шу боис, барча даражадаги, айниқса ҳудудлардаги мутасадди тузилмалар, маҳаллий Кенгаш депутатлари қонунчиликдаги ушбу янгиликлардан ижрочилар ва аҳоли хабардорлигини оширишга, ҳуқуқни қўллаш амалиёти бир хилда тўғри ташкил қилинишига жиддий эътибор қаратишлари шарт,
дейди Сенат раиси ўз нутқида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига борди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига етиб борди. Давлат раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

- Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланди. Алломаларимиз меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Давлат раҳбари пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шимолий Кореянинг разведка сунъий йўлдошини учиришга иккинчи уриниши муваффақиятсизликка учради

Пайшанба куни КХДР разведка сунъий йўлдошини учириш бўйича иккинчи уриниши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Янги ракетанинг биринчи ва иккинчи босқичларининг парвози яхши ўтди, бироқ учинчи босқич парвози вақтида фавқулодда портлаш тизимидаги хатолик туфайли ғайритабиий ҳолат юзага келди, дейилади марказий телеграф хабарида.

КХДР Аэрокосмик технологияларни ривожлантириш миллий бошқармаси аварияни чуқур ўрганаётганини ва октябрь ойида учинчи разведка сунъий йўлдошини учиришини маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати яна пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва рублнинг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, евронинг қиймати эса кўтарилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 049.02 (-18.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.61 (-0.25) сўм;
— 1 евро — 13 070.78 (+25.76) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мизорам штатида қурилаётган кўприкнинг қулаши натижасида 17 ишчи ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CNN.

Ҳозирда Жанубий Африкада БРИКС саммитида иштирок этаётган Бош вазир Нарендра Моди воқеада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Маълум қилинишича, мамлакат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошларига деярли 2500 доллар, жароҳатланган ишчиларга эса 600 доллар тўлайди.

Бу сўнгги ойларда мамлакатда содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Июнда Бихар штатида Ганг дарёси орқали қурилаётган тўрт полосали бетон кўприк бир йил ичида иккинчи марта қулаб тушди.

Ўтган йил октябрда Гужаратнинг Морби шаҳрида яқинда таъмирланган осма кўприк қулаб, 135 киши ҳалок бўлган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Огайо штатида мактаб автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 23 киши яраланди

22 август, сешанба куни Огайо штатида мактаб автобуси билан содир бўлган ЙТҲда бир ўқувчи ҳалок бўлди, камида 23 нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда USA Today.

Ҳалокат Колумбдан 40 мил ғарбда жойлашган Кларк округида эрталаб соат 8 ларда Лоренсвилл шаҳридаги Northwestern Local Schools бошланғич синф ўқувчиларини олиб кетаётган автобус штатлараро 41-йўлда микроавтобус билан тўқнашиб кетганида содир бўлган.

Ҳодиса вақтида автобусда 52 нафар ўқувчи ва ҳайдовчи бўлган.

Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, микроавтобус қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, мактаб автобусига бориб урилган, автобус йўл четидан чиқиб, ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига бир неча тез ёрдам бригадалари етиб келди, тиббий вертолётлар ёрдам кўрсатиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Жабрланган 23 нафар боланинг 22 нафари ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олган. Бир бола оғир жароҳатлар билан Дайтон болалар касалхонасига етказилган.

Шунингдек, тез ёрдам бригадаси микроавтобус ҳайдовчиси ва бир йўловчини ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан касалхонага олиб кетди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Пригожиннинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин кеча самолёт ҳалокатида вафот этган Евгений Пригожин ва у билан бортда бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Президент, шунингдек, Пригожиннинг Россия учун қилган хизматларини эътироф этиб, унинг ҳеч қачон унутилмаслигини айтди. 

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатди

24 августдан бошлаб Хитой «Фукусима-1» атом электр станциясидан сув океанга оқизилиши сабабли Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатди. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълум қилди.

Агетлик маълумотига кўра, хитойлик истеъмолчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва импорт қилинадиган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош божхона бошқармаси 24 августдан бошлаб Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатади.

24 августдан бошлаб Япония «Фукусима-1» атом электр станциясидан сувни оқизишни бошлади.

2011 йил 11 март куни Япониянинг шарқий қирғоқларида денгизда 9,0 магнитудали зилзила натижасида кучли цунами юз берди. Зилзила ва цунами 20 мингга яқин одамни ўлдирди. Фукусима атом электр станциясидаги аварияга табиий офат ҳам сабаб бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мадрасаларнинг мандат натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди.

Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари топширган ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олиши мумкин:

"Фахриддин ар-Розий": https://t.me/arroziyuz

"Кўкалдош": https://t.me/kukaldoshuz

"Саййид Муҳйиддин махдум": https://t.me/maxdumuz

"Хадичаи Кубро": https://t.me/xadichauz

"Муҳаммад ал-Беруний": https://t.me/alberuniyuz

"Имом Термизий": https://t.me/termiziylar

"Ҳидоя": https://t.me/hidoyauz

"Хожа Бухорий": https://t.me/Xojabuxoriy

"Мир Араб": https://t.me/mirarabmadrasa

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зимбабведа сайловчиларнинг кўплиги туфайли сайлов бир кунга узайтирилди

Зимбабведаги сайловларнинг кўплиги туфайли сайлов яна бир кунга узайтирилди, деб хабар бермоқда Еuronews.

Зимбабведа ҳар бир сайловчининг танловини инобатга олган ҳолда сайлов бир кунга узайтирилди. Расмийларга кўра, сайловга бунчалик кўп одам келиши кутилмаган.

Сайловда 11 номзод қатнашяпти (Зимбабве бирданига президент, парламент ва муниципалитетларга овоз беради). Аммо ҳақиқий кураш, 2018 йилги сайловларда бўлгани каби, амалдаги президент Эммерсон Мнангагва ва Фуқаролик ўзгариши учун мухолифат коалицияси вакили Нельсон Чамиза ўртасида кечмоқда. Агар биринчи босқичда ғолиб аниқланмаса, октябрда мамлакатда сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов имом-хатиб вазифасидан озод этилди

Ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Фукусима-1» атом электр станциясида ишлатилган сув Тинч океанига оқизила бошлади

Япониянинг «Фукусима-1» атом электр станциясидаги (АЭС) авариядан 12 йил ўтиб, Токио ҳукумати ядро реакторларини совутиш учун ишлатилган радиоактив сувни Тинч океанига оқизишни бошлади, деб хабар бермоқда Deusche Welle.

2011 йилда Японияда даҳшатли зилзила юз берди ва «Фукусима-1» АЭС да электр таъминоти ва совутиш тизими ишламай қолди. Натижада учта реакторда ядро ёқилғиси эриб, кейин портлаш содир бўлди ва радиация ҳавога тарқалди. Кенг ҳудудлар вайрон бўлди, ўн минглаб одамлар улардан эвакуация қилинди.

Реакторларни совутиш учун сув ишлатилган. Кейинчалик 1343 миллион куб метр сувни сақлаш қийинлашди, сув омборлари тўлиб кетди. 2021 йил апрель ойида Япония ҳукумати денгизга катта миқдорда сув қуйишга рухсат берди. Маълумотларга кўра, сув радиоактив моддалардан тозаланган. Бироқ, у водороднинг радиоактив изотопи тритийни ўз ичига олади.

Япония ҳукумати сувни Тинч океанига бир километр узунликдаги туннел орқали оқизиш ниятида. Биринчи партия сифатида 17 кун ичида океанга 7800 тонна сув чиқариш режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, чиқиндиларни утилизация қилиш 30 йил давом этади. Нега бу сувни ерда сақлаш мумкин эмас, деган саволга Япония расмийлари аниқ жавоб бермади.

Япониянинг ядровий назорат агентлиги, шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) сувни Тинч океанига оқизиш режасини маъқуллади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтнинг айрим кўчалари автотранспорт учун вақтинча ёпилади

Тошкентда 3-сентябрь куни Мустақиллик 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

31-август куни соат 10:00 дан 3-сентябр куни соат 10:00 гача:

Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3-сентябр куни соат 05:00 дан 09:00 гача:

Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Саида Мирзиёева расман президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон
Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ доллари яна «тахт»га қайтмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ҳамда Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ва бошқа хорижий валюталар курси эса пастлаган.

— 1 АҚШ доллари — 12 070.10 (+21.08) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.17 (+0.56) сўм;
— 1 евро — 13 023.64 (-47.14) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial