Human.uz | Rasmiy kanal
7.39K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон мустақиллиги маъмурининг қабрига гул қўйди

Озарбайжон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон мустақиллиги маъмури бўлган Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи бошланди

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати пасайган, Россия рублининг курси эса кўтарилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 089.93 (-10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.43 (+0.11) сўм;
— 1 Евро — 13 185.28 (-4.95) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Йўл, газ, электр ва сув билан боғлиқ муаммолар: Республика ишчи гуруҳининг Қашқадарёга сафари қандай кечди?

Батафсил
:👉https://human.uz/2/11/13072

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.

Ҳайдар Алиевнинг мустақил Озарбайжонни барпо этиш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари беқиёс. Мамлакатнинг жадал ривожланиш даври ва халқаро майдондаги нуфузининг юксалиши айнан унинг исми билан боғлиқ.

Ўзбек халқи билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратган Ҳайдар Алиевни юртимизда яхши билишади. Ўзбекистонда унинг юз йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шу муносабат билан почта маркалари босилган, турли маданий-маърифий ва илмий тадбирлар ўтказилган эди.

Тошкентда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси номидаги кўча, унга бағишланган хиёбон ва ёдгорлик очилган.

Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ўзи шартнома тузиши мумкин бўлган ходамлар эгаллайдиган лавозимлар белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди. Бўлимнинг маълум қилишича, ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 та иш турлари бўйича 177 та касблар ва лавозимлар белгилаб берилган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13074

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расмий муносабат: Ортиқча ҳужжат талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланган

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари талабалардан қонунчиликда белгиланмаган ҳужжатларни талаб қилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида мазкур хабарларга муносабат билдириб, ОТМларга ҳужжатларни топшириш бўйича қонуний талабларни эслатиб ўтди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13075

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Самарқандда 49 киши хот-догдан заҳарланди STV телеканалининг хабар қилишича, беморлар орасида болалар ҳам бор. Уларнинг барчаси бир жойдан хот-дог истеъмол қилган. 29 беморга уйига жавоб берилган. Қолган 20 кишининг муолажалари давом этмоқда. Ҳозирда овқатланиш…
Самарқандда 49 кишининг заҳарланганлиги ҳолати бўйича расмий баёнот берилди

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга таяниб, Самарқандда қарийб 50 киши хот-догдан заҳарлангани тўғрисида хабар берган эдик.

Санитария-эпидемиология қўмитаси мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, жорий йилнинг 14-15 август кунлари Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган фаст-фуд таомларини тайёрлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган “Бир зумда” номли савдо шохобчасида тайёрланган “Ҳот-дог”дан 49 нафар фуқаро заҳарланиб “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига ётқизилган.

Жорий йилнинг 21 август ҳолатига кўра, шифохонада даволанишда бўлган беморларнинг барчасига амалга оширилган тиббий муолажалардан сўнг аҳволи яхшиланганлиги сабабли уйларига жавоб берилган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/16/13076

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Навбаҳор" ва "ОКМК" ОЧЛга йўлланма олди!

Бугун Ўзбекистоннинг 2 клуби — Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Саралаш баҳслари доирасида улар Қатарнинг “Ал-Вакра” ҳамда “Ал-Араби” жамоалари билан тўқнаш келишди.

Самвель Бабаян шогирдлари "Ал-Вакра"ни экстра таймларда 1:0 ҳисобида енгган бўлса, худди шундай ҳисобда Миржалол Қосимов бошчилигидаги "ОКМК" клуби “Ал-Араби”ни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Ўзбекистонинг 4 жамоаси — "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор" ва "ОКМК" Осиё майдонларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Сўнгги маротаба 2016 йилда шундай натижа қўлга киритилган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1-курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунга кўра, янги жорий қилинган давлат хизмати бу йил давлат ОТМга ўқишга кирган талабаларга Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашиш имконини беради.

Аризалар 23 августдан қабул қилинади. Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.

Шунингдек, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади. 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш эса анъанавий тарзда амалга оширилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Чилида кучли ёмғирлар туфайли икки киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар бошпанасиз қолди

Душанба куни Чилининг марказий қисмида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли икки киши ҳалок бўлди, минглаб аҳоли эвакуация қилинди. Ўша куни кучли зарар кўрган ҳудудлардан бирига ташриф буюрган мамлакат президенти Габриэль Борич фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Мавсум охирида қўшни ҳудудларда сўнгги ўттиз йилликдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Чилининг марказий-жанубий қисмида қиш ва баҳор ёмғирли эди. Чили табиий офатларга ёрдам бериш агентлиги Senapred маълумотларига кўра, 26,000 дан ортиқ одам ҳанузгача асосий хизматлардан фойдалана олмайди ва 34,000 га яқин киши эвакуация қилинган.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13077

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мексикадаги автоҳалокатда 16 киши ҳалок бўлди, 36 киши жароҳатланди

22 август куни Мексиканинг марказий қисмидаги Куакнопалан-Оахака трассасида йўловчи автобуси ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 36 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CNN.

Оахака прокуратураси баёнотида айтилишича, маҳаллий аҳоли ва муҳожирларни олиб кетаётган автобус Оахака ва Пуэбла штатлари чегарасига яқин шосседа тиркамаси бор юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида камида саккиз эркак ва саккиз аёл, жумладан бир нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун Пуэбла штати касалхоналарига етказилган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ прокуратура ҳодиса ҳолатларига ойдинлик киритиш учун экспертиза ўтказишини маълум қилди.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13078

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Грециядаги ўрмон ёнғинларининг иккинчи тўлқини қурбонлари сони 26 кишига етди

Грециянинг шимоли-шарқидаги Дадия миллий боғидаги ўрмон ёнғинлари ҳудудидан 26 та куйган жасад топилди. Euronews'нинг ёзишича, бу нафақат ноёб қушлар уяси сифатида танилган қўриқхона, балки ноқонуний мигрантлар йўли ҳам шу ердан ўтади. Ўрмон ёнғинларининг иккинчи тўлқинининг яна бир қурбони Боеотиядаги кекса чўпон эди.

«Александруполисдаги ёнғин пайтида, ҳодиса жойида текшириш чоғида ўт ўчириш бригадаси аъзолари Аванта ҳудудидаги кулба ёнидан 18 кишининг жасадини топди. Атрофдаги ҳудудлардан бедарак йўқолганлар ҳақида хабар келиб тушмагани инобатга олиниб, бу жасадлар мамлакатга ноқонуний кириб келган шахсларга тегишли деган версия ўрганилмоқда. Кечадан бери бутун ҳудуд бўйлаб 112 та эвакуация хабари юборилди», - деди Греция ўт ўчириш департаментидан Яннис Артопиос.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13079

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 067.55 (-22.38) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.86 (-0.57) сўм;
— 1 евро — 13 045.02 (-140.26) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига борди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий шаҳрига келди.

Олий мартабали меҳмонларни Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси кутиб олди.

Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий шарафига номланган. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Фузулий туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бу ерда кутубхоналар, маданият уйлари, музейлар, театрлар, боғлар ва бошқа маданий объектлар фаолият юритган.

2020 йилда Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли тикланиш ишлари бошланди. Шаҳарда халқаро аэропорт, замонавий турар-жой мажмуаси, тиббиёт ва таълим муассасалари қуриб битказилди. Фузулийни тиклаш ишларини 2026 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Твер вилоятида Пригожинга тегишли самолёт қулаб тушди

Самолётнинг борт рақами РА-02795 бўлиб, Эмбраэр 600 бизнес-жети ҳисобланади. У “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожинга тегишли экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортидаги етти киши ҳалок бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial