12 минг доллар эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди
Деновлик шахс 12 000 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, фуқародан олдиндан 48 млн сўм ва 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, у муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ҳам аниқланган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мьянмадаги нефрит конида юз берган кўчки оқибатижа 32 киши вафот этди
Мьянма шимолидаги Качин штатидаги Хпакант олис кон туманидаги нефрит конида кўчки оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.
Қум қоясининг қулаши натижасида сув яқин атрофдаги кўлга оқиб тушди ва ишчилар қамалиб қолишди. Эркакларнинг жасадлари қариндошларига топширилди.
Мьянма дунёдаги нефритнинг қарийб 70 фоизини ишлаб чиқаради ва Хпакантда дунёдаги энг катта ва энг даромадли нефрит конларидан бири жойлашган бўлиб, унинг қиймати миллиардлаб долларга тенг.
Global Witness халқаро ташкилоти 2014 йилда Мьянманинг нефрит саноати 31 миллиард долларга баҳоланганини, бу мамлакатнинг 2014 йилдаги расмий ЯИМнинг қарийб ярмини ташкил қилганини тахмин қилди.
2020 йилда Хпакантдаги нефрит конида кучли ёмғир туфайли кўчки сабаб 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Кўп сонли қурбонларга олиб келган шунга ўхшаш офат 2021 йилда худди шу ҳудудда содир бўлган.

"Док-1 Макс" ишлаб чиқарувчилари маҳаллий амалдорларга 33 минг доллар пора берган бўлиши мумкин
Британиянинг "Рейтер" (Reuters) агентлигининг ёзишича, "Док-1 Макс" сиропи ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотини мажбурий текширувдан ўтказмаслик учун маҳаллий амалдорларга 33 минг АҚШ доллари миқдорида пора берган.
Агентлик мазкур ахборот куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган суд жараёнида Давлат айбловчиси Саидкарим Оқилов томонидан очиқланганини қайд этган. Прокурор эса мазкур жиноят Ўзбекисон ёки Ҳиндистонда содир этилгани аниқланмаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур дори воситасини қабул қилиш натижасида жами 65 нафар бола ҳалок бўлган.

Италияда денгиз орқали келган ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда
Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки етти ойида денгиз орқали келган ва мамлакатга киришга уринган ноқонуний муҳожирлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайган.
«Ansa» агентлиги хабарига кўра, Италия 2023 йилнинг январидан июлигача жанубий қирғоқларига келган 89 158 та мигрантни қайд этган. 2022 йилда бу кўрсаткич 41 435 нафарни ташкил этган. Шундай қилиб, жорий йилда Италиянинг денгиз чегараларини ноқонуний бузиш факти 115,18 фоизга ошди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси ўз лавозимидан озод этилди
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сардор Умурзаков Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан:
Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан;
Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 066.19 (-22.81) сўм;
— 1 Россия рубли — 130.02 (+5.12) сўм;
— 1 евро — 13 120.78 (-88.87) сўм.

Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди
Бугунга қадар Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Атоуллаев Одилжон Касимович Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугунга қадар Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Атоуллаев Одилжон Касимович Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Хабарда айтилишича, учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Матбуот котибининг қўшимча қилишича, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Малайзияда юз берган авиаҳалокат натижасида 10 киши ҳалок бўлди
Малайзияда хусусий самолётнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Хабарда айтилишича, самолёт Лангкави халқаро аэропортидан кўтарилиб, Шам Алам яқинида қулаган.
Натижада 6 йўловчи ва 2 экипаж аъзоси, шунингдек, самолёт ҳалокатга учраган маҳалланинг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Мазкур маълумотни Малайзия фуқаро авиацияси бошқармаси тасдиқлаган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:08 да содир бўлган. Самолёт Куала-Лумпурдаги Султон Абдулазиз аэропортига йўл олган бўлган.

Қибрай тумани ҳокимлиги ва тумандаги барча давлат ташкилотларида "катта тозалаш" амалга оширилди
Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, айни пайтда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ҳокимликнинг бошқа барча мутахассисларини ишдан бўшатган.
Вилоят ҳокими, шунингдек, мазкур ходимларнинг фаолиятига бир ҳафта давомида ҳуқуқий баҳо берилиши ҳамда агар, «тоза» чиқса, улар яна фаолиятларини давом эттиришлари мумкинлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, ҳоким тумандаги барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ўз лавозимларидан озод этилганини ва уларнинг фаолиятига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини, бундан фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари мустасно эканини қўшимча қилган.

«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
Президент ўз нутқи давомида «Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилишини маълум қилди.
“Қишлоқ Қурилиш Банкини – Бизнесни Ривожлантириш Банкига айлантирамиз. Банкнинг ишлаш услуби ҳам бутунлай ўзгаради. Қанчалик қийин бўлмасин, кичик бизнесни ривожлантириш лозим. Катта-катта давлатлар ҳам биринчи навбатда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратган. Уларга аниқ лойиҳалар қилиб бериш лозим. Нажот таълимда, фақатгина уларни ўқитиб маълум натижага эришиш мумкин”, — дейди давлат раҳбари.

Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбар ишдан олинган
Президент нутқи давомида 1 ой ичида 200 нафардан ортиқ раҳбарлар ишдан олинганини таъкидлади.
“Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарларни ишдан олдик. Нимага, чунки аравани торта олмаяпти. Мажбурмиз, улар билан хайрлашишга”, — дейди Мирзиёев мулоқотда.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент нутқи давомида 1 ой ичида 200 нафардан ортиқ раҳбарлар ишдан олинганини таъкидлади.
“Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарларни ишдан олдик. Нимага, чунки аравани торта олмаяпти. Мажбурмиз, улар билан хайрлашишга”, — дейди Мирзиёев мулоқотда.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорлар учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади
Президентнинг маълум қилишича, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.
Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга танбеҳ берди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тизимида қуйидаги ўзгаришлар кутилмоқда:
➖ бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;
➖ барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
➖ бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;
➖ барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.
— 1 АҚШ доллари — 12 078.01 (+11.82) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.50 (-0.52) сўм;
— 1 евро — 13 127.59 (+6.81) сўм.