Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Green Card ғолибларини огоҳлантирди
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Diversity Visa (Green Card) ғолиб бўлганларга мурожаат йўллади.
Green Card ғолибларини виза суҳбати вақтида сохта ҳужжатларни тақдим этиш, виза учун бир умрлик чеклов олишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
"Ўзингизни, виза учун бир умрлик рад этилиш хавфи остида қолдирманг. Виза олиш учун мурожаат вақтида, сохта ҳужжат ёки ёлғон маълумот тақдим этишни тавсия қилаётган учинчи шахсларга ишониб қолманг", - дейилади хабарда.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир қатор олий таълим муассасаларига янги ректорлар тайинланди
Ҳукуматнинг кеча қабул қилинган 383-сон қарорига мувофиқ:
— Дилшодбек Абдувахидович Рустамов Андижон давлат чет тиллари институтининг ректори этиб;
— Рустамбек Расулович Тожиев Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг ректори этиб;
— Абдуғаффор Софарович Жураев Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ректори этиб тайинланди.

Ижарада яшовчи талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби соддалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ҳукуматнинг аввалги 605-сон қарорига (24.09.2021 й.) айрим ўзгартиришлар киритилди.
Бунда талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.
Ижара тўловининг бир қисмини қоплаш учун талабаларга қўйиладиган бир қатор талаблар бекор қилиниб, талабгорни аниқлаш мезонларини белгилаш ваколати олий таълим муассасасидаги комиссияга берилди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13058

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 12 074.99 (+12.95) сўм;
— 1 Россия рубли — 123.18 (+4.18) сўм;
— 1 евро — 13 210.04 (+2.11) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 12 074.99 (+12.95) сўм;
— 1 Россия рубли — 123.18 (+4.18) сўм;
— 1 евро — 13 210.04 (+2.11) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Иссиқкўлда содир бўлган йирик ЙТҲда саккиз киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди
Иссиқкўл вилоятида содир бўлган йирик ЙТҲда 8 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Маълумотни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади, деб хабар бермоқда Kabar агентлиги.
Ҳодиса 12 августдан 13 августга ўтар кечаси Иссиқкўл вилоятининг Тонг туманида Бишкек-Балиқчи автомобиль йўлида содир бўлган. BMW ва Audi русумли иккита автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда 6 киши тан жароҳати олган, 8 киши ҳалок бўлган.

Республика ишчи гуруҳи Сўхда қандай мурожаатлар устида ишламоқда?
Батафсил:👉https://human.uz/2/20/13060
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Батафсил:👉https://human.uz/2/20/13060
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди
"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (382-сон, 14.08.2023 й) қабул қилинди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13059

Эрон ҳукумати собиқ президент Ҳасан Руҳонийга қарши иш қўзғатди
Эроннинг Дин ишлари бўйича махсус прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Ҳасан Руҳонийга нисбатан молия бозоридаги манипуляциялар бўйича бир қатор иш қўзғатди, деб хабар бермоқда Armenpress ахборот агентлиги.
«Энди у суд олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак», – деди Эрон суд ҳокимиятининг расмий вакили Масуд Сетайеши.
«Эроннинг собиқ президенти Руҳонийга қарши бир неча иш қўзғатилган, у дин ишлари бўйича махсус дин арбоблари қаторидаги даражасини ва тегишли ваколатини сақлаб қолади, собиқ президент судда тегишли орган олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак«, – деди Сетайеши.
Шунингдек, у иш Руҳонийнинг валюта манипуляцияси, шунингдек, Эроннинг фонд бозорига аралашуви туфайли қўзғатилганини таъкидлади.

Қашқадарёда 2004 йилда туғилган аёл эгизак фарзандларни дунёга келтириб, вафот этган
Ижтимоий тармоқларида “Қашқадарё вилояти туғруқхонаси”да жарроҳлик амалиёти вақтида ҳомиладор аёл вафот этгани, шундан сўнг унинг яқинлари норози бўлиб, жанжал қилишгани ҳақида хабар эълон қилинганди. Қашқадарёда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати ушбу хабар бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, юқоридаги ҳолат вилоят перинатал марказида жорий йилнинг 12 август куни рўй берган.
Марҳума Т.О. 2004 йилда туғилган. Қарши туманида яшаган. Ҳомиладорлик даврида яшаш ҳудудидаги оилавий шифокорлик пунктида “Ҳомиладорлик 1. Эгизак ҳомила.” ташхиси билан назоратга олинган. Зарур бўлган барча клиник ва лаборатор текширувлардан ўтказилган. Доимий равишда акушер-гинеколог ва оилавий шифокор назоратида кузатилиб, уйда патронаж ўтказиб борилган.
Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13061

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тартиби ўзгартирилди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришлар чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни олишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш имкониятини яратмоқда.
Бундан ташқари, мурожаатчилар ҳудудий имтиҳон комиссиясининг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериши мумкин.
Апелляция имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13062

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
Отемуратов Байрам Пердебаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори эди.

Халқаро аэропортларнинг учиш йўналишидаги яшил ва қизил тизими тугатилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 363-сон қарори билан Ҳукуматнинг 2017 йил 11 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 814-сон қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони билан халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида «масофавий божхона назорати» (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.
Шу муносабат билан эндиликда халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди.

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 101 кишига етди
Гавайидаги Мауи оролида содир бўлган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 101 кишига етди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Сешанба куни эрталабки ҳолатга кўра, қидирувлар ҳудуднинг тахминан 32 фоизини қамраб олган. Шу ҳафта бошида губернатор қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтди.
Губернатор Жош Гриннинг CNN телеканалига берган интервьюсида ўлганларнинг кўпчилигининг жасадлари Мауининг ғарбий қисмидаги Лахайна ҳудудида очиқ жойларда, машиналарда ёки сувда топилганини айтди. Қидирувга тобора кўпроқ одамлар ва махсус ўқитилган итлар қўшилмоқда.
Гриннинг сўзларига кўра, қисман алоқа йўқлиги сабабли қанча одам бедарак йўқолганлиги номаълум. «Кўпчилик қочиб, бор нарсасидан воз кечишга мажбур бўлди. Уларнинг телефонлари йўқ — телефонлар ёниб кетди», – деди у.
Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13063

Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Жабборов Исроил Исмоилович Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жабборов Исроил Исмоилович Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати яна ошди, евронинг қиймати эса пастлашда давом этмоқда.
— 1 АҚШ доллари — 12 098.00 (+14.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.90 (+1.72) сўм;
— 1 евро — 13 209.65 (-0.39) сўм.

АҚШда оммавий отишмалар бўйича антирекорд қайд этилди
Август ойи ўрталарида АҚШда оммавий отишмалар сони ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетди ва мамлакатда яна бир антирекорд қайд этилди.
«Жорий йилнинг 227 кунида 41 штат ва Колумбия округида оммавий отишмалар ҳақида 443 та хабар келиб тушди», — дея хабар беради Gun Violence archive портали.
Мутахассислар ҳисоботига кўра, жорий йилда мамлакатда 28 та оммавий қотиллик содир этилган.
Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13063
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Август ойи ўрталарида АҚШда оммавий отишмалар сони ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетди ва мамлакатда яна бир антирекорд қайд этилди.
«Жорий йилнинг 227 кунида 41 штат ва Колумбия округида оммавий отишмалар ҳақида 443 та хабар келиб тушди», — дея хабар беради Gun Violence archive портали.
Мутахассислар ҳисоботига кўра, жорий йилда мамлакатда 28 та оммавий қотиллик содир этилган.
Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13063
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Грузиянинг Шови курортидаги кўчки қурбонлари сони ортиб бормоқда
Кўчкидан ўн уч кун ўтгач, Грузиянинг Шови курортида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди, яна етти киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, деб хабар бермоқда Euronews.
Воқеа марказида ҳамда Риони ва Чанчахи дарёлари водийсида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар эпицентдаги вайроналарнинг 90 фоизини текширишган.
Қидирув ишларига оғир ва сув техникаси сафарбар қилинган. Расмийларга кўра, Шови курортидаги вайронкор кўчкига бир вақтнинг ўзида бир нечта геологик ва гидрометеорологик ҳодисаларнинг мос келиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Грузия ғарбидаги Рача тоғли ҳудудида Шови курорти кўчки туфайли бутунлай вайрон бўлган эди.

«Тошкент-Шарқий» аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади
Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.