Human.uz | Rasmiy kanal
7.4K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Human.uz | Rasmiy kanal
Грузиядаги кўчки оқибатида 16 киши меҳмонхонада қолиб кетди Грузиянинг Шови курорти яқинида Рача туманида кўчки содир бўлди, натижада «Сансет Шови» меҳмонхонасида 16 киши, жумладан, олти бола қолиб кетди, деб хабар бермоқда ARMENPRESS. Грузия Ички ишлар…
Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди

Грузиянинг Шови курортидаги фожиали вазият туфайли 7 август мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда Azertag агентлиги.

Агентлик хабарига кўра, бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шовидаги кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлган эди. Ер остида қолган 30 кишини қидириш давом этмоқда. 140 киши, жумладан, болалар эвакуация қилинди.

Аввалроқ Грузиянинг Рача тоғларида қор кўчкиси содир бўлганидан кейин «Сансет Шови» меҳмонхонаси ҳудудидан 70 киши қутқариб олингани хабар қилинганди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дунё бўйлаб коронавирус касаллиги яна кучаймоқда —ЖССТ

ЖССТ ахборот бюллетени маълумотларига кўра, 13-30 июлгача бўлган 4 ҳафта ичида дунё бўйлаб 1 008 194 инфекция юқтириш ва 3 132 ўлим қайд этилган.

Ташкилотнинг таъкидлашича, ЖССТ томонидан 5 май куни эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими тугаганига қарамай, COVID-19 ҳали ҳам хавфли бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатлар касаллик билан курашиш учун яратилган инфратузилмани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга даъват этилади.

«Эпидемияни назорат қилиш, ҳисобот бериш, коронавирус вариантларини мониторинг қилиш, эрта клиник ёрдам, юқори хавф гуруҳларида кучайтирувчи эмлаш жуда муҳим», - дейилади бюллетенда.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13021

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида яна ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 06.08.2023 йил, Тошкент вақти билан 05:32 да (06.08.2023 йил, Гринвич бўйича 00:32 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,58 градус шимолий кенглик; 70,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 311 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 433 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 465 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 465 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 471 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 489 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 498 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км.
Тошкент шаҳрида 3- балл, 535 км.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 август куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13022

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди Грузиянинг Шови курортидаги фожиали вазият туфайли 7 август мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда Azertag агентлиги. Агентлик хабарига кўра, бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили…
Грузияда кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди

Эрта тонгда Грузиянинг Шови қишлоғида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва айни пайтда армия қутқарувчилар сафига қўшилган, деб ёзди «Новости-Грузия».

Сайтдаги маълумотларга кўра, бугун соат 15:00 да курорт қишлоғининг кўчки исканжасида қолганига икки кун бўлган.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етган, яна 25-29 киши қидирилмоқда. Бу рақамлар қайта-қайта ўзгариб бормоқда, 210 киши эвакуация қилинган.

Қутқарувчилар бугун кўчки остида қолган дала уйлари ва коттежларга етиб бориши кутилмоқда. Грузия ижтимоий тармоқлари кўчки пайтида бедарак йўқолган одамларнинг суратлари билан тўла.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Париж Олимпиадаси олдидан ўтказилиши режалаштирилган тест турнири бекор қилинди

Париждаги очиқ сувда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бекор қилинди. Бу ҳақда Халқаро сузиш федерацияси (World Aquatics) сайти хабар берди.

Турнир Сенада сув ифлослангани учун бекор қилинди. Ушбу мусобақалар 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур турнир Олимпия ўйинлари олдидан синов тариқасида ўтказилиши керак эди.

"Яқинда Парижда кўп ёғингарчилик кузатилгач, Сенада сув сифати сузувчилар саломатлигини сақлаш учун мақбул меъёрлардан пастлигича қолмоқда", — дейилади World Aquatics баёнотида.

28 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Украинадаги махсус операцияни қўллаб-қувватламаган беларуслик ва россияликларга нейтрал мақомдаги мусобақаларга рухсат беришни тавсия қилди, бироқ уларнинг 2024 йилги ўйинларда иштирок этиши тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги қор: Германиянинг Ройтлинген шаҳрида бир метрлик қор кўчкилари ҳосил бўлди

Германиянинг Ройтлинген шаҳрида ёққан дўлдан кейин 30 сантиметрлик музни тозалашга 250 нафар ишчи жалб қилинди. Кўчаларни тозалашда қор тозаловчи машиналар қўлланилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Шаҳар маъмуриятининг хабар беришича, дўл ва кучли ёмғир билан бўрон шаҳар марказида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар кунига 120 мартадан ортиқ чақирилган.

Шаҳар мэрияси вакилининг айтишича, муз ва барглар шаҳарнинг дренаж тизимини тўсиб қўйган, бунинг натижасида ер ости автотураргоҳлари, ертўлалар ва турар-жой биноларини сув босган. Ройтлингендан оқиб ўтувчи Эхаз дарёсида сув сатҳи бир неча дақиқада 1,5 метрга кўтарилди. Дарё қирғоқларидан тошиб кетди.

Ройтлинген Штутгарт ва Швейцариянинг Баден-Вюртемберг чегараси ўртасида жойлашган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Теҳрон британиялик жиноятчилардан Эрон ҳокимияти мухолифларига қарши фойдаланмоқчи — Лондон разведкаси

The Sunday Times нашрининг Британия Ички ишлар вазирлигидаги масбасига таяниб ёзишича, Буюк Британия ҳукумати Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини мамлакат миллий хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида баҳоламоқда.

"Эрон таҳдиди, ҳар доимгидек, бизнинг энг катта ташвишимизга айланди", — дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтиради газета. Маълум бўлишича, Британия департаменти бошлиғи Суэлла Браверман ИИҚКнинг мамлакатдаги фаолияти кенгашидан хавотирда. Шунингдек, Лондон разведка маълумотларида Теҳрон Британиядаги маҳаллий жиноятчилардан Эрондаги ҳокимият мухолифларига ҳужум қилишда фойдаланмоқчи экани айтилган.

Бундан ташқари, манбанинг қайд этишича, Теҳронда улар тобора тажовузкор бўлиб, "иштаҳаси очилиб бормоқда”. Унинг сўзларига кўра, Ислом Республикаси ҳукумати “ўз режимига қарши чиққан ҳар бир кишига душманлик қилади”.

Бундан аввал Британия расмийлари Россия томонидан қилинган таҳдидга қарши туришни устувор вазифа сифатида эътироф этган. Британияликлар Украинада махсус операция бошланганидан кейин Россия ва Хитой, шунингдек, Эрон ўртасидаги ҳамкорлик чуқурлашиб бораётганидан хавотирда эканини билдиришган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хорижий ОТМларни тамомлаган 30 ёшгача бўлган ходимларга қўшимча устамалар тўлаб берилади

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, бугун Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13023

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогининг 1/16 финалига чиқди. У франциялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Покистонда поезд ҳалокати натижасида 30 киши ҳалок бўлди

Навабшоҳ шаҳри яқинида Hazara Expressi йўловчи поездининг 10 вагони рельсдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Аnadoly агентлиги.

Мамлакат темир йўллари вазири Хаважа Саад Рафиқнинг сўзларига кўра, ҳалокат натижасида 30 киши вафот этган, 80 киши эса жароҳатланган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, авария техник носозлик ёки саботаж натижасида содир бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган ва жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Покистонда шунга ўхшаш ҳалокат илгари ҳам содир бўлган, ўтган йилнинг июль ойида иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида 63 киши ҳалок бўлган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Афғонистон Ўзбекистон нефтини сифатсиз деб баҳолаб қайтариб юборгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, жорий йил 17 май куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизель компонентини экспортга сотиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган.

24-26 июнь кунлари харидор талабномасига асосан, “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Кенгсой” станциясидан экспорт қилиш учун харидорга топширилган.

Маълумот ўрнида “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводининг дизель ёнилғиси учун синтетик компонент ЭН 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда “ЎзДСт 3134-2017” давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Ҳозирча Афғонистонда бу стандарт жорий қилинмаган.

Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистоннинг ANSA (Афғонистон стандарт агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизель билан компаундлаштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ шуни маълум қиладики, харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган, Афғонистон ҳукумати томонидан “Uzbekistan GTL” МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган. Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди", — дейилади жамиятнинг муносабатида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қашқадарёда II халқаро ёшлар қурултойи бўлиб ўтади

7-11 август кунлари Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ёшлар туризми” II халқаро қурултойи бўлиб ўтади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13024

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Музработ, Хатирчи ва Чироқчи туманларида қарийб 2.5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган

Республиканинг 3 та ҳудудида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Батафсил:👉https://human.uz/2/11/13025

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига электрон виза олиш мумкин

Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали 146 доллар эвазига онлайн виза олиши мумкин.

Ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

Электрон виза Ҳаж қилиш, Саудия Арабистонида яшаш, ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Саудия Арабистони визаси бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради. Электрон виза муддати тугагач, уни янги муддатга расмийлаштириш мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитой шимоли-шарқидаги сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқидаги Цзилинь провинциясидаги Шулань шаҳрида «Доксури» тўфони олиб келган ёмғир фронти ва натижада юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолган.

1 августдан буён кучли ёмғирларни Тяньцзинь шаҳри ва унинг атрофига «Доксури» супер тўфони олиб келган.

Хитойнинг Тяньцзянь мегаполиси яқинида ҳам кескин вазият ривожланмоқда. Ўтган якшанба куни шаҳар ҳокимияти 1963 йилдан бери энг ёмон тошқинни бошдан кечирган Хайхэ дарёси ҳавзасида максимал «қизил» даражани эълон қилган.

Марказий ҳокимият Хитойнинг тошқиндан жабр кўрган ҳудудларига жами 520 млн юан (тахминан 72 млн доллар) ажратган.

Суғурта компаниялари мамлакатнинг сув тошқинидан жабр кўрган 16 та ҳудудида товон тўлашни тезлаштириб, ҳозиргача 264 млн юан (тахминан 36 миллион доллар) тўлаган. Компенсация талабларининг умумий миқдори 6,24 млрд юанни (тахминан 866 млн доллар) ташкил этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Чироқчида уч нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.Х. “Зарбдор”, “Олмазор” ва “Қаҳрамон” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан сохта далолатномалар тузиш орқали жами 243,9 млн сўмни ўғли Л.А.нинг номига ташкил этган таъминотчи “D.М.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–859, 05.08.2023 й.) билан Ўзбекистон ҳамда Покистон Ислом Республикаси Хукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация килинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-261, 07.08.2023 йил) билан иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим раҳбар ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди. Жумладан:

Илҳом Иброхимович Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, у бунга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори эди;

Отабек Рустамович Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Жасур Ҳазратқулович Қаршибоев вазир ўринбосари этиб тайинланди;

Муродбек Бекберганович Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди;

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Эркамович Рустамов ҳамда Дилшод Шуҳратович Султанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial