Хитойда кўп миқдордаги ўта талофатли ёғингарчилик 140 йилда илк бор кузатилди
Сўнгги бир неча кун ичида Пекинда 140 йил давомида мисли кўрилмаган миқдорда ёмғир ёғди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.
Пекин метеорология хизмати маълумотларига кўра, Чанпин туманидаги Ваньцзяюань сув омборига шанба куни соат 20:00 дан чоршанба куни эрталаб соат 7:00 гача 744,8 мм ёмғир ёғди. Бу фавқулодда ҳажм деб ҳисобланади.
Ўтган дам олиш кунларидан буён мамлакат пойтахтида «Доксури» тўфони сабаб кучли ёғингарчилик туфайли 11 киши ҳалок бўлди.
Пекин ҳозирда йирик дарёлардаги сув сатҳи хавфли даражадан пастга тушгани сабабли сув тошқини учун «қизил огоҳлантириш» режимида.
ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй минтақасида сув тошқинларини назорат қилиш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда 110 миллион юань (тахминан 15,43 миллион АҚШ доллари) ажратди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Oynaga qarang” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов эълон қилган ҳукмга кўра:
А. Мўминов фуқаролар Л. М., Ф. К. ва Э. Э.нинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш ҳолатлари бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ҳамда унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1, 2-бандларига асосан тугатилди.
А. Мўминов Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а” банди, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) ва 57 (енгилроқ жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содири этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
Шунингдек, А. Мўминовдан жабрланувчилар фойдасига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш белгиланди.

Грузиядаги кўчки оқибатида 16 киши меҳмонхонада қолиб кетди
Грузиянинг Шови курорти яқинида Рача туманида кўчки содир бўлди, натижада «Сансет Шови» меҳмонхонасида 16 киши, жумладан, олти бола қолиб кетди, деб хабар бермоқда ARMENPRESS.
Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар, техника ва иккита вертолёт Шови йўналиши бўйлаб ҳаракатланяпти.
«Ҳозирги босқичда қурбонлар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ», - дейилади Грузия Ички ишлар вазирлиги баёнотида.
ОАВ меҳмонхонада қолган ва ёрдам сўраган одамлар билан боғланишга муваффақ бўлди ва кўчки меҳмонхонани вайрон қилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Уй шароитида тайёрланган салатдан 42 киши заҳарланди
Санэпидқўмитанинг хабар беришича, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30 да Ургут туман, Жарқишлоқ маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 3 август куни ўтказилган тўй тадбири иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10.45 га қадар 7 нафар бемор “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Хабарда айтилишича, барча беморлар ўз касалликларини 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган.
"Қайд этилган ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яни 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланди. Шуни алоҳида такидлаш лозимки салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига роя этилмаган уй шароитида совутгичсиз сақланган", — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаролар туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ.

Бугун ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13016

Мексикалик олимлар 8000 йиллик фламинго тухумини топди
Мексика миллий антропология ва тарих институти мутахассислари Мехико шаҳрининг Санта-Люсия муниципалитетидаги Felipe Ángeles халқаро аэропорт қурилиш майдонида 8-12 минг йиллик тошга айланган фламинго тухуми топилгани ҳақида эълон қилди.
Институт маълумотларига кўра, бу Америка қитъасидаги биринчи бундай кашфиётдир.
«Миллий антропология ва тарих институти (INAH) Felipe Ángeles халқаро аэропорти қурилиши чоғида топилган, эҳтимол ёши 8 000-12 000 йил орасида бўлган фламинго қазилма тухумини ўрганиш натижаларини эълон қилади», - дейилади институт баёнотида.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13017

Хитойнинг Хэбэй провинциясида кучли ёмғирлар туфайли 1,2 миллиондан ошиқ одам эвакуация қилинди
Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида сўнгги бир неча кун ичида кучли ёғингарчилик туфайли 1,2 миллиондан ошиқ киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.
Хавфсиз жойларга кўчирилганларнинг 857,2 минг нафари сел сувларини йиғиш ва сақлаш жойлари бўлган ҳудудлар аҳолисидир.
«Доксури» тўфони олиб келган шиддатли ёмғир 27 июлдан бери Хэбэй провинциясининг катта қисмларида ёғишда давом этяпти. Бу ерда ёғингарчиликнинг ўртача миқдори 146 мм дан ошади.
Ҳозиргача вилоятда қутқарув ишлари, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун 100 мингдан ортиқ кишидан иборат 4700 дан ортиқ гуруҳ сафарбар этилган.

ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Олимлар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13018

"Реал" ва "ПСЖ" Мбаппе трансфери борасида келишувга эришди — Goal
"ПСЖ" ва "Реал" клублари Килиан Мбаппенинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда Goal спорт-нашри.
Нашрнинг ижончли манбаларидан бири бўлган журналист Родриго Фаеснинг хабар беришича, клублар келишувни якунлашга яқин турибди. Трансфердан пул ишлашни хоҳлаган парижликлар мадридликларнинг таклифларига кўнишга мажбур бўлган, йўқса, футболчи келаси ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Шунингдек, яқин соатлар ичида 24 ёшли франциялик ҳужумчи расман "Реал" футболчиси сифатида эълон қилиниши кутиляпти, дейилади манбанинг хабарида.

Вячеслав Володин: АҚШ Тайванни Украина тақдирига тайёрламоқда
Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида АҚШ президенти Жо Байденнинг Украинага ажратилган маблағдан Тайвань учун қурол сотиб олиш режасини "юқори баҳолади". Унинг айтишича, Қўшма Штатлар орол атрофидаги можаролар ёрдамида фуқароларни ички муаммолардан чалғитмоқчи, бундан ташқари, улар Тайванни ҳам Украинанинг вазиятига тайёрламоқда.
Володин АҚШ президентининг мазкур қарорини навбатдаги хато, деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Киев режими АҚШнинг умидларини оқламаган ва улар Украина йўналишидаги сиёсат муваффақиятсизликка учрашини тахмин қиляпти. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, Байден янги нажот йўлини қидирмоқда.
Шунингдек, спикер Байденнинг рейтинги жуда паст экани ва у бу кўрсаткич билан сайловда ғалаба қозона олмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, Тайвань билан боғлиқ можароларга аралашишдан мақсад — бу сайловчилар эътиборини АҚШнинг ички муаммоларидан чалғитиш.

Республика ишчи гуруҳи Самарқандда қандай муаммоларни ҳал қиляпти?
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Оққўрғон ва Сорисув маҳаллаларида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил:👉https://human.uz/2/16/13019

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига директор тайинланди
Умид Абидхаджаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Умид Абидхаджаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Azon.uz интернет-нашри ўз фаолиятини тўхтатди
Azon.uz интернет-нашри таъсисчиси Мубашшир Аҳмаднинг маълум қилишича, лойиҳа фаолияти тўхтатилган.
Сабаби эса ҳозирча ошкор қилинмаган. "Маъқул топилса, сабаблари кейинроқ маълум қилинади", — дейди таъсисчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Azon.uz интернет-нашри таъсисчиси Мубашшир Аҳмаднинг маълум қилишича, лойиҳа фаолияти тўхтатилган.
Сабаби эса ҳозирча ошкор қилинмаган. "Маъқул топилса, сабаблари кейинроқ маълум қилинади", — дейди таъсисчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жаҳон океанларида ҳарорат рекорд даражада кўтарилди, бунинг оқибатлари қандай?
Жуда иссиқ океанлар углеродни камроқ ўзлаштиради. Бундан ташқари, юқори ҳарорат туфайли денгиз сатҳи тезроқ кўтарилиб, балиқлар салқинроқ жойларга кўчиб ўтади, бу эса озиқ-овқат занжирларини бузади, деб ёзмоқда Euronews.
Коперник иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, жорий ҳафтада жаҳон океанининг ўртача сирт ҳарорати рекорд даражадаги максимал даражага етди ва 20,96 °C ни ташкил қилди.
Бу 2016 йилда ўрнатилган 20,95°C рекордни янгилади ва олимларнинг таъкидлашича, янги рекорд ҳам янгиланиши мумкин, чунки максимал ҳарорат одатда августда эмас, балки мартда содир бўлади.
Ўтган ҳафтада Ўрта ер денгизи тарихидаги энг юқори ҳароратни қайд этди - 28,71 ° C. Флорида-Кисдаги сувнинг ҳарорати иссиқ ваннадаги ҳароратга ўхшаш эди: у 38 ° C дан ошди ва жаҳон рекордини янгилаган бўлиши мумкин.
Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13020

Минглаб кўчатларни нобуд қилган ва қўшиб ёзган 29 нафар раҳбар жавобгарликликка тортилади
➖Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлишига йўл қўйилгани, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган.
➖Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилган бўлса-да, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги натижаси қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.
➖Сирдарё вилоятида жами 1355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган.
➖Навоий вилояти, Учқудуқ туманида 2435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.

Тўрткўл туманидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди — ФВВ
ФВВнинг хабар беришича, бугун соат 13:24 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Тошкент” МФЙ Ибратли кўчасида жойлашган уй ва озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да ўраб олинган ва соат 14:45 да ўчирилган.
Хабарда айтилишича, ёнғин натижасида уй ва дўконнинг тахминан 187 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Бироқ ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
"Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", — дейилади вазирликнинг хабарида.

Жанубий Кореядаги ўрта мактабда номаълум шахс ўқитувчига пичоқ билан ҳужум қилди
Тэджон шаҳрида номаълум шахс ўрта мактаб ўқитувчисини пичоқлаб, қочиб кетди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.
20-30 ёшлар атрофида бўлган гумонланувчи маҳаллий вақт билан соат 10:03 да Сеулдан 139 километр узоқликдаги Тэджон шаҳридаги Тэдок туманида ўрта мактаб ўқитувчисини пичоқлаган. Ўқитувчи ҳушсиз ҳолатда топилиб, шифохонага етказилган.
Хабар қилинишича, гумонланувчи жабрланувчини ходимлар хонасида қидириб юрган ва унинг синфда эканлигини эшитиб, жабрланувчининг чиқишини кутиб, унга пичоқ уриб, қочиб кетган.
Полицияга кўра, гувоҳлардан бири ўқитувчининг «Бу менинг айбим» деганини эшитганини айтди.
Гумонланувчи полиция томонидан ҳужум жойидан 7-8 км узоқликда қўлга олинган. Полиция ҳозирча унинг шахсини ошкор қилмаяпти.

UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартирмоқчи
UzAuto Motors ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобил ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
UzAuto Motors компанияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделларининг янги комплектациялари учун контрактация очилганини маълум қилди.
Шу билан бирга, аввалдан мавжуд бўлган комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолади.
Бундан ташқари, автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда.
Янгиланган комплектациялар қўшимча опциялар билан:
— Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000;
— LABO LB2 Plus: 91 669 000;
— COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000;
— COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000;
— LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000;
— LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000.