Human.uz | Rasmiy kanal
7.39K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Ғуломов Файзулло Қурбонович Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ф.Ғуломов Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бангладешда денге иситмаси билан касалланганлар сони 57 127 нафарга етди

Чоршанба куни Бангладешда 2711 та янги денге иситмаси қайд этилди ва 12 киши вафот этди. Йил бошидан буён инфекцияга чалинганлар сони 57 127 нафарга, вафот этганлар сони эса 273 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш бош дирекцияси маълум қилди.

Бангладешда тузалиб кетган беморларнинг умумий сони 47 529 нафарни ташкил этди, дея хабар беради агентлик. Чоршанба куни 2638 киши касалхонадан чиқарилган.

Дирекция маълумотларига кўра, ўтган ойда мамлакатда денге касаллигининг энг катта ўсиши кузатилган, 43,854 инфекция юқтириш ҳолати қайд этилган ва 204 киши ўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нигер қўшни давлатлар билан чегарасини очди

Нигер бешта қўшни давлат билан қуруқлик ва ҳаво чегараларини очди, деб хабар бермоқда France24 нашри.

Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилиб, унинг қўриқчилари давлат тўнтариши уюштирганидан сўнг мамлакат чегаралари бир ҳафтага ёпилди.

«Жазоир, Буркина-Фасо, Ливия, Мали ва Чад билан қуруқлик ва ҳаво чегаралари бугундан бошлаб қайта очилди», - деди Нигер миллий телевидениесида ҳарбий амалдорлардан бири.

Francе24 хабарига кўра, бу ҳақда Францияга биринчи эвакуация рейси ҳавога кўтарилганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинган.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13012

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Кореяда жазирама туфайли 108 киши шифохонага ётқизилди

Жанубий Кореянинг Шимолий Чолла провинциясида 25-Жаҳон скаутлар анжумани очилиш маросимида жазирама туфайли жабрланган жами 108 киши шифохоналарга етказилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Чоршанба оқшомида «Ёшлар учун маданий олимпиада» деб номланган глобал тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йил 158 мамлакатдан 43 000 га яқин ёш скаутлар мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилида бўлиб ўтган тадбирга тўпланишди.

Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, жами 108 нафар иштирокчи жазирама иссиқдан жабр кўрган. 31 киши бош оғриғи ва қорин оғриғи шикоятлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Икки киши ҳали ҳам тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13013

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Х.Сирожитдинов Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гидрометеорология хизмати агентлиги бугун кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13014

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Юсупов Файзулла Якубович
Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ф.Юсупов тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди

Аэропортда давлат раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Бугун Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Туркманистон диёрида расмий ташриф қандай кечмоқда?

Кўтарилган байроқлар;

саф тортган фахрий қоравул;

расмий меҳмонларни кутиб олиш саройи ва музокаралар;

кўчалардаги шиор: яшасин Туркманистон ва Ўзбекистон дўстлиги.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Олимлар хулосаси: Вабо эпидемиясининг кучайиши глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ

Экспетлар келгусида иқлим ўзгариши ва глобал исиш туфайли дунёда баъзи хавфли эпидемиялар авж олишидан хавотирда. Муаммонинг дастлабки белгилари аллақачон намоён бўла бошлаган.

Масалан, ёғингарчилик ва бўрону тўфонлар масумида вабо касаллиги авж олиши маълум. Декабрдан март ойигача бўлган давр ёмғирли кунларга бой.

Африканинг Малави давлатида худди шу ойларда вабога чалиниш ҳолатлари кузатилаётганди. Аммо вақт ўтиши билан эпидемиологик вазият ўзгармоқда.

Хусусан, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) вакили Геррит Марицнинг қайд этишича, ўтган йили март ойига келиб бу мамлакатда эндемик бўлган вабо эпидемияга айланган.

Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13015

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 660.02 (+12.23) сўм;
— 1 евро — 12 761.89 (+28.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 122.72 (-1.67) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексика дарасида автобуснинг қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Мексика ғарбида пайшанба куни эрталаб тонгда йўловчи автобуси жарликдан қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

42 йўловчини олиб кетаётган автобус Мексика шимоли-ғарбидаги Тихуана шаҳри томон кетаётган эди. Йўловчилар орасида Ҳиндистон, Доминикан Республикаси ва Африка мамлакатлари фуқаролари бўлган.

Автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган. У йўлнинг бурилиш вақтида белгиланган тезликдан ошиб кетганликда гумон қилинмоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. 20 га яқин жабрланувчи шифохонага етказилган.

Расмийларга кўра, бахтсиз ҳодиса штат пойтахти Тепиc шаҳри ташқарисидаги трассада содир бўлган. Даранинг чуқурлиги 40 метрга яқин бўлгани учун қутқарув операцияси қийин кечмоқда.

Июль ойида Мексиканинг Оахака штатида автобус ҳалокатида 29 киши ҳалок бўлган бўлса, февралда яна 17 киши мамлакатнинг марказий қисмида автобус ҳалокати қурбони бўлган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий вакили лавозимига тайинланди

Улуғбек Хидирович Лапасов Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Лапасов Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Россиянинг "ЦСКА" клуби Аббосбек Файзуллаев билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россиянинг "ЦСКА" клубида давом эттиради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial