Қирғизистон президентининг жияни коррупцияда айбланмоқда
Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда 24.kgга хусусий манба маълум қилган. Ички ишлар вазирлиги терговчиси Бишкекнинг Первомай туман судига ариза билан мурожаат қилган.
«Суд терговчининг талабини қаноатлантирди. Улан Жапаров 26 сентябргача тергов изоляторида бўлади», — дейилади таҳририят хабарида. Бишкекнинг Первомай туман суди 24.kgга маълумотни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг жияни Улан Жапаров Қирғизистон Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Улан Жапаров Садир Жапаровнинг амакиси Рақимжан Жапаровнинг ўғли ҳисобланади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пекин аэропорти сув остида қолди
Sky News телеканали сайтида сув остида қолган Пекин Дасин халқаро аэропорти тасвирлари пайдо бўлди.
Кадрларда самолётлар аэропортдаги сувда турганини кўриш мумкин. Шу кунларда Хитойга «Доксури» тўфони келиб, мамлакатда сув тошқинларини келтириб чиқарди.
Табиий офатдан 880 мингдан ортиқ киши жабр кўрди. 354,4 минг киши эвакуация қилинди, 146,2 минг киши хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилди. Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) кучли ёмғир бўйича энг юқори даражадаги қизил огоҳлантиришни узайтирди.

Бугун республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13009

Парижда "уч мушкетёр" 10-15 миллион евролик тақинчоқларни ўғирлади
Куни кеча Парижнинг 2-округида дастлабки маълумотларга кўра, қиймати 10-15 миллион евро бўлган заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилган, деб хабар бермоқда Kazinform.
Франция ОАВ хабарларига кўра, Rue de la Paix №7 да жойлашган Piaget дўконига маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида ҳужум уюштирилган.
Икки эркак ва бир аёл қурол билан дўконга кириб, бир нечта очиқ витриналардан заргарлик буюмларини олиб кетишган.
Франция прокуратураси зарарнинг дастлабки миқдори 10-15 миллион еврони ташкил этишини тасдиқлаган.

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 3 поғонага кўтарилди
2023 йил июнь ойида Ўзбекистон Speedtest Global Index рейтингида уйдаги интернет тезлиги бўйича 85-ўринни эгаллади.
Май ойига нисбатан бу кўрсаткич 3 поғонага яхшиланган ва маълумотларга кўра, Ўзбекистонда уйдаги интернет тезлиги 51,25 Мбит/с деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистон мобиль интернет бўйича 107-ўринда (ўтган йили 108-ўринда эди). Шу муносабат билан ўртача тезлик 20,95 Мб/с ни ташкил этади.
Интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни Сингапур (247,29 Мб/с), Бирлашган Араб Амирликлари (239,20 Мб/с) ва Чили (229,48 Мб/с) эгаллаган, Куба (1,96 Мб/с), Афғонистон (2,42 Мб/с) ва Туркманистон (3,91 Мб/с) охирги ўринда.

Швейцария тоғларида 37 йил аввал ғойиб бўлган альпинистнинг суяклари топилди
1986 йилда Церматт тоғларида ғойиб бўлган 38 ёшли немис алпинистининг қолдиқлари топилди, деб хабар бермоқда «Азертадж» агентлиги.
Агентликнинг Швейцария ОАВларига таяниб хабар беришича, 1986 йил сентябрда Швейцариянинг машҳур Церматт курортида 38 ёшли германиялик альпинист бедарак йўқолган. Ўшанда қидирув ишлари ҳеч қандай натижа бермаган. 37 йилдан кейин альпинистлар Теодуль музлигидан тасодифан одам суякларини топди. Унинг ўша пайтда ғойиб бўлган немис альпинисти эканлиги ДНК томонидан тасдиқланган.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13010

Джамшид Кучкаров Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Джамшид Кучкаровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари 2000 доллар пора билан ушланди
Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва МЧЖ юристи ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Хабарда айтилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. "О.Ф." МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олий суднинг кутиш залида даъвогар вафот этди
Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
Манбанинг ёзишича, жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М. А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9. 15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М. А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.
Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М. А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
Маданият вазирлигининг хабар беришича, бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева “Озарбайжон халқ артисти” унвони билан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Ўзбек давлат симфоник оркестри бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Угандадаги Виктория кўлида қайиқ ҳалокати оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Уганда марказидаги Виктория кўлида қайиқнинг қулаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий полиция маълум қилди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.
«Тахминларга кўра, ағдарилиб кетган қайиқ бортида 34 киши бўлган. Ҳодиса эрталаб соат 05:00 да содир бўлди ва ҳозиргача 20 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди», – деди Кампала полицияси вакили Патрик Оньянго.
Унинг қўшимча қилишича, чоршанба куни эрталаб кўмир, озиқ-овқат ва балиқ ортилган қайиқ Калангала оролларидан Вакисо материкига жўнаб кетган.
Ўтган ой Виктория кўлида иккита қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистонга боради
Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 647.79 (-7.22) сўм;
— 1 евро — 12 733.36 (-65.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.39 (-0.93) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 647.79 (-7.22) сўм;
— 1 евро — 12 733.36 (-65.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.39 (-0.93) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди
Ғуломов Файзулло Қурбонович Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Ф.Ғуломов Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.