Боболов Тўра Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Пекиндаги кучли ёмғир қурбонлари сони 11 кишига етди
Хитой пойтахтида ёғаётган ёмғирлар ва унинг оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 44 мингдан ортиқ киши жабр кўрди. 11 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.
Пойтахтдаги тошқин ва қурғоқчиликка қарши кураш штабининг маълумотларига кўра, 1 август куни соат 06:00 ҳолатига кўра, Пекиндаги кучли ёмғир ва шунга боғлиқ сув тошқинлари қурбонлари сони 11 кишига етган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, табиий офатдан 44 мингдан ортиқ одам жабр кўрган. Муниципал ҳокимият 127 мингга яқин аҳолини хавфли ҳудудлардан эвакуация қилишга мажбур бўлди.
Пекин ғарбидаги бир қатор сув босган ҳудудларда йўллар, кўприклар шикастланган, темир йўл алоқалари узилган, алоқа ва электр таъминотида ҳам узилишлар кузатилган. Табиий офат келтирган иқтисодий зарар ҳисобланмоқда.
Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13004

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи қарийб 5 минг доллар билан ушланди
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Хабарда айтилишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи-2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди
Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Н.Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейичалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
Хонанданинг репертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Ажаб сирлар” каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган.
2020 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Колумбия президентининг ўғли гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди
Колумбия бош прокурори мамлакат президентининг ўғли Густаво Петрони ноқонуний пул ва бойлик орттирганликда гумон қилиб, ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Николас Петро наркотик сотувчилардан пул олганлик ва бу пулларни отасининг сиёсий фаолияти ва сайлов кампанияси учун ишлатганликда айбланиб ҳибсга олинган.
Николас Петро айбловларни рад этди, бироқ шу йилнинг баҳорида бошланган тергов билан ҳамкорлик қилишга рози.
Тергов доирасида кичик Питернинг собиқ рафиқаси Дайсурис дель Кармен Васкес ҳам ҳибсга олинган.
Сўл кучлар вакили сифатида мамлакатнинг биринчи раҳбарига айланган Петро колумбиялик гиёҳванд моддалар савдогарларидан пул олганини рад этди. У март ойида прокурорларга ўғли устидан тергов ўтказишни буюрган.

Нигерда 3 нафар вазир ҳибсга олинди
Яқин икки кун ичида Нигер Республикасида давлат тўнтариши иштирокчилари 3 нафар вазир ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Базум партиясининг раҳбарини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Anadolu.
Хусусан, нефть вазири Сани Иссуф Маҳамад ҳибсга олинган. У Нигернинг собиқ президенти Махамаду Иссуфунинг ўғли. Шунингдек, транспорт вазири Алму Умару, конлар вазири Усейни Ҳадизату Якуба ва Демократик ва социализм партияси раиси Фумакойе Гадо ҳам ҳибсга олинган.
Ўтган ҳафтада хабар қилинганидек, Нигер президенти қўриқлаш ходимларининг бир қисми давлат раҳбарига қарши чиқди. У ҳибсга олиниб, тахтдан четлатилди. Ҳозирда президент Муҳаммад Базумнинг қаерда эканлиги номаълум. Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Ҳассуми Масуд ҳибсга олинган.
Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13005

Бугун республика жанубида 37-42 даража иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечқурун шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13006

Ҳиндистонда қурилиш крани қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Сешанба куни Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида қурилиш майдончасида кран қулаши оқибатида камида 17 ишчи ҳалок бўлди, 3 нафари яраланди, деб хабар бермоқда Xinhua.
Ҳодиса Махараштра штати пойтахти Мумбай шаҳридан тахминан 71 километр шимоли-шарқда юз берган. Миллий офатларга қарши кураш кучлари (NDRF) гуруҳлари тезда воқеа жойига етиб келди.
«Бизнинг қидирув-қутқарув операциямиз ҳали ҳам давом этмоқда», - деди NDRFнинг юқори мартабали ходими.
NDRF маълумотларига кўра, воқеа жойидан 17 кишининг жасади топилган. Яраланганларнинг уч нафари яқин атрофдаги шифохонага етказилган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди қурбонлар учун ҳамдардлик билдирди ва қурбонларнинг оилаларига товон пули тўланишини маълум қилди.

Сенегалда ҳам оммавий тартибсизликлар бошланди — норозилик намойишлари қитъани қамраб олмоқда
Африканинг яна бир давлатида можаролар ва норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда – Сенегалда мухолифат етакчиси ҳибсга олинганидан кейин тартибсизликлар бошланди, деб хабар бермоқда Еuronews.
Сенегалда мухолифат етакчиси Усман Сонко исёнда айбланиб, унинг партияси тарқатиб юборилганидан кейин тартибсизликлар бошланди. Расмийлар интернетни чеклади.
Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13007

Президент Тошкент вилоятига ташриф буюрмоқчи
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Жамшид Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аи-92 маркали бензиннинг нархи оширилганига изоҳ берилди
Бугун ижтимоий тармоқларда "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-92 маркали бензиннинг нархи 1100 сўмга оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Жамият масъули мазкур ҳолатга изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ушбу хабарлар тўғри ва мамлакат бўйлаб Аи-92 маркали бензин 8600 сўмдан сотилмоқда.
Масъулнинг изоҳлашича, нарх жорий йилнинг март ойида эълон қилинган чегирмалар доирасида 7500 сўмга туширилган, бироқ айни пайтда чегирма муддати тугаган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, эндиликда асл нархи 9200 сўм бўлган бензин 8600 сўм нархда арзонлаштириб сотилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Бурса вилоятида бир нечта завод ёнмоқда
Туркиянинг Инеголь саноат зонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўчоғига яқин жойлашган ип ва ёғоч ишлаб чиқарувчи тўртта заводга ўтди, деб хабар бермоқда Haber агентлиги.
Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, 110 та ўт ўчириш машинаси ва 200 нафар шахсий таркиб жалб этилган. Яқин атрофдаги заводлар ходимлари эвакуация қилинган. Тўрт киши касалхонага ётқизилган.
Воқеа жойига Бурса провинцияси губернатори Якуп Жанболат етиб келди. Унинг айтишича, бу ҳудудда заводлар кўп ва ёнғин тез тарқалмоқда.
«Заводнинг барча ходимлари эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ. Икки киши ис газидан заҳарланган, улар касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ», – деди губернатор.
Ҳарбий ҳаво кучлари иштирокида воқеа жойида Инеголь ва яқин туманлардан ўт ўчирувчилар ишламоқда.

Аризонада сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди: бир киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди
Аризона штатидаги Гранд-Каньон яқинида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 56 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Автобус ҳодисасида яраланган 8 киши касалхонага ётқизилган, ҳаёти учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар эса самолёт билан олиб кетилган.
Воқеа Гранд-Каньон-Уэст автотураргоҳи яқинида сайёҳлик автобуси йщловчи автомобили билан тўқнашиб кетганида содир бўлган.
Ҳар йили 5 миллионга яқин одам Гранд-Каньон миллий боғига ташриф буюради.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аризона штатидаги Гранд-Каньон яқинида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 56 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Автобус ҳодисасида яраланган 8 киши касалхонага ётқизилган, ҳаёти учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар эса самолёт билан олиб кетилган.
Воқеа Гранд-Каньон-Уэст автотураргоҳи яқинида сайёҳлик автобуси йщловчи автомобили билан тўқнашиб кетганида содир бўлган.
Ҳар йили 5 миллионга яқин одам Гранд-Каньон миллий боғига ташриф буюради.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тест топшириқлари китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлаштирилди
Самарқандда ўтказилган тест жараёнларидан бирида тест топшириқлари китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлаштирилди, деб хабар бермоқда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.
Хабарда айтилишича, кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7101863 рақамли тест топшириқлари китоби 1 август куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган.

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 655.01 (+21.90) сўм;
— 1 евро — 12 798.37 (+31.03) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.32 (-1.27) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 655.01 (+21.90) сўм;
— 1 евро — 12 798.37 (+31.03) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.32 (-1.27) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқанд ва Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пул олаётганлар ушланди
➖А.Н. исмли шахс 2 нафар фуқарони “Nukus innovatsion instituti” Самарқанд филиалига 2-босқичга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
➖Когонда фуқаролар Г.С. ва Б.А. фуқаро З.Б.ни танишлари ёрдамида Ғиждувон туман Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳасанов Ҳамид Алишер ўғли тайинланди.
Ҳамид Ҳасанов меҳнат фаолиятини шу вақтга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК директори лавозимида олиб борган.

Ўзбекистонлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олди
Ўзбекистонлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини бир доллар эвазига сотиб олди, деб хабар бермоқда Azertag ахборот агентлиги.
Бутунроссия давлат кинематография университети (ВГИК) Тошкент филиали талабаси Гулнора Иванова замонамизнинг энг машҳур ёзувчиларидан бири Стивен Кинг билан шартнома тузиб, унинг 1981 йилда чоп этилган «Қўл бериб кўришмаган одам»номли ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини бор-йўғи 1 долларга сотиб олди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13008