Канадада авиаҳалокат натижасида 3 киши ҳалок бўлди
Канада тоғларида кичик самолёт қулаб тушди ва камида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Самолёт бортида беш йўловчи ва бир учувчи бўлган ва уларнинг ҳаммаси вафот этган.
Маълумотларга кўра, самолёт Калгари шаҳри яқинидаги аэропортдан жума куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида ҳавога кўтарилган. Соат 01:00 атрофида самолёт йўқолгани ҳақида хабар берилган.
Канада транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Қаршида тест синови ўтказиладиган бинолар маълум қилинди
2023-2024 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови ўтказиладиган биноларни эълон қилинди.
▪️Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи, волейбол ва дзюдо зали;
▪️Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти кончилик факултети спорт зали;
▪️Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти волейбол ва дзюдо зали;
▪️Қарши давлат университети (ФОК) спорт мажмуаси ва волейбол зали.

“Қамчиқ” довонида 12 та радар ўрнатилди
А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудидаги қисмига жами 12 та тезликни чекловчи радар қурилмалари ўрнатилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудидаги қисмига жами 12 та тезликни чекловчи радар қурилмалари ўрнатилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилди
Кушербаев ўз ихтиёрига кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб ариза ёзди.
Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовга ариза ёзганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Аризага кўра, сиздан, мени ўз ихтиёримга кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқаришингизни сўрайман, деб ёзган.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/12997

Россияда бўрон туфайли 9 киши ҳалок бўлди, 70 га яқин киши жароҳатланди
Россиянинг Приволжск федерал округида 9 киши ҳалок бўлди, яна 67 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Кечадан бери Приволжск федерал округининг 8 та субъекти (Татаристон ва Марий Эл республикалари, Чуваш Республикаси, Нижний Новгород, Пенза, Уляновск, Киров ва Самара вилоятлари) ҳудудига тезлиги 27 м/с гача бўлган шамол билан бирга хавфли метеорологик ҳодисалар таъсир кўрсатди. 76 киши тан жароҳати олди, шу жумладан 9 киши ҳалок бўлди», – дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
99,5 минг киши электр энергиясисиз қолди. Кучли шамол натижасида 41 та турар-жой ва 7 та ижтимоий объектнинг том қисми ҳам шикастланган, 550 та дарахт қулаган. Табиий офатлардан зарар кўрган ҳудудларда идоралараро фавқулодда штаблар ишлаяпти. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 758 киши ва 180 техника сафарбар этилган.

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 618.15 (+17.98) сўм;
— 1 евро — 12 818.30 (+88.27) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.10 (-0.54) сўм.

ЖССТ: Дунёда сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг 90 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилмайди
Гепатит — хавфли касаллик. Сўнгги таҳлилларга кўра, бу дард дунё бўйича йилига миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Вирусли гепатитнинг, айниқса, B ва C турларидан касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичлари юқори. Хасталикнинг C турини тўлиқ даволаш мумкин. Аммо бу инфекцияни юқтирганларнинг фақат 21 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилиб, атиги 13 фоизи зарур муолажаларни олаётгани ачинарли статистика.
Худди шундай, сурункали гепатит B дан азият чекувчи беморларнинг бор-йўғи 10 фоизи ўз хасталигидан хабардор ва 2 фоизигина зарур дори-дармонларни қабул қилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ 2030 йилга бориб, гепатитни камайтириш бўйича янги тавсияларни тақдим этиш ҳаракатида.
Батафсил:👉https://human.uz/14/58/12998

Самарқандда туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда туман ЭТК раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган “А.Б.” фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Покистондаги портлаш: жабрланганлар сони 200 га етиши мумкин
Покистонда Жамият Улема Ислом-Фазл (JUI-F) исломий партиясининг сайловолди митинги вақтида содир бўлган кучли портлашда 44 киши ҳалок бўлди. Ҳужум мамлакатдаги вазиятни кескинлаштиришга уринаётган жиҳодчилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда ВВС.
Турли манбаларга кўра, қурбонлар сони 200 нафарга етиши мумкин. Хавфсизлик хизматлари ҳудудни ўраб олди ва қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки митингда 500 га яқин одам қатнашди.
Маҳаллий телеканал фавқулодда хизматлар жароҳат олганларни маҳаллий шифохонага қандай етказаётганини кўрсатди. Оғир беморлар вертолётда Пешовар касалхоналарига юбориляпти.
Маҳаллий шифохонада шифокорлар ва ётоқ-жойлар етишмаяпти. Уларнинг бундай кўп сонли беморларни кўришга вақти етмаяпти. Жароҳат олганларнинг бир қисми коридорларда ётиб, ёрдам кутяпти.
Батафсил:👉https://human.uz/14/58/12999

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Фуқаро А.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагидаги қўшимча хонада яширин цех ташкил қилиб, “Бекот Амино” ва “Монасил НЕО” номли дори воситаларини сертификатини сохталаштириб, гўёки ушбу дори воситалари “R.M.” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб қалбакилаштирилган.

Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима 5 баравар кўп ундирилади
Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:
— мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
— дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13000

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражага етиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40, айрим жойларда 42 даражагача иссиқ бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13001

Мисрда автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Миср шимолидаги Матруҳ провинцияси қирғоқбўйи трассасида сайёҳлик автобуси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.
«Йўл-транспорт ҳодисаси эрталаб Матруҳ-Александрия халқаро қирғоқ йўлида Эль-Дабаа шаҳри яқинида содир бўлган. Ярадорларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказиш учун зудлик билан 10 та тез ёрдам машинаси жўнатилди», – дейилади баёнотда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мабрук Салем қурбонларнинг турли даражадаги жароҳатлари борлигини, уларнинг баъзилари жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини айтган.
Мисрда ҳар йили минглаб одамлар тезликни ошириш, ёмон йўл шароитлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиш туфайли ҳалок бўлади.

Бухорода 23 та савдо дўконига ўт кетди
Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ.
Ёнғин ҳақида хабар бугун соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган.
Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойида, савдо дўконларининг тахминан 700 м2 майдонга тарқалиб ёнаётгани аниқланган ва соат 03:11 да у батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган ва Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павилионидаги 8 та савдо дўконлари ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павилион ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Бувайдада далага кўмилган 14 кг “гашиш” топилди
Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги дала майдонига 14 кило “гашиш” гиёҳвандлик воситасини кўмиб кетилганлиги аниқланди.
Ҳозирда вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги дала майдонига 14 кило “гашиш” гиёҳвандлик воситасини кўмиб кетилганлиги аниқланди.
Ҳозирда вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ЖССТ: “Тамаки эпидемияси” йилига 8,7 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда
ЖССТ ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган глобал чора-тадбирлар натижасида сўнгги 15 йилда кашандалик кўрсаткичлари бутун дунё бўйича сезиларли даражада камайди.
“Акс ҳолда, ҳозирга келиб, сайёрамизда чекувчилар сони 300 миллион нафардан ортиб кетган бўларди”, — дейилади ҳужжатда.
Масалан, айни пайтда жаҳон мамлакатларининг деярли 40 фоизи ёпиқ жамоат жойларида чекишни бутунлай тақиқлаган.
Шунга қарамай, тамаки ҳануз дунё бўйлаб олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Яъни ушбу иллат оқибатида йилига 8,7 миллион одам ҳаётдан кўз юмаётгани ачинарли.
Ваҳоланки, “тамаки эпидемияси”ни жиловлаш учун махсус чора-табдирлар, стратегик мақсад ва аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13002

Мередов Шадурди Овезнепесович Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланди
Мередов Шадурди Овезнепесович Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.
Мазкур лавозимга тайингангунга қадар Шадурди Овезнепесович Туркманистоннинг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган.

Жазирама туфайли Жанубий Кореяда 17 киши ҳалок бўлди
Жанубий Кореяда дам олиш кунларидаги жазирама туфайли 17 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти куннинг жазирама кунларида далада меҳнат қилган кекса фермерлардир, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Ренхап агентлиги.
Жазирама тўлқинлари ҳақидаги мавсумий биринчи огоҳлантиришлар кучга кирганидан сўнг мамлакатдаги максимал ҳарорат Цельсий бўйича 35 даражагача кўтарилди.
Корея Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш агентлиги ҳамда мамлакат ёнғиндан ҳимоя қилиш хизмати маълумотларига кўра, дам олиш кунларида жазирама иссиқдан 17 киши ҳалок бўлган.
Шимолий Кенсан провинциясида 7 нафар фермер ҳалок бўлди.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13003

Камолов Айбек Кудабаевич Кегейли туман ҳокими лавозимига тайинланди
Камолов Айбек Кудабаевич Кегейли туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Камолов Айбек Кудабаевич Кегейли туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 633.11 (+14.96) сўм;
— 1 евро — 12 767.34 (-50.96) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.59 (-0.51) сўм.