"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ 2024 йил давомида тижорат банклари орқали молиялаштириладиган лойиҳалар учун жами энг камида 480 млрд сўмлик кафилликлар ҳамда жами кўпи билан 150 млрд сўмлик компенсациялар тақдим этишни режалаштирмоқда. Кафилликлар ва компенсацияларнинг асосий қисми давлат банкларига тўғри келади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1524
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси юзасидан ахборот берди. Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар “Бизнес портал” платформасига келиб тушган аризаларнинг қарийб 54,5 мингтаси скоринг босқичида ижобий баҳоланган, ҳоким ёрдамчилари томонидан 49 мингдан ортиқ лойиҳаларга ижобий тавсия берилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1525
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12 4👎3
Самарқанд вилоятининг 2 та туманида 2,6 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари маълум қилинди
Булунғур туманида хусусий корхона раҳбари банкдан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини, Пайариқ туманида эса МЧЖ раҳбари банкдан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167 ҳамда 228-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1526

👍8🤔4😢2🔥1
Эртага — 28 май куни соат 9:30 дан Қўқони шаҳри, Истиқлол МФЙ, Тўққизбулоқ кўчаси, 9А- уй манзилида ANORBANK вакиллари томонидан очиқ эшиклар куни ўтказилади.
ANORBANK мамлакатдаги рақамли молиявий хизматлар таклиф этишда етакчилар ҳисобланиб, мижозларга юқори даражадаги хизматларни кўрсатишга тайёр ходимларни ушбу тадбирга таклиф қилади.
Вакансия ҳақида батафсил:
☎️ +998909513618
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎6🔥6 4👍3⚡2
❗️Таълим кредити ажратиш бўйича янги тизим жорий қилинади
Президент Фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Бунда таълим кредити миқдори иккинчи ва юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштириш даражасига қараб белгиланади. Шунингдек, таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1527

👎28👍16 4🔥2
Апрель ойида банкларнинг муаммоли кредитлари 1,7 трлн сўмга ортган
МБ маълумотларига кўра, банкларнинг муаммоли кредитлари апрель ойида ҳам ўсишда давом этиб, унинг жами миқдори 23,3 трлн сўмга, кредит портфелидаги улуши эса 4,8 фоизга етган. Муаммоли кредитларнинг кўпроқ ўсиши давлат банкларидан асосан ЎзСҚБ ва Ўзмиллийбанкда, бошқа банклардан эса Ипотека банк ва Капиталбанкда кузатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1528

👍10🤔9😢7🔥1
Учта банк ТОП-20 энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатига кирди
Давлат солиқ қўмитаси 2024 йил январь-апрель ойлари бўйича ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, давлат улуши бор корхоналар ичида тижорат банкларидан фақат битта банк — Ўзмиллийбанк 10-ўринда қайд этилган. Хусусий секторда банклардан Капиталбанк 4-ўринни, Ҳамкорбанк эса 7-ўринни банд қилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1529

👍13 5🔥1
InfinBANK хизматларидан фойдаланаётган ўзбекистонликлар сони 4 миллиондан ошди. Бу рақам сўнгги йилларда банкнинг ривожланиш стратегияси тўғри йўлга қўйилганлигини тасдиқлайди.
Moody's халқаро рейтинг агентлиги томонидан B1 рейтингига кўтарилиши ва тизимда илғор SAP дастуридан фойдаланишининг ўзи ҳам банк жамоаси хизматларини юқори даражада эканлигини билдиради. Шунингдек, банк соғлом турмуш тарзи ва спортни мунтазам қўллаб-қувватлайди. Турли марафонларга ҳомийлик қилиши, ўзининг киберспорт ва футбол жамоасига эга эканлиги ҳам буни тасдиқлайди.
Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎6🔥1
Asia Alliance Bank'нинг М.Улуғбек филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Умиджон Абдуазим ўғли Абдуазимов ушбу банк бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У.Абдуазимов (1980 й.т.) меҳнат фаолиятини Ўзмиллийбанк тизимида бошлаган, 2008-2013 йилларда "Кредит Стандарт" банкда, 2013 йилдан буён Asia Alliance Bank'да турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1519
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37 6👎2🔥2⚡1
24 май куни Халқ банкининг собиқ бош офиси биноси 'e-auksion" платформаси орқали, бўлиб тўлаш шарти билан "Oazis Samarkand" (ягона иштирокчи) компаниясига 119,7 млрд сўмга сотилди. Бино банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан 2024 йилнинг бошида 114 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилганди.
https://bankers.uz/news/1530
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤔5 4
2024 йил 29 май куни Миллий матбуот марказида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Кичик бизнес ривожи учун сармоялар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда банк раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1531
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3
Яна иккита банк раҳбари Президент ҳузурида тақдимот ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Кудратилла Туляганов ҳамда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличевларнинг банклар инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1533

👍26🔥6⚡2😢1
Tashkent City'даги сотилиши эълон қилинган учта банк биноси ҳақида нималар маълум?
"Tashkent City" бизнес маркази ҳудудидаги Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Алоқабанкнинг янги кўп қаватли бинолари очиқ савдо орқали сотилади. Bankers.uz ушбу биноларга оид айрим очиқ ва қизиқарли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни бир жойга тўплади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1534

👍6🤔5🔥2
ANORBANK қисқа вақтда юқори даромад олиш имконини берувчи, йиллик 26 фоиз ставкали "BAYRAMONA" омонатини тақдим қилди. Омонатни 6 ой муддатга, камида 1 млн сўм билан расмийлаштириш мумкин, фоизлар ҳар ой электрон ҳамёнга ўтказиб берилади.
Омонатни банкка ташриф буюрмасдан, ANORBANK мобил иловасида очиш мумкин. Шунингдек, бу орқали BYD E2 электромобилини ютиб олиш имконияти мавжуд.
Алоқа маркази: 1290
Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥11👍7⚡2👎2
Hamkorbank акциядорлари банкнинг 2023 йилги соф фойдасини "банкнинг узоқ муддатли ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда" тақсимланмаган ҳолда қолдиришни ва йил якунлари бўйича оддий акциялар бўйича дивидендлар тўламасликни ёқлаб овоз берди. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш масаласини кейинги умумий йиғилишга қолдиришга қарор қилинган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1532
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎20🤔4🔥1
Ўз бизнесини бошлаш ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлганлар учун Трастбанк қулай шартларда микрокредит тақдим этмоқда.
➖ Миқдори: 150 000 000 сўмгача;
➖ Муддати: 36 ойгача;
➖ Фоиз ставкаси: 28% дан бошлаб.
Муваффақият сари Трастбанк билан дадил қадам қўйинг!
Батафсил маълумот
📞 Алоқа маркази: 1287
Трастбанк расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥2🤔2
1 июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Bankers.uz болалар учун карталар очиш мумкин бўлган банклар билан қизиқди. Айни пайтда 9 та банкдан шундай карталар олиш мумкин. Ушбу материалда шундай карталарни таклиф қилаётган банклар рўйхати, шартлари ва бошқа тавсифлари келтирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1535
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14⚡2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Туронбанк болажонлар учун махсус байрам тадбири уюштирди.
Тадбирда кичкинтойлар учун саҳналаштирилган ўйинлар, мусиқий-кўнгилочар чиқишлар билан бир қаторда, Туронбанк биносига экскурсия ташкил қилинди. Буларнинг барча ушбу кунни болалар учун эсда қоладиган лаҳзаларга бой бўлишини таъминлади.
Манба

👍13⚡1🔥1
Бизнесни ривожлантириш банкининг таъсисчилигида "BRB Tech" номли компания очилди. Компаниянинг мақсади банкнинг IT экотизимини ривожлантириш ва замонавий дастурий ечимларни яратишдан иборат бўлиб, унинг устувор вазифалари сифатида илғор технологиялар орқали мижозларнинг банк билан ўзаро алоқаларини яхшилаш, ишлаб чиқариш қувватини ва операциялар хавфсизлигини ошириш ҳамда бизнесни ривожланишининг барча босқичларида қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш келтирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1536
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎2🔥2🤔2
Номзодга қўйиладиган талаблар:
— 5/2 иш режимида ишлай олиш (доимий алоқада бўлиш шарти билан);
— банк-молия йўналишидаги ахборотлар билан ишлай олиш;
— ўзбек тилида тўғри ва хатосиз ёзиш, бошқа тилларни билиш устунлик беради;
— тадбирларни матнли ва видеорепортаж шаклида ёрита олиш қобилияти;
— маъсулиятли, киришимли ҳамда ҳазил-мутойибага иммунитет бўлиши;
— ОАВ ва медиа йўналишида иш тажрибаси бўлиши устунлик беради.
Биз ходимга қуйидагиларни таклиф қиламиз:
— шаҳар марказидаги офис;
— ишлаш учун барча қулайликларга эга меҳнат шароити;
— банк соҳаси бўйича қимматли билимлар;
— қўшимча лойиҳаларда иштирок;
Иш ҳақи миқдори ходимнинг салоҳияти ва қобилиятларига қараб белгиланади.
Агар вакансия билан қизиқсангиз, унда ушбу формани тўлдиринг. Қўшимча саволларни @bankersuzgroup_akbarali аккаунтига юбориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥13👍9😢2 2