Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
💳 HUMO тўлов тизимининг I чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга ошди

Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)нинг жорий йил январь-март ойларида соф фойдаси 37,4 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йил мос даврига нисбатан 87,6% га ортди. Аввалроқ HUMO'нинг 2023 йилдаги соф фойдаси ҳам 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробарга ортгани маълум бўлганди. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 19 апрелдаги Президент қарорига асосан HUMO тўлов тизимидаги 100 % давлат улуши тўлиқ сотилиши кўзда тутилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1504


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7👍5👎51🔥1
Давлат банкларини ислоҳ қилиш устувор вазифа бўлиши керак — ХВЖ миссияси баёноти

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси жорий йилнинг 23 апрель – 7 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган муҳокамалар натижаси бўйича расмий баёнот эълон қилди. Баёнотда мамлакат иқтисодиёти бўйича жорий ҳолат, истиқболлар ва хатарлар, солиқ-бюджет сиёсати, пул-кредит ва алмашув курси сиёсати, молия секторининг барқарорлиги ҳамда давлат олиб бораётган таркибий ислоҳотлар бўйича хулосалар ва таклифлар берилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1505


@bankers_uz
👍6👎2🔥1
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун лимитдан 2,5 баравар кўп ариза келиб тушди

Кеча — 15 май кунидан бошлаб my.gov.uz порталида ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш бошланган куннинг ўзида жами 63 457 та аризалар келиб тушди. Бу 2024 йил учун республика миқёсида ажратилган лимит — 27 мингдан 2,5 баравар кўпдир. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби ҳам бироз ўзгарган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1506


@bankers_uz
🤔4👍3🔥1
🏦 Асакабанк учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди

Жорий йил 14 май куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форумида Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди. Бу 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига қўшилган Асакабанк учун учинчи бор эътироф ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1507


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥42
🏦 Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди

"Мадад Инвест Банк" АТБ ҳамда Ўзбекистон банклари учун рақамли ечимлар таклиф қилувчи "Tune Consulting" компанияси ўртасида банк маҳсулот ва хизматларини рақамлаштириш, уларни босқичма-босқич бозорга чиқариш режаси юзасидан келишувга эришилди. “Мадад Инвест банк билан ҳамкорликдаги лойиҳа биз учун жиддий чақириқ ҳисобланади", — деб таъкидлаган компания асосчиси ва раҳбари Фарҳод Обидхонов.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1508


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76🔥205
🏦 Ориент Финанс Банк UZCARD билан биргаликда “Омадингизни белгиланг!” акциясини бошлади!

Бош соврин — iPhone 15 Pro учта бахтли ғолибга берилади.

Иштирок этиш учун нима қилиш керак:

1️⃣ Янги “OFB” мобил иловасини юклаб олинг, ўрнатинг ва идентификациядан ўтинг;
2️⃣ Акция бошланишидан олдин ёки унинг давомида банкда 5614 рақам билан бошланувчи Uzcard картасини очинг;
3️⃣ Карта ёрдамида қуйидаги амалиётлардан бирини амалга оширинг: картага ўтказиш (p2p), хизматлар учун тўлов, валюта конвертацияси, депозит очиш.

Акция 20 июлгача давом этади. Ҳар ой битта iPhone 15 Pro совға қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2🤔2👎1
🏦 Туронбанк янги кўчма мобил офисини ишга туширди

Туронбанк чакана хизматларни мобил тарзда тақдим этувчи тезкор ва манзил танламас кўчма мобил офисни тақдим этди. Унда жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун деярли барча чакана хизматларни кўрсатиш имконияти яратилган. Ҳозирча кўчма мобил офис Тошкент шаҳрида тажрибадан ўтказилади ва босқичма – босқич Туронбанкнинг республика миқёсидаги 21 та банк хизматлари марказида ташкил этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1509

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153👎2🔥2🤔1
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди

Россиянинг "АК Барс" банки Риск бош бошқарувчи директори лавозимида ишлаб келган Салават Исмагилов Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди ва банк бошқаруви таркибига киритилди. Рискларни бошқариш бўйича тажрибали мутахассис ҳисобланган С.Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби банкларда раҳбар лавозимларда, шунингдек "KPMG" компаниясида катта менежер сифатида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1510

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🤔10👎53🔥3
🏦 Сергей Гимадиев APEX BANK'га ўтади

2023 йил июль ойидан "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимига ўтган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттиради. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда. С.Гимадиев (1980 й.т.) меҳнат фаолияти давомида шунингдек, Капиталбанк, InFinBank, Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)да турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1511

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🔥13👎7🤔6😢3
Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида банк ходимлари фуқаролар номига ноқонуний кредит расмийлаштиргани аниқланди

Бош Прокуратура департаменти Касби туманида банк бош менежери 12 та фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз 304,3 млн сўм кредит расмийлаштиргани, шунингдек, Янгиер шаҳрида БХМ раҳбари бошқа шахс билан тил бириктириб, фуқарога ажратилган 390 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олганини маълум қилди. Улар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1512

Telegram | Facebook | Instagram
👍5🤔5😢2
🏦 ЕТТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Яшил иқтисодиёт"ни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади

Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилиши доирасида "Ўзсаноатқурилишбанк" ЕТТБнинг навбатдаги фахрий мукофоти — "Йилнинг яшил савдо битими" билан тақдирланди. Банкнинг мазкур йўналишдаги 400 дан ортиқ лойиҳалари ва "яшил" ташаббуслари ЕТТБ томонидан кетма-кет тўртинчи йил эътироф этилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1513

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥6
Сенаторлар Марказий банкнинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитди

Сенатнинг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботни Марказий банк раиси ўринбосари Б.Ҳамраев ўқиди. Унда Марказий банкнинг 2023 йилдаги монетар сиёсати, банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1515

Telegram | Facebook | Instagram
👍105🔥2
🏦 2024 йилда Ўзбекистонда ислом молиясига доир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилади — Беҳзод Ҳамраев

Сенатда ҳисобот берган Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Ўзбекистонда исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини ва йил якунига қадар парламент муҳокамасига киритилишини маълум қилди. Шунингдек, Б.Ҳамраев мазкур ҳужжат қабул қилинса, қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритиш талаб этилишини таъкидлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1514

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥22🤔1
Иккита банк бошқарув раислари Президент ҳузурида тақдимот ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотда Ўзмиллийбанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки ҳақида банк раислари — Алишер Мирсоатов ва Азиз Акбаржонов томонидан ахборот берилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1516

Telegram | Facebook | Instagram
🔥18👍17👎9😢1
Учта ҳудудда жами 5,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди

Прокуратура департаменти Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 2,2 млрд сўм (имтиёзли), Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 1,9 млрд сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 1,4 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинганини маълум қилди. Пахтачи ва Қўнғирот туманидаги ҳолатларда банк масъул ходимларининг ҳам айби борлиги аниқланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1517

Telegram | Facebook | Instagram
👍4🤔2😢11
🏦 Микрокредитбанк ва UnaFinancial муҳим ҳамкорлик лойиҳасини ишга туширади

Микрокредитбанк Осиё ва Европада финтех хизматларини таклиф этувчи халқаро компаниялар гуруҳи — UnaFinancial билан биргаликда Ўзбекистонда янги микромолия ташкилотини яратмоқда. Марказий банкдан зарурий рухсатномалар олингандан сўнг, янги қўшма корхона 2024 йил охиригача ўз фаолиятини бошлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1518

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥41
🏦 Олий ўқув юртларида “Молиявий саводхонлик асослари” ўқитилиши бошланади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмаси ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига киритилмоқда. Ҳозирда мазкур йўналишда 37 та олий ўқув юрти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, 81 нафар профессор-ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан тренинглар ўтказилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1520

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥53
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Бизнесни ривожлантириш банкининг барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда. Тадбир давомида банк мутахассисларидан маслаҳатлар ҳамда бизнес лойиҳалар учун энг мақбул молиявий ечимлар ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

Қўшимча маълумотлар учун қисқа рақам: 1254

Батафсил: https://bankers.uz/news/1521

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114🔥21🤔1
🏦 Алоқабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

2018 йилдан АТ "Алоқабанк"да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган Жўрабек Тўймуродович Ўроқов банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Ж.Ўроқов (1986 й.т.) 2008 йилдан Алоқабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан филиал раҳбари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1522

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3522🔥6🤔32
💳 UZCARD акцияларининг бошланғич эмиссиясини рўйхатдан ўтказди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD савдо белгиси) акцияларининг бошланғич эмиссиясини амалга оширганини маълум қилди. Аввалроқ, 9 апрель куни компаниянинг мулкчилик шакли МЧЖдан АЖга ўзгарган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1523

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎1🔥1