Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
❗️Ўзбекистон банкларининг 1-чоракдаги молиявий натижалари маълум бўлди

Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари 2024 йил 1-чоракда 2,4 трлн сўм атрофида соф фойда олган. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 650 млрд сўмга камдир. Жами тизим молиявий натижасининг салбийлашувига асосан 8 та давлат банки, хусусан молиявий зарарда бўлган Бизнесни ривожлантириш банкида, шунингдек Ипотека банкда ҳам соф фойданинг камайиб кетганлиги сабаб бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1460


@bankers_uz
🤔5👍4😢4
💳 "UZPAYNET" МЧЖдаги давлат улуши сотилгани маълум бўлди

2022 йил Давактив томонидан сотилиши эълон қилинган "UZPAYNET" МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши "New Industrial Technologies" компаниясига сотилган. Бу ҳақда Статагентлик маълумотларида акс этган. Устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган "New Industrial Technologies" МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1461


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔13👎7👍6😢3
🏦 Туронбанк янги жамғарма омонатини ишга туширди

Туронбанк ота-оналарнинг 18 ёшга тўлмаган болалари учун махсус мақсадли "Келажак пойдевери" омонатини жорий қилди. Омонатга маблағларни чекланмаган миқдорда киритиб бориш мумкин. Омонат қолдиғига йиллик 19 фоиз ҳисобидан даромад ҳисобланади ҳамда ойлик фоизлар капитализация қилиб борилади.

Батафсил | Алоқа маркази: 1220
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎41🔥1🎉1
💳 💳 UZCARD ва HUMO терминалларининг интеграцияси бошланди

2024 йил 1 апрелдан бошлаб 250 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги PAX A930 (оқ рангли) терминаллари HUMO карталарини ҳам қабул қила бошлади. Бу ҳақда UZCARD матбуот хизмати хабар берди. Ўз навбатида HUMO тўлов тизими ҳам синов режимида "Makro" ҳамда "Korzinka" тармоқларида ўрнатилган HUMO пин-падлари орқали UZCARD карталаридан тўлов қабул қилиш бошланганини маълум қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1462


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥52
🏦 Халқ банки матбуот анжумани ўтказди — фотожамланма

2024 йил 24 апрель куни АОКАда “Халқ банкида 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024 йил учун белгиланган режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банкнинг ўтган йил эришилган натижалари ва 2024 йилдаги устувор мақсадлари тўғрисида маълумот берилди. Анжуманда банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари З.Азимов ҳамда бош офиснинг бошқа масъул шахслари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1464

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥42
🏦 Асакабанк "Тадбиркорга янги куч" кредит маҳсулотини таклиф этмоқда

Тадбиркорлар учун махсус ишлаб чиқилган кредит маҳсулоти шартларига кўра, тадбиркор яратган ишчи ўрни сонига қараб кредит фоиз ставкаси пасайтириб берилади. Кредит миқдори 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача, айланма маблағларни тўлдириш учун — 12 ойгача, асосий восита сотиб олиш — 60 ойгача берилади. Бунда, иш ўрни сонига қараб кредит фоиз ставкаси миллий валютада қўшича 3 фоизгача камайтирилиши мумкин.

Қўшимча маълумотни 1152 қисқа рақами ёки банк офисларидан олиш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1465


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🕊3❤‍🔥2🔥21
❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2023 йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.


@bankers_uz
👍16🔥2
🏦 Ориент Финанс банкдан “Оилавий бизнес” микроқарзи умумий бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради!

Бизнесингиз учун биноларни ижарага олиш, асбоб-ускуналар ёки материаллар сотиб олиш учун сизга пул керакми? Микроқарздан фойдаланинг. Оилавий бизнесингиз учун кўмак олинг.

🔹 Кредит муддати - 36 ойгача.
🔹 Миқдори - 25 млн сўмгача.

Тафсилотлар ofb.uz сайти ва телефон орқали:
📲 4004
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1
❗️ Март ойида муаммоли кредитлар миқдори 750 млрд сўмга кўпайди

Март ойида банкларнинг жами кредит қўйилмалари қарийб 5,8 трлн сўмга ортиб, унинг миқдори 478,2 трлн сўмга етди. Кредит портфели давлат банкларида 4,2 трлн сўмга, бошқа банкларда эса 1,6 трлн сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитлар ҳажми 750 млрд сўмга кўпайган ва 21,6 трлн сўмга етди (портфелдаги улуши 4,5%). NPL асосан 2 та банкда — Бизнесни ривожлантириш банкида (+500 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанкда (+486 млрд сўм) нисбатан кескин ортган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1466


@bankers_uz
🤔7👍4❤‍🔥1👎1😢1
🏦 Ориент Финанс банк "Бизнес учун инвестиция" кредитини тақдим этмоқда

Ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан келиб чиқиб воситаларни сотиб олиш учун пул олинг: тижорат кўчмас мулки, ишлаб чиқариш устахоналари, савдо майдончалари ва технологик ускуналар.

🔹 Миқдори - 1 млрд. сўмгача.
🔹 Муддати - 24 ойгача.
🔹 Фоиз ставкаси - 24% гача.

Шунингдек, ОФБ бизнесда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини таклиф этади. Тадбиркорлик фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият!

Батафсил маълумот учун: 4004
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113👎3❤‍🔥1🔥1
Тошкентда "Digital Uzbekistan" ПЛАС-форуми бўлиб ўтади

Жорий йил 12-13 июнь кунлари Тошкентдаги International меҳмонасида "Digital Uzbekistan" (собиқ "Fintech, banks anf retail") ПЛАС-форуми бўлиб ўтади. Форум Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил қилинмоқда. Унда финтех, банклар, eGOV ва чакана соҳадан 100 дан ортиқ эксперт- маърузачилар ва 2200 дан зиёд делегатлар қатнашади.

Форум ҳақида расмий саҳифадан маълумот олиш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1463


@bankers_uz
👍2
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибасини қўлламоқда

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. Хусусан, банк томонидан кичик бизнесни молиялаштириш ва кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш бўйича Сбербанк тажрибаси ўрганилди ҳамда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1467


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎41🔥1
🏦 InfinBANK мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин

Эндиликда InfinBANK мижозлари тўлов операцияларини осон ва самарали амалга ошириш учун Dibank хизматининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади. Хизматга кириш учун 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратиши ва тизимга InfinBANKни қўшиш керак бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1468


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥21
Тошкентда 2 млрд кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фуқаронинг ишончига кириб, 8 минг АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банкдан 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилган шахслар ушланган. ЖКнинг "фирибгарлик" ва "пора бериш" моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1470


@bankers_uz
🤔31😢1
🏦 ANORBANK савдо офислари тармоғи республика бўйлаб фаолият кўрсатмоқда

Банк хизматларидан анъанавий — офлайн тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозлар учун ANORBANK Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида янгиланган савдо офислари фаолият юритаётганини маълум қилмоқда. Мижозлар ушбу офисларга ташриф буюрган ҳолда, банк мутахассисларидан керакли маслаҳатлар олишлари ва банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1469


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥41👎1🤔1
💳 HUMO тўлов тизими хусусийлаштирилади

Президент қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)даги 100 фоиз давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилади. Аввалроқ, 2023 йилнинг 30 ноябридаги Президент қарорига асосан HUMO тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган, Агентлик эса бу ҳолатни "хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас" деб изоҳлаганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1471


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢4🤔3👎2🔥21
🏦 Трастбанкдан 1 млрд сўмгача кредит олинг! Иш ўрнини кўпайтирганингиз сари фоиз ставкалари камайтирилади.

Трастбанкнинг “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити тадбиркорлик фаолиятингизни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради. 1 млрд сўмгача кредит олиб, яратилган янги иш ўринларини сонига қараб, фоиз ставкалари 25 фоиздан 20 фоизгача туширилади.

Айланма маблағларини тўлдириш учун:
Муддати: 18 ойгача;
Имтиёзли давр: 3 ой.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун:
Муддати: 36 ойгача;
Имтиёзли давр: 6 ой.

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Алоқа маркази: 1287

Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥1😢1
Олтита банк устав капиталини минимал талаб даражасига етказмади

Маълумотларга кўра, 1 апрель ҳолатига 6 та банк устав капиталини қонунчиликда белгиланган минимал миқдор — 350 млрд сўмга етказа олмади. Марказий банк маълумотларида бундай банклар сони 5 та деб кўрсатилган. Bankers.uz ушбу банклар қайси эканлигини ва улар бўйича ҳолатни қайта ўрганишга ҳаракат қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1473


@bankers_uz
👍112🔥2