Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Муайян чегарадан ошган P2P амалиётлари cолиқ органларига тақдим этилиши мумкин

Товар ва хизматлар учун тўловларда карталараро ўтказмалардан (P2P) фойдаланишни тартибга солиш мақсадида, муайян суммадан ошган транзакциялар бўйича ДСҚ ва Марказий банк ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиши мумкин. Бу яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича янги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳозирда фуқаронинг банк картасига ой давомида жами 170 млн сўм (БҲМнинг 500 баробари)дан ошадиган маблағ келиб тушса, Прокуратура департаментига тақдим этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1474


@bankers_uz
👎27👍8🤔3
🏦 Ипотека банк I чорак якунлари бўйича соф фойдаси кескин камайганига изоҳ берди

"Ипотека-банк" АТИБ 2024 йил 1-чорак якунлари жами соф фойдаси кескин (ўтган йилга нисбатан 376 млрд сўмга) камайгани сабабини маълум қилди. Банк мазкур ҳолатни меъёрий ҳужжатлар талабига кўра, корпоратив кредитлар учун захиралар шакллантирилгани билан изоҳлаган. "Кредит портфелининг яхшиланиши банк соф фойдасига ижобий таъсир қилади", — дейилган хабарда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1475


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎7🤔6😢4
🏦InFinBank вакиллари Ислом тараққиёт банки томонидан ташкил этилган нуфузли форумда иштирок этишмоқда — фото

Айни кунларда Ар-Риёдда Ислом тараққиёт банкининг йирик анжумани бўлиб ўтмоқда. Форумда халқаро компаниялар, молия вакиллари, Савдо-саноат палаталари, хўжалик бирлашмалари, молиялаштириш линияларини агентликлари раислари, инвесторлар ва тадбиркорлардан иборат 2500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Тадбирда InFinBank вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва молиялаштириш линияларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, InFinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Джураев бир неча марта музокаралар ўтказиб, уларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ўсиш ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, ICIEC билан савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва уни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍223🔥3👎1
🏦 ANORBANK Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди. Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1476


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🔥5❤‍🔥11👎1🕊1
❗️Сурхондарёда сохта ҳужжатлар билан кредит маблағларини талон-торож қилиб келган шахсга ҳукм ўқилди

Сурхондарё вилоятида 1,5 млн доллар кредит эвазига сотиб олинган 22 дона "HOWO" юк машиналаридан бир нечтасини сохта ҳужжатлар ёрдамида тақиқдан чиқариб, сотиб юборган МЧЖ эгасига ҳукм ўқилди. Унинг Тошкентдаги уйи тинтув қилинганда транспорт воситалари учун бериладиган 25 дона сохта гувоҳнома ҳам топилган бўлиб, улар ёрдамида банклардан кредит олишни режалаштириб келгани ҳам маълум бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1478


@bankers_uz
👍3🔥3😢2
🏦 Ипотека банк 1,4 трлн сўмлик еврооблигацияларни жойлаштирди

25 апрель куни Ипотека банкнинг қиймати 1,4 трлн сўмлик уч йиллик еврооблигациялари халқаро Вена фонд биржасида йиллик 20,5 фоизлик купон ставкада жойлаштирилди. Битим ташкилотчиси сифатида JP Morgan Chase иштирок этган. Банк 2021 йилда ҳам 785 млрд сўмлик еврооблигациялар эмиссия қилган ва ҳозирда миллий валютадаги листинг облигацияларни муваффақиятли жойлаштирган биринчи ва ягона эмитент бўлиб қолмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1479


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥41🕊1
Тижорат банклари пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона очади — рўйхат

Бир нечта тижорат банклари Тошкент шаҳрининг турли туманларидаги 100 та маҳаллада кутубхоналар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов X (собиқ Твиттер) даги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кутубхоналар 1 майдан бошлаб ишга туширилади. Кутубхоналар очилишига қайси банклар ҳомий бўлаётгани ва улар қайси маҳаллаларда очилаётгани ҳам айтилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1480


@bankers_uz
👎21👍15😢3❤‍🔥2🎉2🔥1🤔1
🏦 Ўзбекистон банкларини қайси компаниялар аудит қилмоқда — таҳлил

Қонунчиликка кўра, банклар ҳар йили мажбурий ташқи аудиторлик текширувидан ўтиши лозим. Bankers.uz Ўзбекистондаги банкларнинг 2023 йил фаолияти ва молиявий ҳисоботларини қайси ташқи аудиторлик компаниялари текширувдан ўтказаётганини ҳамда улар учун қанча пул тўланаётганини ўрганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1477


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102🔥1
🏦 Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

2022 йилдан "Агробанк" АТБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2019 йилдан бери ишлаган Султонбек Алишев ўрнини эгаллайди. С.Ботиров меҳнат фаолияти давомида Халқ банки ва Агробанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1481


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🎉12🔥3
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк "Тадбиркорга кўмак" махсус кредит маҳсулотини таклиф қилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар учун яна бир қулай маҳсулот — "Тадбиркорга кўмак" кредитини таклиф қилмоқда. Кредитлар 1 млн доллар эквивалентигача, муддати эса 5 йилгача берилади. Мазкур кредитда тадбиркор яратган янги иш ўринлари сонига қараб кредит фоизлари миллий валютада 18 фоиз даражасигача, хорижий валютада 8 фоиз даражасигача пасайтириб берилиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1482


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎3🔥2🕊21
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда — фото

Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги “Муқимий”, Миробод туманидаги “Толариқ” ҳамда Сергели туманидаги "Асробод" маҳаллаларида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кутубхоналар ташкил этилди. Алоҳида дизайн асосида жиҳозланган кутубхоналарнинг ҳар бирида 500 тадан ортиқ китоб, 5 донадан компьютер мавжуд. Адабиётларни саралашда аҳолининг барча қатлами қизиқишлари инобатга олинди, шунингдек ўз бизнесини ташкил этиш истагида юрган фуқаролар учун махсус адабиётлар ҳам тақдим қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1486


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🤔4👎3🔥21
2024 йилда ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 трлн сўм маблағ йўналтирилади

Президент “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатда 2024 йилда ипотека кредитларини молиялаштириш механизмлари, шаҳарлар ва қишлоқ жойларда қурилиш ва ипотека кредитлари ажратиш параметрлари белгилаб берилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1487


@bankers_uz
👍71🔥1
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк пойтахтдаги 15 та маҳаллада кутубхоналар очди — фото

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкентнинг Юнусобод туманида 3 та, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор туманларининг ҳар бирида 2 тадан, Олмазор, Шайхонтоҳур, Сергели, Миробод, Яккасарой, Яшнобод туманларида биттадан маҳаллада замонавий кутубхоналар очилди. Кутубхоналар жами 16 минг дона китоб фондига эга бўлиб, уларда бир пайтнинг ўзида 150 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш учун шароит яратилган. Қайд этилишича, 15 нафар кутубхоначи учун янги иш ўрни ҳам яратилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1490


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎5🔥5😢3❤‍🔥22🤔1
Тошкент халқаро инвестиция форумида бизнес нонушта ташкил этилди

Тошкентда бўлиб ўтаётган III халқаро инвестиция форуми доирасида "Кичик ва ўрта корхоналарни кенгайтириш: давлат, инвесторлар ва тадбиркорларнинг роли" мавзусида бизнес нонушта ташкил этилди. Унга АҚШ собиқ молия вазири, венчур-инвестор Томас Эмануэль Дэнс модераторлик қилди. Тадбир спикерларидан бири сифатида иштирок этган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ўз чиқишида банк Ўзбекистонда фаол татбиқ этилаётган "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури ҳамда ундаги банк иштироки тўғрисида нутқ сўзлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1489


@bankers_uz
👍93🔥1😢1
🏦Бошланғич тўлов: 15% — InfinBANK'дан супер автокредит!

InfinBANK автокредит бозоридан анча паст фоизларда бир нечта автомобиллар учун кредит тақдим қилмоқда:

24 ойгача: дастлабки тўлов 65%, фоиз ставкаси 16,99%
30 ойгача: дастлабки тўлов 50%, фоиз ставкаси 17,99%
36 ойгача: дастлабки тўлов 30%, фоиз ставкаси 21,99%
48 ойгача: дастлабки тўлов 15%, фоиз ставкаси 24,99%


Кредитни расмийлаштириш учун банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва автомобил олди-сотди шартномаси билан ташриф буюриш кифоя. Аризани кўриб чиқиш, максимал уч кун вақтни олади.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥4👎21
🏦 Туронбанк Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартнома имзолади

Бўлиб ўтаётган III Тошкент халқаро инвестиция форумида “Туронбанк” АТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи савдони молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартномани имзолади. Маросимда банк бошқаруви раиси Чори Мирзаев ва Корпорация раҳбари Хани Салем Сонбол иштирок этишди. Келишувга кўра, жалб қилинган маблағлар кичик ва ўрта бизнесни йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб–қувватлашга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1483


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍151👎1🔥1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк кўмагида Тошкент шаҳридаги тўртта маҳаллада кутубхоналар очилди — видео

Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги "Оқтепа", "Зафаробод", "Дамариқ" ва "Ракат" маҳаллаларида 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу кутубхоналарда маҳаллада яшовчи барча ёшдаги фуқароларнинг қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган. Мазкур ташаббус маҳаллада яшовчилар томонидан илиқ кутиб олинганини видеода тасвирланганидек, уларда одамлар гавжумлигидан кўриш мумкин.

Манба

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎5🕊4❤‍🔥31🔥1😢1
❗️Марказий банк тўртта банкнинг актив ва пассив операцияларини чеклади

Устав капиталга доир минимал талабни бажармагани учун 4 та тижорат банкининг актив (кредитлаш) ва пассив (депозитлар қабул қилиш) операциялари Марказий банк томонидан чеклаб қўйилди. Ушбу банкларнинг обрўси ва бошқа айрим рискларни ҳисобга олиб, Марказий банк уларнинг номини очиқламаган. Аввалроқ Bankers.uz 2024 йил 1-чорак якунига кўра 6 та банк устав капитали минимал талабга жавоб бермагани ҳақида ёзган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1491


@bankers_uz
🤔13👍6😢43🔥1🕊1