Ўзбекистон банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 14 трлн сўмга камайиб кетган
Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банкларида депозит базаси 1-ярим йил якунида 202 трлн 894 млрд сўмни ташкил қилган. Бу йил бошига нисбатан 13 трлн 936 млрд сўмга ёки 6,4 фоизга камдир. Депозит базаси 14 та банкда камайган, хусусан Ўзмиллийбанк (-10,5 трлн сўм), Асакабанк (-4,7 трлн сўм), Ипотека банк (-1,5 трлн сўм), ЎзСҚБ (-1,3 трлн сўм), Капиталбанк (949,6 млрд сўм), Азия Альянс банк (-874,4 млрд сўм), КДБ Банк Ўзбекистон (-644,5 млрд сўм)да нисбатан сезиларли камайиш кузатилган.
Агробанк (+1,5 трлн сўм), Халқ банки (+1,4 трлн сўм), Алоқабанк (+853,8 млрд сўм), ТиБиСи банк (617,2 млрд сўм), Микрокредитбанк (430,6 млрд сўм), Ҳамкорбанк (407,5 млрд сўм)лар депозит базасини миқдорий жиҳатдан сезиларли ўсишига эришган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1179
@bankers_uz

👍9🤔5❤2🔥2😢2
Бугун Тошкент шаҳридаги "InterContinental" мажмуасининг тадбирлар залида ”Тадбиркорлик ривожи учун янги таклиф ва ташаббуслар” мавзусида 200 нафарга яқин бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот форматида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу норасмий учрашувда Палата Раиси Даврон Вахабов ҳамда бир нечта соҳа экспертлари иштирок этди. Д.Вахабовнинг таъкидлашича, бу каби учрашувлар барча вилоятларда ўтказилган бўлиб, ушбу учрашувларда 2000 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан 130 га яқин тизимли таклифлар берилган.
Бугунги тадбирда ҳам юқоридаги таклиф ва муаммолар, хусусан, мамлакатдаги тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, бизнес учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, солиқ назорати, банк, энергия таъминоти, ҳисоботлар ва бошқа йўналишлардаги таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбир видеоёзувини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

👍8❤3👎3
Bankers.uz Ўзбекистондаги банкларнинг жисмоний шахслар учун мўлжалланган иловалари ҳақида кичик ўрганиш ўтказмоқда. Сиздан 1 дақиқа вақт ажратиб, ушбу сўровномада қатнашишингизни сўраймиз.
Август ойи бошида сўровнома натижалари таҳлилий инфографикалар билан эълон қилинади.
Сўровномада қатнашиш учун ҳавола - https://forms.gle/W6dEko9rbNiTjrVA7
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥9👎2
Янги жамоа ва янги форматдаги банкда ўзини синаб кўрувчилар учун ажойиб имконият, фақат бир кун, бугун — 24 июль куни соат 11:00 дан 19:00 гача ANORBANK Андижон шаҳрида очиқ эшиклар кунини ўтказади.
Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 53 уй, "Hamkor" бизнес маркази 4-қаватида банк бошқаруви вакиллари билан бевосита суҳбатлашиш имкони яратилган.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
➖ Иқтисод / Молия йўналишида олий маълумот;
➖ Банк иши, B2B ёки B2C савдоларида тажриба;
➖ Рус ва ўзбек тилларида эркин суҳбатлашиш;
Ваканcия ҳақида батафсил — @sab_hranor
Телефон: +99893 0041731
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍4⚡1👏1
Муаммоли кредитлар қолдиғи июнь ойида 336 млрд сўмга камайган
Марказий банк маълумотларига кўра, июнь ойи давомида тижорат банкларининг муаммоли кредитлари қолдиғи қарийб 336 млрд сўмга камайган ва ой якунида 14 трлн 303 млрд сўмни ташкил этган. NPL улуши 3,38 фоиз (июль ойига нисбатан 0,11 фоизга кам) даражасида қайд этилган.
Муаммоли кредитлар қолдиғининг миқдорий камайиши асосан давлат банклари, хусусан Ўзмиллийбанк (-140,6 млрд сўм), Агробанк (-52,6 млрд сўм), Туронбанк (-53 млрд сўм), Асакабанк (46,1 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-37 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Батафсил -https://bankers.uz/news/1180

👍12🤔2⚡1👎1🏆1
Бугун Ўзбекистоннинг бир нечта банки, хусусан, йирик банклардан Халқ банки, Ипотека банк ва Турон банк, шунингдек Ориент Финанс ҳамда Трастбанклар Россиянинг санкция остидаги банкига қарашли "Юнистрим" пул ўтказмалари тизими билан ишлашни тўхтатганини маълум қилди. Хабарларда "тизим билан ишлаш вақтинча тўхтатилганлигини" айтилган ҳамда "ноқулайликлар учун узр сўралган".
Ижтимоий тармоқларда яна бир нечта банк ушбу тизим билан ишлашни тўхтатганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1182
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤7😢7👏3🔥2
23 июль куни Халқ банкининг Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри инфратузилмалари ходимларидан иборат жамоалар ўртасида интеллектуал ўйинларнинг навбатдаги баҳси бўлиб ўтди. Ўйинда жами 30 та жамоа ва 190 га яқин банк ходимлари қатнашиб, турли соҳаларда ҳамда банк фаолияти бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар.
Баҳсларнинг Тошкент шаҳар босқичида "Сергели" ҳамда Тошкент вилояти босқичида "Зангиота" жамоалари ғолибликни қўлга киритди ва "XALQ25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг финал босқичига йўл олди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1181
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19❤3🔥1🎉1🏆1
Трастбанк тадбиркорлар учун махсус шартларда ҳисобварақ очиш имкониятини тақдим этмоқда.
Шу йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар Трастбанкда ҳисобварақ очган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга 90 кун давомида мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ҳамда интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш хизматлари мутлақо бепул амалга оширилади.
Батафсил маълумот учун trastbank.uz сайтига ташриф буюринг ёки 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Шу муносабат билан, Бахтиёржон Тўймуратовичга мустаҳкам соғлик ва куч-қувват, меҳнат фаолиятида эса янги ютуқлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🎉11❤3
Ўтган йилнинг май ойидан "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Мураджанович Алимов банкнинг Россиядаги шўъба банки — "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган. Б.Алимов 1984 йил туғилган. 2008 йилдан буён Ўзмиллийбанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, банк бошқаруви аъзоси ва банк бошқаруви раиси ўринбосари (2022 йилдан) лавозимларида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1184
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39🔥5👏3❤2
Президентнинг тегишли фармони билан Содир Одилович Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. У шу кунга қадар МБ Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келганди.
С.Мелибоев бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда HUMO миллий тўлов тизими фаолияти йўналишларини назорат қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1185
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎6❤4👏2
Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 27 июлда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤7👎3👏3⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамаризо Нурмуратов: Банк ходимларини ҳам кечаси уйма-уй юришини олдини олишга ҳаракат қилдик
Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов яқинда тижорат банкларига юборилган "Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир Тавсиялар" ҳақида журналистнинг саволларига жавоб берди.
— Бизнинг асосий мақсадимиз, ўзларинг ҳам бу ҳақда кўп бора ёзиб чиқардиларинг, "шанба куни, якшанба куни банкирлар уйма-уй юрибди, кечаси юрибди" деган хулосалар бор, ана ўшаларни тартибга солиш. Яъни, нафақат мижозни кечаси безовта қилмаслик, балки кечаси банк ходими ҳам юрмасин деган мақсадда қилинган ҳаракат, — деб таъкидлади М.Нурмуратов

👍43👎13❤4😍2🤔1
➖ Амалиёт бошқармаси — Тошкент шаҳри, Саид Барака кўчаси, 78-уй манзилида;
➖ Олмос — Тошкент шаҳри, Лайлитўғон кўчаси, 1-уй манзилида, дам олиш кунларисиз, соат 9:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Юқоридаги валюта айирбошлаш пунктларида шанба ва якшанба кунлари ҳам, валюталарни сўмга айирбошлаш мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥3👏2