Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди — фото

Тобора ўзининг якуний палласига яқинлашиб бораётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари Андижон ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтди. Ўйинларнинг Андижон вилоят босқичида 13 та ҳамда Фарғона вилоят босқичида 15 та жамоа, жами 170 га яқин ходимлар иштирок этишди. Қизғин баҳслар якунида Андижон вилояти босқичида "Асака" жамоаси ҳамда Фарғона вилояти босқичида "Тошлоқ" жамоаси ғолиб бўлди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1172


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥2🎉2🏆211👎1
🏦 Микрокредитбанк Тошкент шаҳар бошқармасига малакали ходимлар учун танлов эълон қилмоқда

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

▪️ Олий иқтисодий маълумот;
▪️ Банк соҳасидаги иш тажрибаси;
▪️ Банк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ва Марказий банк норматив ҳужжатларини билиш;
▪️ Тижорат банкларининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қила олиш.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар @hrmkbank_bot ёки diloromuchkunova@gmail.com электрон почта манзилига "Тошкент" белгиси билан маълумотнома юборишлари мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74
🏦 Garant bank "Чирчиқ" банк хизматлари марказини очди

Бугун, 2023 йил 10 июль куни "Garant bank" AЖнинг янги — "Чирчиқ" банк хизматлари маркази очилди.

Янги БХМ юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади.

"Чирчиқ" банк хизматлари маркази Чирчиқ шаҳри, А.Навоий кўчаси, Хиёбон манзили бўйича фаолият юритади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎43🏆1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
ТерДУ талабаси ўзи амалиёт ўтаган банк мижозининг 75 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда Жорий йилнинг 20 февраль куни Термиз давлат университетининг 4-курс талабаси ўзи амалиёт ўтаётган банкда дастурий таъминот орқали нотаниш одамнинг картасини фаоллаштириб…
❗️Сурхондарё вилояти ИИБнинг маълум қилишича, мазкур жиноят иши бўйича икки нафар фуқарога жиноят иши қўзғатилган. Фуқаронинг банк картасидаги 75 миллион 700 минг сўм маблағларни ўғирлаган 2 нафар амалиётчи талаба йигитларнинг бирига 2 йилу 3 ой, яна бирига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.


@bankers_uz
😢17👍7🤔41🔥1
🏦 "Асакабанк" АЖ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Андижонга пресс тур уюштирди

Фармацевтика тармоғини бевосита молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича масъул этиб белгиланган "Асакабанк" АЖ томонидан кеча Андижон вилоятидаги йирик фармацевтика компанияларидан бири "Makro Farm Andijan" МЧЖга пресс-тур ташкиллаштирилди.

Корхона 9 йилдан бери Асакабанк мижози бўлиб, ўтган давр мобайнида банкдан 43 млрд сўмдан зиёд кредит расмийлаштирган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1174


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124👎2🔥2👏1😍1
Банкларнинг 2023 йил 1-ярим йиллик молиявий натижалари маълум бўлди

Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банкларининг 2023 йил 1-ярим йилликдаги жами соф фойдаси 6 трлн 77 млрд сўмни ташкил қилган. Бу ушбу банкларнинг ўтган йил мос даври кўрсаткичига нисбатан 1 трлн 295 млрд сўмга кўп демакдир.

Соф фойда кўрсаткичи бўйича етакчи "ўнталик"нинг еттитаси давлат назоратида бўлмаган банклар эканини алоҳида қайд этиш мумкин. Шунингдек, 1-ярим йилликни еттита банк (шундан 3 таси янги фаолият бошлаган банклар) зарар билан якунлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1175


@bankers_uz
👍12🔥86🤔65
Банкларнинг кредит портфели 1-ярим йилликда 33,7 трлн сўмга ошди

2023 йил I ярим йиллик якунларига кўра, банкларнинг жами кредит портфели 423 трлн 772,6 млрд сўмни ташкил қилган ва йил бошидан 33,7 трлн сўмга ёки 8,6 фоизга ўсган.

Кредит портфелининг миқдорий ўсиши бўйича Агробанк (+6,90 трлн сўм), Капиталбанк (+6,41 трлн сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+2,89 трлн сўм), ўсиш суръати бўйича эса TBC Bank (+58,3%), Капиталбанк (+41,6%) ва Тенге банк (33,7%) етакчилик қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1177


@bankers_uz
👍81🔥1👏1
🏦 "Ўзмиллийбанк" АЖ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 июль ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎25👍181🔥1😢1
🏦 InfinBank'дан қисқача йўриқнома: маблағларингиз ишлаши ва пассив даромад келтириши учун нима қилиш керак?

Банкдаги валюта жамғармалари глобал мавҳумлик шароитида маблағларни сақлаш ва кўпайтиришнинг энг оммалашган ва хавфсиз усулларидан бири ҳисобланади. Банклар маблағларни турли валюталарда сақлаш имкониятини таъминлаб, мижозларни курс ўзгаришлари ва маблағлар қийматини йўқотиш хавфидан ҳимоялайди.

"InfinBank" АЖ Чакана бизнес департаменти директор ўринбосари Баҳодир Давронов валюта жамғармалари афзалликлари, дунёдаги нобарқарорлик шароитида молиявий барқарорликка эришиш стратегиялари ҳақида сўзлаб берди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1178


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍313🔥3👎1
🏦 Агробанкдан туристик микроавтобуслар учун имтиёзли кредитлар!

Агробанк Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида, туризм йўналишида, ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситалари (микроавтобуслар)ни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратмоқда.

Кредит 300 млн сўмгача бўлган миқдорда, йиллик 14 фоизлик ставкада, ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида, тадбиркорлик субъектларига 3 йилгача муддатга (6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан) ажратилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим.

Мазкур кредитдан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ягона электрон платформа (oilakredit.uz) орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Батафсил маълумот — 1216
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍6
🏦 АТ "Халқ банки" Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 июль ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍298🔥3👎2🏆1