Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидан 13 та масала ўрин олган бўлиб, улар қаторида банкнинг 2022 йилги ҳисоботларини тасдиқлаш, йил якунларига кўра банк олган соф фойдасини тақсимлаш, Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш, Бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш кабилар бор. Йиғилиш Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси 5 уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1119
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Rent Agro" масъулияти чекланган жамияти "Ипак Йўли" АИТБнинг 42,30 фоиз акциялари эгасига айланди. Бу ҳақда махсус порталда маълум қилинган. Жорий йил 15 май куни "Кафолат" СК банк устав капиталининг 6,28 фоизлик акциялар пакетини 62,47 млрд сўмга "Rent Agro" МЧЖга сотган.
"Rent Agro" МЧЖ 2012 йил августда ташкил этилган. Жамиятнинг устав капитали 83,46 млрд сўм бўлиб, иккита таъсисчи - Фазилов Хайрулла Хабибуллаевич (55,20%) ва Муратов Икромжон Ахматович (44,80%) га тегишли.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1118
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан Чори Садибакосовичга соғлик-саломатлик ва куч-қувват, меҳнат фаолиятида эса янги ютуқлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"HAYOT BANK" АЖ бошқарув раиси ўринбосарлари этиб Руслан Убайдуллаевич Хайдаров ҳамда Одил Оқил ўғли Пўлатовлар тайинланган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.
Руслан Хайдаров 2012-2017 йиллар ҳамда 2019 йилдан Капиталбанк тизимида, хусусан, 2020 йилдан буён Капиталбанк "Тошкент шаҳар" смартбанк бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Одил Пўлатов 2011-2020 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2020-2022 йилларда “ANOR BANK” АЖ Чакана бизнес департаменти директори сифатида фаолият юритган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1122
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
TBC Group Payme'нинг 100% эгасига айланди. Бу ҳақда Грузия компаниясининг Лондон фонд биржасида эълон қилган баёнотида маълум бўлган.
2019 йил апрелидан бери TBC Group Payme'нинг 51% назорат пакетига эгалик қилиб келган ва охирги келишув натижасида компания таъсисчиларига тегишли бўлган 49% улушини ҳам сотиб олган. Айтилишича, бунинг учун гуруҳ келгуси 10 кун ичида нақд пул шаклида 55,7 млн доллар тўлайди. Битим натижасида Payme'нинг бозор қиймати 113,6 млн долларга баҳоланган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1123
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Кредит таъминоти сифатида олинаётган гаров мулкларининг ҳақиқий баҳосини реал вақт режимида, онлайн равишда маьлумот олиш имконияти яратилди!
Энди тижорат банклари "E-Baholash" тизимига уланиш орқали, Ўзбекистондаги ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкларнинг реал баҳосини онлайн равишда билиш ҳамда махсус QR кодли маьлумотномани юклаб олишлари мумкин.
Бугунги кунда қатор етакчи банклар ушбу тизим афзалликларидан фойдаланишмоқда. Агар ҳали ҳам тизимга уланмаган бўлсангиз, компания мутахассислари банкка борган ҳолда тақдимот ўтказиб бериш имконияти ҳам мавжуд.
Тизимга синов тариқасида ҳам уланиш мумкин!
Маълумот учун:
☎️ +998(71) 203-77-22
☎️ +998(99) 010-30-09
🌐 www.e-baholash.uz
📍Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдони, 1–«б» уй

Ҳамкорлик асосида
Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг — “Instant Payment Solutions” МЧЖ, “Source to Pay” МЧЖ ҳамда “TAPP PAYMENT” МЧЖларнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, “Instant Payment Solutions” МЧЖ финтех-тадбиркор Ботир Арифжановга қисман, “TAPP PAYMENT” МЧЖ эса самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевга тегишли эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1125

"Ўзмиллийбанк" АЖ акциядорлари 12 май куни бир нечта масалалар, шу жумладан банкнинг 2022 йилги тақсимланмаган соф фойдасини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилди.
Қарорда айтилишича, соф фойданинг 1,4 трлнлик қисми банк устав капиталини оширишга йўналтирилади. Банк ўтган йилнинг ярим йиллик соф фойдасидан қарийб 986 млрд сўмлик қисмини ҳам шу мақсадга йўналтирганини ҳисобга олсак, банк ўтган йилги соф фойдани 90 фоизини капитализацияга йўналтирган дейиш мумкин.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1124
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Давр банк" хусусий акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Самаржон Сидиқович Назаров банк бошқаруви раиси ўринбосари — юридик хизмат департаменти директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинди, хабарни С.Назаровнинг ўзи Bankers.uz'га тасдиқлади.
С.Назаров 2010-2017 йилларда ХАТБ "Давр банк"да турли лавозимларда ишлаган. 2017 йилдан буён хусусий секторда фаолият юритиш билан бир қаторда Давр банк Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1126
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aҳолига ипотека ва таълим кредитлари ажратиш борасида Халқ банки етакчилик қилмоқда, хусусан, 2022 йилда банклар томонидан ажратилган таълим кредитларининг 40 фоизи Халқ банки ҳиссасига тўғри келган. Бу ҳақда, 24 май куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди.
Матбуот анжуманида, шунингдек, банкнинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ҳамда 2023 йилга мўлжалланган режалар ҳақида сўз борди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1127
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилинган
Наманган вилояти Чортоқ туманида таъминотчи корхона раҳбари бошқа шахслар билан тил бириктириб, 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун банкдан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1128

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.

Бугунги кунда мижозлар Ўзбекистон банклари эмиссия қилган халқаро карталар — "VISA", "Mastercard" ёки "UnionPay" орқали мамлакат ичидаги терминалларда тўловларни амалга оширганда, ушбу транзакциялар хорижий тўлов тизими серверларига узатилар ва қайта ишловдан ўтиб, сўнгра транзакция амалга ошарди. Бу жараён халқаро интернет трафиги ва узоқдаги серверларга мурожаат қилишни талаб қилгани учун вақт ва хавфсизлик нуқтаи назаридан самарасизроқ эди.
HUMO тўлов тизими ишга туширган мазкур "Миллий шлюз" Ўзбекистон ичидаги халқаро карта амалиётларини тўлиқ маҳаллийлаштиради ва транзакцияларнинг қўшимча хавфсизлигини таъминлаб, ортиқча харажатларнинг олдини олади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1130
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
26 май куни "Асакабанк" АЖ Бош офисида Хитойнинг экспорт-кредит суғурта корпорацияси — "Sinosure" раиси Сонг Шугуанг бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.
Асакабанк ва Sinosure ўртасидаги ҳамкорлик 2017 йилда бошланган бўлиб, қайд этилишича, ўтган давр мобайнида умумий қиймати 128,8 миллион долларлик иккита йирик лойиҳа биргаликда амалга оширилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1131
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23 май куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг етакчи тизимли интегратори U-BSS ва Person Hunters компаниялар гуруҳи томонидан конференция ўтказилди.
Тадбирда ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Икром Шукуров қатнашиб, банкнинг анъанавий офлайн банклар билан фарқлари, унинг рақамли моҳияти, шунингдек, кейинги ривожланиш режалари ҳақида тақдимот ўтказди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1132
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Маълумотларига кўра, апрель ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфели ҳажми 5,2 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва 413,4 трлн сўмни ташкил қилмоқда. NPLнинг жами кредитлардаги улуши 3,57 фоизга етган (+0,06%).
Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга кўпайиб, 3,96 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзмиллийбанк (+208 млрд сўм), Асакабанк (+115 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+78 млрд сўм) да нисбатан кўпайган. Агробанк, Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Микрокредитбанкларда эса камайган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1133
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"APEX BANK" АЖ Кузатув кенгаши қарорига кўра, Бобохон Рустамович Абдуллаев банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот портали маълумотларида айтилган. Б.Абдуллаев 2005 йилдан 2023 йил апрель ойигача Асакабанк тизимида, хусусан, 2019 йил февралдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тартибга кўра, Б.Абдуллаев номзоди МБ билан келишилгандан сўнг, расман лавозимига тасдиқланган ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1129
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МБ маълумотларига кўра, апрель ойи давомида пластик карталар 904,6 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 37,5 млн донадан ошиб кетган. Карталар сонининг ўсиши бўйича Халқ банки (+431,4 минг дона), TBC Bank (+83,5 минг дона), ANORBANK (+52,7 минг дона), Агробанк (+51,4 минг дона) ва Ипак Йўли банки (49,1 минг дона) етакчи бўлган.
Апрель ойи мобайнида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 4 336 тага камайган. Камайиш асосан тўлов ташкилотлари (4 490 дона) ҳиссасига тўғри келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1134
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM