Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари асосан иккиламчи бозор учун йўналтирилган

Марказий банк тақдим этган "Ипотека кредитлари шарҳи"га кўра, 2023 йил 1-чорагида аҳолига 3,3 трлн сўм ипотека кредитлари (ўтган йил 1-чорагига нисбатан 1,2 баробар кўп) ажратилган. Ипотека кредитларининг жами аҳолига ажратилган кредитлардаги улуши 44 фоизни ташкил этган.

1-чорак давомида Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси 521,3 млрд сўмлик ресурсларни ипотека кредитлари учун йўналтирган. Ушбу ресурсларнинг мутлақ катта қисми (97,5%) иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган. Ҳисобот даврида компания ресурслари ҳисобидан банклар бирламчи бозордаги уй-жойлар учун кредит ажратмаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1103


@bankers_uz
🏦 Жиззахда Гарант банкнинг янгиланган филиали иш бошлади

11 май куни Жиззах шаҳрида "Гарант банк" АЖнинг янгиланган филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Филиал Жиззах шаҳри Шароф Рашидов кўчаси 1-уйда жойлашган.

Янгиланган филиал кенг кўламли банк хизматларини, хусусан, кредитлаш, карта амалиётлари, бизнес учун тарифлар, пул ўтказмалари, коммунал ва бошқа тўловларни амалга оширишда аҳоли ва бизнес вакилларига банк хизматларини кўрсатади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ипотека кредитлари қолдиғининг асосий қисми 6 та банк ҳиссасига тўғри келади

Марказий банк маълумотларига кўра шу кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг ярмидан кўп улуши 3 та банк — Ипотека банк (25,3 фоиз, 12,2 трлн сўм), Қишлоқ қурилиш банк (20,6 фоиз, 9,9 трлн сўм) ва Ўзмиллийбанк (15,7 фоиз, 7,5 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, ЎзСҚБ (8,9 фоиз, 4,3 трлн сўм), Халқ банки (7,3 фоиз, 3,5 трлн сўм) ҳамда Асакабанк (6,7 фоиз, 3,2 трлн сўм) лар ҳам ипотека кредитлари қолдиғида салмоқли ўрин эгаллаган.

Қишлоқ қурилиш банк, Ипотека банк, Ориент Финанс банк ҳамда Халқ банки кредит портфелида ипотека кредитлари улуши юқори салмоққа эгалигини қайд этиш мумкин.

Ажратилган кредитларнинг қарийб 75 фоизи 20 йил муддатга ажратилган кредитлардир.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1104


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди

Шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар Кенгашининг йиллик йиғилишида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди.

Форум доирасида ўтказилган тантанали тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Нормухамедовга топширди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1106


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда эълон қилинган аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳида аҳолининг йирик харажатлари қаторида автомобиль сотиб олиш улуши кўпайганлиги қайд этилган. Бироқ, сўралган аҳолининг 35 фоизида жамғармалар йўқлиги айтилган.

Ўзбекистонда бирламчи автомобил сотиб олиш жараёнлари тўловнинг маълум қисмини (кўпинча ярмини) тўлаб, қолган қисмини автомобилни салондан олиб чиқишда тўланишига асосланган, лекин, юқорида айтилганидек, аҳоли шу жараёнда ҳам тўловда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Ушбу ҳолатда Туронбанкнинг янги автокредит маҳсулоти қўл келади. Унга кўра, автомобил учун 50 фоиз тўлов қилганлар, қолган тўловни Туронбанк кредити асосида тўлаб юбориш имконига эга бўладилар. Кредит эса 4 йилда муддатга берилади.

Маълумот учун қисқа рақам: 1220
Сайт: www.turonbank.uz


@bankers_uz
🏦 Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади

"Асакабанк" АЖ Кузатув Кенгашининг 2023 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 3 июнь соат 10:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, йил якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ва бошқарув раисининг ҳамда банк умумий ҳисоботларини тинглаш ва тасдиқлаш, 2023 йил бизнес-режасини тасдиқлаш, Кенгаш аъзоларига йил якунлари бўйича тегишли мукофотларни тўлаш ва бошқалар ўрин олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1107


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир нечта ҳудудда аниқланган кредит маблағларининг талон-торож ҳолатлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида МЧЖ раҳбари тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олишга ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни, Ургут туманида МЧЖ раҳбари пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилишга ажратилган 74 500 АҚШ доллари ва 750 млн сўм имтиёзли кредитни, Хатирчи туманида эса МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1108


@bankers_uz
6 та банк энергетика соҳасида компания ташкил қилди

Энергетика вазирлиги ҳамда бир нечта тижорат банклари 20 февраль куни қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ишловчи МЧЖ шаклидаги "YASHIL ENERGIYA" компаниясини ташкил қилди.

Компания устав капитали 118,4 млрд сўм бўлиб, унинг 76,4 фоизига тўртта банк — Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Агробанк ва Ўзмиллийбанк (ҳар бирида 19,1% дан улуш билан) ўзларининг инвестицион компаниялари орқали эгалик қилади. Жамиятнинг қолган 23,6 фоиз улуши Тармоқлараро энергетикани тежаш жамғармаси (Энергетика вазирлигига тегишли), Туронбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкка тегишли экани айтилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1109


@bankers_uz
💳 Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқда

Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси доирасида 16 май куни Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

Конференция доирасида Mastercard'нинг инклюзив тараққиёт маркази ЕТТБ билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро ҳамда кичик корхоналар (МКК) рақамли имкониятларини кенгайтириш учун минтақадаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Korzinka.uz тармоғи кассаларида карталардаги пулларни нақдлаштириш имкони яратилмоқда

Марказий банк 2023 йилнинг 1 май санасидан эътиборан синов тариқасида “Anglesey Food” МЧЖ ХК'га тегиши "Korzinka.uz" супермаркетлар тармоғи терминаллари орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида тегиши маълумот эълон қилинди.

Қайд этилишича, синов амалиётлари 1 ноябрга қадар давом этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1111


@bankers_uz
🏦 Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) билан бир нечта манфаатли келишувларга эришди. Шунингдек, банк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи 57 та иштирокчи давлатлар банклари орасида бир йўла 2 та махсус номинациялар бўйича эътироф этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1112


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги банкларнинг бирида пластик карталар секторининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган ходим 2019 йил июль – 2022 йил май оралиғидаги муддатда банкнинг қарийб 9 млрд 209 млн сўм пулини компьютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, 1XBet онлайн қимор ўйинига тикиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи қатор ҳуқуқлардан муайян муддатга маҳрум этилган ва 8 йил муддатга қамалган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1113


@bankers_uz
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун махсус корпоратив тренинглар ўтказмоқда

"Туронбанк" АТБ Bankers.uz мутахассислари билан ҳамкорликда банкни фаол трансформациялаш жараёнларининг ажралмас қисми сифатида ходимларнинг профессионал салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус ўқув-тренинглар ўтказмоқда. Тренинглар бош офис топ-менежерлари, шунингдек соҳа экспертлари ва менторларини жалб қилган ҳолда, барча ҳудудлардаги инфратузилмаларда ташкиллаштирилади.

Ушбу тренинглар давомида ходимларга "Банклар ва банк фаолияти қонунчилиги", "Хизмат кўрсатиш стандартлари", "Colvir" дастурида ишлаш", "Чакана ва корпоратив хизматлар кўрсатиш ҳамда психология", "тайм-менеджмент" сингари мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1101


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦"YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси кимлиги маълум бўлди

Жорий йил 5 май куни лицензия олган "YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси этиб Светлана Зехеновна Хе тайинланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги ахборотларида маълумот киритилган.

Светлана Хе меҳнат фаолиятини Ўзмиллийбанкда бошлаган. 2004-2012 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, 2012-2022 йилларда ЧАКБ "Равнақ банк" бош бухгалтери, 2022 йил июнь ойидан ушбу банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1115


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 2022 йил якунларига кўра, жисмоний шахсларнинг банклардаги депозитлари қолдиғи бўйича Агробанк етакчи иккита банкдан бири сифатида қайд этилган. Банк кенг инфратузилма тармоғи ва ишончли хизмат кўрсатиш орқали омонат амалиётлари бозорида ўзига хос ўринга эга.

Банк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатлар билан бу ерда танишиш мумкин.

Сиз ҳаракатда — пулингиз ҳам ҳаракатда!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра Қосим Хўжаёрович Муҳаммадиев банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Қ. Муҳаммадиев 1970 йил туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 1998 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. 1994-1996 йилларда Марказий банк, 1996-2000 йилларда Пахта банк, 2000-2014 йилларда Турон банк тизимид турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган. Шу кунга қадар Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1116


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "ANOR BANK" АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамовни самимий табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Шерзод Салимовичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ва муваффақият тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк China Zheshang Bank билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Президент бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида "Асакабанк" АЖ ва Хитойнинг Zheshang Bank'и ўртасида 50 миллион доллар эквивалентида маблағ ажратишни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат томонларнинг ўзаро корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш, савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари бўйича икки томонлама ҳамкорлик келишувларини кўзда тутади

Батафсил - https://bankers.uz/news/1117


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM