Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.4K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
⬜️ 9 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦🏦 MKBANK ва Туронбанк бошқарув раисларига янги ўринбосарлар тайинланди;

🏦 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $1,1 млрдга кўпайди;

🏠 Ноябрь ойида ипотека кредитлари қолдиғи 1,2 трлн. сўмга ортди;

🏦 Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди;

🏦🏦 Асакабанк ва Туронбанк график асосида банкоматларини вақтинча ўчиради;

⚠️ "Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги" доирасида Агробанк, MKBANK, Халқ банки, Асакабанк, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанкларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 48 тийинга пасайди ва 12 декабрдан бошлаб расмий курс 11 252 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипак Йўли" АИТБ бошқаруви раиси Саидаброр Сайдахмедовни табриклаймиз! (1986 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Саидаброр Сайдиагзамовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳосил байрами” кўргазмасида Туронбанк иштироки — фотожамланма

Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси — “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни муносабати билан “Ўзэкспомарказ” кўргазмалари мажмуасида илк бора йирик “Ҳосил байрами” тадбирлари ўтказилди. Унда Республиканинг барча ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожига фаол ҳисса қўшаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, айрим тижорат банклари ҳам иштирок этишмоқда.

“Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси билан ҳамкорликда лимончилик тармоғини ривожлантириб келаётган “Туронбанк” АТБ ҳам мазкур тадбирда ўз стенди билан қатнашди.


@bankers_uz
"Ҳосил байрами" кўргазмасида Агробанк иштироки — фотожамланма

Бугун пойтахнинг "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар павильонида бўлиб ўтаётган "Ҳосил байрами" тадбирларида республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшишда етакчи банклардан бири, бу борада етарли тажриба ва ўзига хос бизнес модель яратган "Агробанк" АТБ ҳам қатнашди.

Кўргазмада Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини бевосита қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган экосистема бўйича батафсил ахборот берувчи стендлар ва тақдимотлар намойиш қилинди.


@bankers_uz
🏦 Микрокредитбанк Бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди

2020 йилдан Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази директори лавозимида ишлаб келган Жуманиязов Икрам Каримбаевич "Микрокредитбанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

И.Жуманиязов 1985 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр, 2008 йил эса магистр босқичларини тамомлаган. 2011 йил Тошкент давлат юридик институти "Юриспруденция" йўналиши мутахассислиги бўйича тугатган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Венгриянинг OTP Bank'и Ўзбекистоннинг Ипотека-банкини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

2020 йил охиридан бошлаб Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштириш жараёнларига фаол қизиқиш билдириб келаётган Венгриянинг OTP Bank'и ва ниҳоят расман Ипотека банкни сотиб оладиган бўлди. Ҳужжатни Тошкентда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош ижрочи директор Шандор Чаньи ва бош ижрочи директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек банкнинг асосий акциядори бўлган Молия вазирлиги томондан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан эса — Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев имзоладилар.

Шартномага кўра, OTP Bank Ўзбекистон Молия вазирлигига тегишли бўлган 100 фоиз акцияларни (жами улушнинг қарийб 97 фоизи) икки босқичда сотиб олади: бунда 75 фоиз акциялар ҳозир ва қолган 25 фоизи эса дастлабки молиявий битим амалиёти тўлиқ ёпилгандан кейин уч йил ўтгач амалга ошади. Маълум қилинишича, биринчи битим молиявий жиҳатдан 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/961


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун юбилейини нишонлаётган "Давр банк" ХАТБ бошқаруви раиси Абдумажид Самадовни чин дилдан табриклаймиз! (1972 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 10-12 декабрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦🏦 Якшанба куни бўлиб ўтган "Ҳосил байрами" да Агробанк ва Туронбанк иштирок этди;

🏦 Микрокредитбанк Бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди;

🏦 Тошкент шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг Бош офис босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Венгриянинг OTP Bank'и Ўзбекистоннинг Ипотека-банкини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади;

🏦 Ўзмиллийбанк акциядорлари ташқи аудиторлик фирма сифатида Ernst&Young'ни танлади;

🏦 Универсалбанк ЕТТБ билан синтетик кредит линиясини жалб қилиш бўйича кредит шартномаси имзолади;

🏦 ​​Ипак Йўли банки ўзининг халқаро карталаридан банк касса ва банкоматлари орқали нақдлаштириш бўйича комиссияни бекор қилди;

💳 "VISA Awards 2022"да Ўзмиллийбанк, Hamkorbank, Қишлоқ қурилиш банк турли номинацияларда ғолиб деб топилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 25 тийинга ошди ва 13 декабрдан бошлаб расмий курс 11 271 сўм 26 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM