💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 97 тийинга ошди ва 6 декабрдан бошлаб расмий курс 11 275 сўм 10 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 6 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 6 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
"Капиталбанк" АТБ акциядорларининг 1 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорлар томонидан банкнинг 40 млн. дона миқдордаги имтиёзли акцияларини худди шунча миқдордаги овоз бериш ҳуқуқини берувчи оддий акцияларга конвертация қилишга қарор қилинди.
Конвертация жараёнидан кейин банк устав капитали 38 млрд. сўмга ортади, бунда номинал қиймати 950 сўм бўлган умумий миқдори 40 млн. дона оддий акция чиқарилади.
Шунингдек, ушбу йиғилишда имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлаш масаласи ҳам кўрилган. Унга кўра, бир дона имтиёзли акция учун 209 сўм (ёки имтиёзли акция номинал қийматининг 22 фоизи) миқдорида дивиденд тўлашга қарор қилинган. Дивидендлар 2023 йилнинг январь ойида тўлаб берилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 80 тийинга ошди ва 7 декабрдан бошлаб расмий курс 11 284 сўм 90 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 7 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 7 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Бухорода хом ипак ишлаб чиқариш учун ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилинди
Бухоро вилоятида "B.M." МЧЖ раҳбари Б.А. банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, корхонага ажратилган 3,9 млрд. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Корхона раҳбари МЧЖга хомашё (хом ипак) ишлаб чиқариш учун ажратилган кредит маблағини бошқа МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун йўналтириб, шартномада кўрсатилган маҳсулотларни харид қилмаган ва банк кредити маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔹Кредит муддати – 60 ойгача
🔹Фоиз ставкаси - 21%дан
❇️ Давр-банк- чексиз имкониятлар дунёси!
Батафсил маълумот: Ishonch автокредити
Мурожаат учун:
📞Телефон: 1284;
📍Тошкент ш., Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчаси, 17Б уй. Шунингдек, Давр Банкнинг барча филиаллари.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Davrbank.uz
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг тизимли банкларидан бири ВТБга сотилади
Россия Марказий банки мамлакатнинг тизимли банкларидан бири ҳисобланадиган "Банк Открытие" ни сотиш бўйича яна бир давлат банки ВТБ банк билан келишувга эришди. Бу ҳақда музокараларга яқин манбаларига таяниб Frank Media хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, "Банк Открытие" ВТБга қарийб бозор нархида сотилади. 1 июль ҳолатида "Банк Открытие" нинг регулятив капитали 369 млрд. рубл (Ўзбекистон МБнинг ушбу санадаги курси бўйича 76,48 трлн. сўм) ни ташкил қилган. "Бизнес ечимлар ва технологиялар" аудиторлик ширкати (собиқ Deloitte) нинг 30 июнь санасидаги ҳисоботида банкнинг бозор қиймати 359-386 млрд. рубл (74,48 - 82,00 трлн. сўм) га баҳоланган.
Битимдан сўнг "Банк Открытие" ВТБ балансига ўтади ва унинг бўшаб қолган лицензияси, катта эҳтимол билан, Марказий банкка қайтарилади, дейди нашр суҳбатдоши. Шу билан бирга банк бошқаруви тақдири "деярли ҳал бўлган". Уларнинг ваколати йил охирида якунига етади ва банк улар билан меҳнат шартномасини янгиламайди.

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 41 тийинга пасайди ва 9 декабрдан бошлаб расмий курс 11 260 сўм 49 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Микрокредитбанк" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига Мамаджанов Иброҳимжон Абдушукурович тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Телеграмдаги "Банк ва мижоз" канали хабар бермоқда. Маълумотни Bankers.uz манбалари тасдиқлади.
Иброҳимжон Мамаджанов 1980 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 2001 йил Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2001 йилдан банк тизимида, хусусан, 2012 йилдан буён Ипотека банкда раҳбарлик (бошқарма бошлиғи, департамент директори) лавозимларида фаолият юритган. 2020 йилдан Ипотека-банк Давлат дастурларини мониторинги департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умрбек Жуманиёзов Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланганди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига Ибрагимова Шахло Алимбаевна тайинланди. Ш.Ибрагимова шу кунга қадар "Туронбанк" АТБ Ходимлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шахло Ибрагимова 1975 йил Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида турли давлат бошқарув органлари, хусусан, Олий Мажлис, Марказий сайлов комиссияси тизимларида ишлаган. Ш.Ибрагимова 2016 йилдан Туронбанк тизимида, 2020 йилдан Туронбанк Ходимлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шахло Ибрагимова мазкур лавозимда Ходимлар билан ишлаш департаменти фаолиятини назорат қилиш билан бир қаторда, банкда фаолият олиб бораётган “Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-Кенгаши комиссияси”га ҳам раҳбарлик қилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 7 декабрь куни "Агробанк" АТБ томонидан "Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги" доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорликлигида ташкил этилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, банк раҳбарияти ва ходимлари ҳамда талабалар иштирок этди.
Мазкур тадбирда банкнинг Комплаэнс-назорат таркибий тузилмаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ва банкда коррупцияга қарши курашиш ҳолати бўйича ахборот берилди.
Манба
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $1,1 млрдга кўпайди
Марказий банк 1 декабрга Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд. 441,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1 млрд. 125,7 млн. долларга кўпайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 22,46 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 1 млрд. 457,6 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 50 минг унцияга камайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми октябрь ойи билан солиштирганда камайиш ҳажми 357,0 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 9,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Марказий банк 2022 йилнинг 11 ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, ўтган давр давомида мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жами 63 703 нафар фуқарога 12 трлн. 721 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 1,21 трлн. сўмга кўпайди. Ажратилган кредитларнинг 75 фоизи (47 671 нафар фуқарога 9 трлн. 566,5 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 25 фоизи эса (16 032 нафар фуқарога 3 трлн. 154,5 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.
Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (72,1 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (9 трлн. 169,0 млрд. сўм) бўлиб турибди.
Ипотека кредитлари асосан Тошкент шаҳри (3 трлн. 890,3 млрд. сўм), Самарқанд вилояти (1 056,8 млрд. сўм) ва Фарғона вилояти (1 036,6 млрд. сўм) расмийлаштирилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM