Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.4K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Namuna Development компаниясидан барча хонадонларга 37% чегирма

❗️Namuna Development қурилиш компанияси илк бор NUR аҳил қўшнилар мавзесидаги барча хонадонларга 100 % тўлов билан 37 % чегирма тақдим этади фақат 1-30 ноябргача.

👇🏽Компания қуйидагиларни таклиф қилади:

🔹тайёр таъмирланган хонадонлар;
🔹кўп турдаги хонадон режалари;
🔹мавзенинг шаҳар марказидаги қулай жойлашуви;
🔹қўриқланадиган ва хавфсиз ҳовли;
🔹ер ости ва ер усти автотураргоҳи;
🔹ривожланган ички инфратузилма.


📲 Call-center: +998 78-777-00-77
🌐 www.namunadevelopment.uz

Реклама
🏦 Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди

Ака-ука тадбиркорлар — Мақсуд ва Равшан Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖ жорий йил 22 ноябрь куни биржадан ташқари савдолар орқали "Капиталбанк" АТБ акцияларининг 15,7 фоизини сотиб олди. Мазкур битимдан сўнг, компаниянинг банк устав капиталидаги улуши 29,1 фоизга етди.

Ака-ука Абдусамадовларнинг Капиталбанкдаги улуши ортганига қарамай, банк акциялари назорат пакети ҳалиям Алишер Усмоновга тегишли компаниялари назорати остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Мақсуд ва Равшан Абдусамадовлар "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзолари, М.Абдусамадов шу билан бирга, Кенгаш раиси ҳисобланади. Бундан ташқари Мақсуд Абдусамадов, Капиталбанкнинг 6,7 фоиз акцияларига ҳам тўғридан-тўғри эгалик қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/938


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 28 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;

🏦 Фарғона шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Трастбанкда 5 декабрга қадар халқаро пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилади;

🏦 Марказий банк "Farovon hayot mikromoliya tashkiloti" МЧЖни микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказди;

🏦 Asia Alliance Bank VISA билан ҳамкорликда Дубайга икки кишилик йўлланма ўйналадиган акция эълон қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 74 тийинга пасайди ва 29 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 "BANK APELSIN" АЖ номи "UZUM BANK" АЖга ўзгартирилиши расман маълум бўлди "BANK APELSIN" АЖ акциядорининг жорий йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк номини "UZUM BANK" АЖга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Корпоратив…
🏦 Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “BANK APELSIN” акциядорлик жамиятининг номи “UZUM BANK” акциядорлик жамиятига ўзгарди ҳамда унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари таҳлили — Bankers.uz материали

Анъанага мувофиқ, Bankers.uz Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот тайёрлади.

Ўрганишларга кўра, 24 та банкнинг веб-сайтида бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд. Банкларда турли лавозимдаги вакансиялар бор. Айрим банкларда, масалан, Халқ банкида бир неча филиаллар бошқарувчиси, қатор департамент директорлари лавозимлари, Агробанк, Пойтахтбанк, Мадад Инвест банкларда Бошқарув аъзолари каби раҳбарлик лавозимлари ҳам бор.

Қатор банклар, масалан, Агробанк (31 та), TBC Bank (26 та), Ўзмиллийбанк (24 та), Tenge Bank (23 та), Инфинбанк (22 та), Давр-банк (19 та), Ўзсаноатқурилишбанк (16 та), Капиталбанк (16 та), Халқ банки (13 та), Ипотека-банк (11 та) ходим излашда hh.uz платформасида эълон жойлаштирган.

Шунингдек, кўпгина банклар Телеграм канал орқали, шунингдек бошқа ижтимоий тармоқлар (Linkedin, Facebook ва ҳк.) орқали бўш иш ўринларини эълон қилиб боришни йўлга қўйишган.

Батафсил


@bankers_uz
⬜️ 29 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали;

🏦 Bank Apelsin'нинг банк лицензияси Uzum Bank'га қайта расмийлаштирилди;

🏦 Марказий банк Sello маркетплейсини тўлов ташкилоти сифатида рўйхатга олди;

🏦 Агробанк Қатар 2022 жаҳон чемпионати муносабати билан ўтказган акцияси ғолибларини аниқлади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 40 тийинга пасайди ва 30 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 212 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 30 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Асакабанк Тошкентдаги собиқ "Океан" ресторани биносини сотувга қўйди

"Асакабанк" АЖ Пойтахт филиали томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган савдо мажмуаси ва қаҳвахона бино-иншоотлари, шунингдек мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Лотнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) 27 млрд. сўмни, закалат миқдори эса 1,35 млрд. сўмни ташкил қилади. Ер участкасининг умумий майдони 20,3 сотих, бино умумий майдони эса 2685 кв. метрдан иборат.

Қўшимча маълумотни +998 97 7558775 рақамидан олиш мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/942


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 30 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Асакабанк Тошкентдаги собиқ "Океан" ресторани биносини сотувга қўйди;

🏦 Декабр ойида Трастбанк филиалларига тегишли банкоматларда график асосида профилактика ишлари амалга оширилади ;

🏦 "Pul bor mikromoliya tashkiloti" МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди;

🏦 Халқ банки Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида иштирок этяпти;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 84 тийинга пасайди ва 1 декабрдан бошлаб расмий курс 11 203 сўм 13 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 1 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Тошкент марказидаги Алоқабанк Бош офиси биноси сотувга қўйилди

Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Алоқабанкка тегишли офис биноси онлайн савдога қўйилди. 2013 йилда қурилган ушбу бино Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган ва у ерда ҳозирда Алоқабанк Бош офиси ва Амалиёт бошқармаси фаолият олиб бормоқда.

Умумий майдони 7 345 кв.м. бўлган бинонинг бошланғич нархи 302 млрд. сўм бўлиб, ҳозирда электрон платформага қўйилган энг қиммат объект ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрелда Toshkent City'нинг молия маркази қисмида учта банк — Алоқабанк, Асакабанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк учун офис бинолари қурилиши маълум бўлганди. Президент қарорида (ПҚ-4937) Алоқабанк учун премиум офис биноси қиймати 102 млн. доллар, бинонинг умумий майдони 64 минг кв. метрдан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/943

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоийда биолаборатория ускуналари учун ажратилган 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилояти Кармана туманида 2 та жисмоний шахс МЧЖ ташкил этиб, худудий банк филиалидан ажратилган 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағини гўёки биолаборатория учун ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш мазмунида 9 та хўжалик юритувчи субъектларга кўчириш орқали талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Шу каби кредит маблағларини талон-торожлик ҳолатлари Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам аниқланган. Хусусан, Наманган туманида паррандачиликка ажратилган 2,2 млрд. сўм ва гидропоника иссиқхона учун ажратилган 486 970 АҚШ доллари миқдорида, Гулистон туманида эса томорқачилик фаолият учун ажратилган 1,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган.


@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк Тошкентдаги Халқаро банк-молия маркази биносини балансидан чиқармоқда
 
Тошкент шаҳар Бешёғоч майдонида яқинида жойлашган Халқаро банк-молия маркази бино ва иншоотлари Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, банкнинг шўъба корхонаси "NBU Invest Group" АЖга ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси 1-уйда жойлашган бинонинг баланс қиймати 6,99 млрд. сўмни ташкил қилади. Бинонинг NBU Invest Group балансига қабул қилиниши Ўзмиллийбанкнинг корхона устав капиталидаги улушини баланс қийматига оширади. Шу билан инвестиция компаниясининг устав капитали 901,72 млрд. сўмга етказилади.

Шунингдек, NBU Invest Group номинал қиймати 1000 сўм бўлган умумий қиймати 6,99 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқаради ва уни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 1 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тошкент марказидаги Алоқабанк Бош офиси биноси сотувга қўйилди;

🧪Навоийда биолаборатория ускуналари учун ажратилган 2,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилган;

🏦 Ўзмиллийбанк Тошкентдаги Халқаро банк-молия марказини балансидан чиқармоқда;

🏦 Эртага, 2 декабрь соат 16:00 да Халқ банки томонидан онлайн эфир ўтказилади;

🏦 "Paylater" МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди;

🏦 Эртага Hamkorbank'нинг 54 та БХОсида Валюта айирбошлаш шахобчалари ишламайди;

🏦 Трастбанк банк қошида ташкил этилган "Траст Муамалат" товар белгиси ва имижини шакллантириш (логотипини яратиш) бўйича танлов ўтказилишини маълум қилмоқда;

🏦🏦 Агробанк ва MKBANK ходимлари донорлик акциясида иштирок этишди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 95 тийинга ошди ва 2 декабрдан бошлаб расмий курс 11 228 сўм 8 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 2 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 5 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Bank Apelsin расман Uzum Bank'га айланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Apelsin Bank" номини "Uzum Bank"га ўзгартиришни маъқуллади – рақамли банк Uzum бренди остидаги учинчи хизматга айланади.

Экотизимга, шунингдек, Uzum Market онлайн маркетплейси ва Uzum Nasiya тўлов хизмати киради. Экотизим - бу бир нечта маҳсулотларнинг битта бренд остида хизматлар таклиф қилиб, бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлишидир. Бу мижозларга турли вазифаларни тез ва қулай тарзда ҳал қилиш, ягона экотизимнинг бир қисми бўлган компаниялар эса кўпроқ хизматларни таклиф этиб, тезроқ ўсиш ва ривожланиш имконини беради.

Amazon, MercadoLibre ва бошқа йирик компаниялар мисолида кўрсатилганидек, экотизимлар катта истиқболга эга, улар бутун бозор учун янги сифат даражасини белгилайди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўнғирот туманида "ноль қийматда" олинган бинода бизнес бошлаш учун олинган 1,7 млрд. сўм кредит талон-торож қилинган

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида МЧЖ масъул шахслари “ноль” қийматдаги бинода “фитнес клуби” ташкил қилиш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 1,7 млрд сўм кредитни бошқа мақсадларда сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Риштон туманида фермер хўжалиги раҳбари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки масъул шахслари билан ўзаро бириктириб, 4 та тадбиркорлик субъектларига иссиқхона қуриш учун ажратилган жами 525,9 млн сўм кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилган.

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида эса, МЧЖ раҳбари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 400 млн сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган кимёвий тозалаш (химчистка) ва реклама баннерларини ишлаб чиқарувчи ускуналарни бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/949


@bankers_uz
🏦 Anorbank "sof.uz" сайтини судга берди

"Anorbank" АЖ sof.uz нашрини судга берди. Нашр кеча, 4 декабрь куни ўзининг манзилига суд чақирув қоғози келганини маълум қилди. Банк расмий вакили интернет-нашрни судга берганини Bankers.uz'га тасдиқлади.

Суддан умумий 15 млрд. сўм (ш.ж. 10 млрд. сўм банкнинг бой берилган фойдаси, 5 млрд. сўм эса ишчанлик обрўсига путур етказилгани учун) миқдорида банк фойдасига ундириб бериш ҳамда раддия бериш сўралмоқда. кўрсатилган.

Ҳозирда сайт устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148, 153, 162, 163-моддаларига асосан суд жараёнлари бошланган.

Бу — тижорат банкига ОАВ томонидан етказилган йирик миқдорда зарарни қоплашни сўраб, судга мурожаат қилиш бўйича Ўзбекистон яқин тарихидаги биринчи ҳолат ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/951


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM