Жорий йил 16 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банклар раҳбарлари, жумладан, “Қозоғистон Халқ банки” АЖ (Halyk Bank) бошқаруви раиси Умут Шаяхметова иштирок этди.
Учрашувларда қайд этилганидек, "Halyk" гуруҳи Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш истиқболларини юксак баҳолаган ва республика иқтисодиётидаги йирик қозоғистонлик инвесторлардан бири бўлган ҳолда, сўнгги уч йил ичида "Tenge Bank" АТБ ҳамда Қозоғистон Халқ банки томонидан умумий қиймати 500 млн. АҚШ долларидан ортиқ лойиҳаларини молиялаштирган.
Кенгаш йиғилишида У.Шаяхметова Ўзбекистон Президентига "Halyk" гуруҳи фаолиятига ижобий баҳо бергани ва унинг вакилини Хорижий инвесторлар кенгаши таркибига киритгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, инвестиция муҳити ва республика банк секторининг жадал ривожланиши бўйича қатор таклифларни баён қилди.
Батафсил — https://bankers.uz/news/919
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 42 тийинга кўтарилди ва 18 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 208 сўм 18 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 18 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 18 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Марказий банк 2022 йил 1 ноябрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 2,86 трлн. сўмга камаяган ва 171 трлн. 304 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Муомаладаги нақд пуллар миқдори октябрь ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 8 млрд. сўмга камайиб, 43,78 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.
Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар миқдори эса 36,69 трлн. сўмгача пасайган (-955 млрд. сўм).
Миллий валютадаги пул массаси ой давомида 679 млрд. сўмга кўпайган. Ушбу ўсиш миллий валютадаги бошқа депозитларнинг 1 трлн. 641 млрд. сўмга кўпайиши ҳисобига юз берган.
Кенг маънодаги пул массаси (М2) камайишига, чет эл валютасидаги депозитларнинг камайиши (-3 535 млрд. сўм) асосий таъсир кўрсатган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 3 сўм 46 тийинга кўтарилди ва 21 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 211 сўм 64 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 21 ноябрдан бошлаб “Туркистонбанк” омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган “Қишлоқ қурилиш банк”ка мурожаат этишлари мумкин.
Омонатчилар қайтариб олинаётган пул маблағларини ўзлари хоҳлаган тарзда – нақд пул шаклида олиши, банк картасига кўчириши ёки “Қишлоқ қурилиш банк”ка қайта омонатга қўйиши мумкин.
Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (паспорт, омонат дафтарчаси, омонат шартномаси, нотариус томонидан тасдиқлаган ишончнома) кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўлаб берилади.
Батафсил маълумот олиш учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (71) 236-75-24 ёки Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига (71) 238-69-45, (71) 238-69-46 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 21 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 21 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Ўзбекистонда коллекторлик хизматига рухсат берилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги Президент фармони лойиҳасини жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Марказий банк 3 ой муддатда муддати ўтган қарздорликларнинг учинчи шахслар томонидан ундирилишини (коллекторлик фаолиятини) тартибга солиш бўйича илғор хориж амалиётини ўрганиб, уни республикада жорий этиш юзасидан Президенти Администрациясига таклиф киритади.
Шунингдек, фармон лойиҳасида гаров билан таъминланган кредиторларнинг гаров мулкига нисбатан ҳуқуқи бошқа барча талаблардан, шу жумладан бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий суғурта тўловлари бўйича талаблардан устувор ҳисобланиши кўзда тутилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/923

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони октябрь ойида 576,88 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 32 млн. 397 минг донага етди.
Муомаладаги банк карталари сони энг кўп Агробанк (86,0 минг дона), ANORBANK (70,3 минг дона), "Ипак Йўли" банки (61,6 минг дона), TBC Bank (61,3 минг дона) ҳамда Ипотека-банк (53,4 минг дона) да ортган.
Лицензияси чақириб олинган Туркистонбанк (-39,5 минг дона) ҳамда Hi-Tech Bank (-26,6 минг дона) лар эмиссия қилган карталар умумий статистикадан чиқарилган. Хусусий банклар орасида 1 миллиондан ортиқ пластик карта чиқарган банклар сони яна биттага кўпайган. Hamkorbank ҳамда "Ипак Йўли" банкларидан кейин ANORBANK ҳам "миллионлик довон" дан ўтган.
Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 1 819 дона. Тугатилган Туркистонбанк (-1 318 та) ва Hi-Tech Bank (-365 та) лардан ташқари яна 12 та банкка тегишли терминаллар сонида камайиш кузатилган, 4 та банкда эса ўзгаришсиз қолган.
Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонининг сезиларли кўпайиши тўлов ташкилотлари (жами 310 дона), Халқ банки (155 дона) ҳамда Инфинбанк (23 дона) да юз берган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда, шунингдек Ҳазорасп ва Поп туманларида йирик миқдордаги кредитлар талон-торож қилингани аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида умумий қиймати 7,2 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистонда МЧЖ мансабдор шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачилик учун ажратилган 3,3 млрд. сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ҳазорасп туманда иккита МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил биликтириб, паррандачиликка ажратилган 2 млрд. сўм кредитни нақдлаштириб олиб, талон-торож қилган. Поп туманида эса, МЧЖ раҳбари ва иш юритувчиси ҳудудий тижорат банки филиалидан аёллар гўзаллик салони ва фитнес спорт тўгарагини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига харид қилинган спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб юбришиб, жами 1,2 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/925

❓Тадбиркормисиз? Сизга бизнесингиз ривожи учун катта миқдорда маблағ керакми? Ушбу маблағни қаердан олишни билмаяпсизми?
❗️Бу ҳақида ортиқ ўйлашга ҳожат йўқ! Давр Банк кредит миқдорларини оширишда давом этмоқда! Эндиликда банк тадбиркорлар учун "2 milliard" кредитини таклиф қилади! Ушбу кредит маҳсулоти орқали 2 миллиардгача бўлган нақд пул маблағларини олиш мумкин!
🔹Кредит муддати – 60 ойгача;
🔹Йиллик фоиз - 21% дан (молиявий ковенант шарти билан);
Давр Банк — чексиз имкониятлар дунёси!
Мурожаат учун:
📞Телефон: 1284;
📍Манзил: 100057, Тошкент ш., Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчаси, 17-Б уй. Шунингдек, Давр Банк ХАТБ барча филиаллари.
🕐 Иш вақти: 09:00 - 17:30
Сайт I Instagram I Facebook I YouTube
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида навбатдаги "Туронбанк-Интеллект" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.
Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган мазкур ўйинлар тизим ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга ҳисса қўшмоқда.
Мазкур худудий босқичда 8 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди. Якунда Бухоро БХМнинг “Буюк турон” жамоаси биринчи, "Келажак" жамоаси иккинчи ва “Нақшбанд издошлари” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 97 тийинга пасайди ва 22 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 202 сўм 67 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 22 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига