Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.4K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏠 2022 йилнинг ўн ойида 58,7 мингта фуқарога 11,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк 2022 йилнинг 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, ўтган 10 ой давомида банклар томонидан жами 58 656 нафар фуқарога 11 трлн. 514 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Ажратилган кредитларнинг 76 фоизи (44 349 нафар фуқарога 8 трлн. 769,7 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 24 фоизи эса (14 307 нафар фуқарога 2 трлн. 745,1 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.

Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (72,9 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (8 трлн. 394,8 млрд. сўм) бўлиб турибди.

Ипотека кредитлари асосан Тошкент шаҳри (3 трлн. 539,3 млрд. сўм), Самарқанд вилояти (955,1 млрд. сўм) ва Фарғона вилояти (948,7 млрд. сўм) расмийлаштирилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 9 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏠 2022 йилнинг ўн ойида 58,7 минг нафар фуқарога 11,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган;

🏦 Мамаризо Нурмуратов ХВЖ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди;

🏦 Давр-банк хорижий валютадаги операциялар учун SWIFT GPI TRACKER маҳсулотини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банкда валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди;

🏦 Hamkorbank расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун микроқарз тақдим этмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 35 тийинга кўтарилди ва 10 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 169 сўм 39 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 10 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 10 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 "Гарант банк" АЖ йиллик 24 фоиз устама ҳисобланувчи "Маъноли" омонатини таклиф қилмоқда;

🏦 Халқ банки журналист ва блогерлар ўртасида танлов ўтказмоқда;

🏦 Тенге Банк автокредитлар шартларини янгилади;

🏦 MKBANK 11 ноябр 20:00 дан 14 ноябр 04:00 гача HUMO тизимида такомиллаштириш ва янгилаш ишлари ўтказилишини маълум қилди;

🏦 ЎзСҚБнинг яшил лойиҳаларни молиялаштиришдаги фаоллиги яна бир бор эътироф этилди;

💳 Uzcard янги йил корпоративини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида event-индустриясидаги компаниялар ўртасида танлов эълон қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 47 тийинга кўтарилди ва 11 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 194 сўм 86 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 11 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Қарорда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун бир қанча янгиликларни амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.

Хусусан, 2023 йил 1 майдан бошлаб, тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат берилмоқда.

Батафсил — https://bankers.uz/news/909


@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон АҚШ давлат облигацияларини сотиб олиш фикридан қайтди — Беҳзод Ҳамраев

Ўзбекистон олтин-валюта захираларини АҚШ ва Хитой суверен облигациялари сотиб олиш ҳисобига диверсификация қилиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевдан маълумот олган ҳолда Bloomberg нашри хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, охирги чоракда дунёнинг иккинчи рақамли олтин сотиб олувчиси бўлган Ўзбекистон Марказий банки "хавфсизлик ёстиқчаси" сифатида олтин қуймадан яхшироқ нарса йўқ деб ҳисоблайди.

"Биз ғазначилик қимматли қоғозларига сармоя киритиш ҳақида ўйлаган эдик, бироқ бозорнинг ўзи бунга йўл қўймади", - деб иқтибос келтирмоқда нашр Беҳзод Ҳамраевдан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июлда Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раҳбарияти Ўзбекистон ҳукумати заҳираларни диверсификациялаш мақсадида, ривожланган давлатлар қимматли қоғозларини сотиб олишга қарор қилгани ҳақида айтилган эди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/910


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 11 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар;

✍️ 11 ноябрь — Ўзбекистонда "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин;

🏦 Ўзбекистон АҚШ давлат облигацияларини сотиб олиш фикридан қайтди — Беҳзод Ҳамраев;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Урганчда ҳам "Тадбиркорлар мактаби"ни очди;

🏦 MKBANK'нинг чакана хизматларидан 25 декабрга қадар фойдаланганлар қимматбаҳо совғалар ютиб олиши мумкин;

🏦 ANORBANK иловаси орқали 15 декабрга қадар мобил алоқа учун пул тўлаганлар эса Iphone 14 ютиб олиши мумкин;

🏦 Марказий банк раиси ўринбосари А.Камалов меҳнат жамоасидаги ёшлар билан учрашди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 04 тийинга кўтарилди ва 14 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 206 сўм 90 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк бугун ўз касб байрамини нишонлаётган тиббиёт ходимларини табриклайди ва ушбу касб эгалари учун алоҳида шартларда кредитларни таклиф қилади.

Бир йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимлари Трастбанкдан қуйидаги шартларда кредитларни расмийлаштиришлари мумкин:

🔹Микроқарз:
- Миқдори: 50 000 000 сўмгача;
- Муддати: 36 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиздан.

🔹Автокредит:
- Муддати: 48 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиз;
- Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Қўшимча маълумот учун қисқа рақам — 1287

🏦 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз!

Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 14 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади

Венгриянинг "OTP Bank"и Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири — Ипотека-банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлаган. Бу ҳақда банкнинг молиявий директори Ласло Бенчик инвесторлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, октябрь ойида Ўзбекистон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

“Биз сотиб олиш жараёнини қайта бошладик ва навбатдаги экспертиза ўтказмоқдамиз. Ва бизнинг фикримизча, келишув амалга ошиши учун яхши имконият бор. Биз ҳақиқатан ҳам мамлакатга жуда катта қизиқиш билдирмоқдамиз. Хусусан, "Ипотека-банк"га келсак, бу жуда ва жуда жозибадор инвестиция имконияти, деб ҳисоблаймиз”, деган Л.Бенчик.

Ласло Бенчик Украинадаги уруш туфайли баҳорда келишувни тўхтатганидан сўнг, Ўзбекистоннинг сармоя учун жозибадорлиги ортганини таъкидлаган. Венгрия банки молия директори инвесторларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистондаги умумий иқтисодий вазият яхшилангани, кўчмас мулк нархларининг ўсиши, шунингдек, “банкнинг ўзи қиймат таклифи сезиларли даражада яхшиланганини” қайд этган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/911


@bankers_uz
🏦 12-14 ноябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади;

🏦 "Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

🏦 Наманганда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди;

🏦 Бир нечта банклар, хусусан Агробанк, Алоқабанк, МКБ ва Асакабанк "Ўзэкспомарказ"да 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этишмоқда;

🏦 Ўзмиллийбанк бош офиси ходимлари ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди;

🏦 Асакабанк мижозлар ишончини аниқлаш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича сўровнома ўтказмоқда;

🏦 Эртага соат 15:00 да АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими таҳлили" мавзусида брифинг бўлиб ўтади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 84 тийинга пасайди ва 15 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 190 сўм 06 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 15 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 15 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи валютаси — сўм-купон муомалага киритилганига 29 йил бўлди;

🏦 Агробанк "Фермерлар мактаби"нинг икки ойлик ўқув курсида бугунги кунга қадар қарийб 700 нафар (596 та эркак, 100 та аёл) тингловчилар таҳсил олган;

🏦 Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан миссия якунлари муҳокама қилинди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк АОКАда брифинг ўтказди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк QQB-Transfer пул ўтказмалари хизматини таклиф қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 41 тийинга пасайди ва 16 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 170 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 "Standard&Poor’s" халқаро рейтинг агентлиги илк бор Трастбанк рейтингини тасдиқлади

"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Трастбанк" ХАБнинг рейтингини илк бор "Барқарор" прогнози билан "B+" даражасида тасдиқлади. Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Трастбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтинги "B+", қисқа муддатли кредит рейтинги эса "B" даражасида баҳоланган.

Агентлик ҳисоботида келтирилишича, банк ўзининг бизнес моделига эга. Барқарор мижозлар базасининг мавжудлиги, шунингдек, йирик мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар банк фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Агентлик Трастбанкни ўз даражасидаги қараганда юқори даромад олишда давом этишини кутган ҳолда, банкнинг узоқ вақт давомида банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган кучли молиявий натижаларни намойиш этиб келаётганини таъкидлаган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/916


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг Чилонзор туманида МЧЖ раҳбари корхонага ажратилган 1,3 млрд. сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги МЧЖ раҳбари ва бошқалар ушбу МЧЖга ажратилган кредитнинг 1,3 млрд. сўмини “Hyundai” русумли экскаватор харид қилиш учун ўтказиб, ҳужжатларни сохталаштириш орқали кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош Прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти маълум қилмоқда.

Шунингдек, кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари яна учта ҳудудда аниқланган. Бойсунда туманнинг Ободонлаштириш бўлими ҳисобчиси С.М. 17 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ЯТТлар ташкил қилиб, жами 513,2 млн. сўмлик имтиёзли кредит олишга эришган. Кредит эвазига олинган дастгоҳларни сотиб юбориб, кредит маблағларини талон-торож қилган.

Чортоқ туманида 450 млн. сўм, Қувасой шаҳрида эса 260,5 млн. сўм кредит маблағларининг мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилиш ҳолатлари маълум қилинган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/917


@bankers_uz
🏦 16 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 "Standard&Poor’s" халқаро рейтинг агентлиги илк бор Трастбанк рейтингини тасдиқлади;

🚓 Чилонзорда МЧЖ раҳбари корхонага ажратилган 1,3 млрд. сўмни талон-торож қилгани аниқланди;

👨‍💼 Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда;

🏦 "Микрокредитбанк" АТБ 2022 йил 6 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади;

🏦 Нурмухаммад Рахимов Ўзсаноатқурилишбанк Бунёдкор БХМ, Бехзод Хайдаралиев Хонобод БХМ бошқарувчиси лавозимига тайинланди;

🏦 Paynet тизимида "ИНН бўйича тўлов (УНИВЕРСАЛ)" янги хизмати таклиф қилинмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 11 тийинга ошди ва 17 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 184 сўм 76 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 17 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда

Марказий банк Тошкент шаҳар Миробод тумани Ислом Каримов кўчаси 6-уйда жойлашган бош биноси (Б маъмурий блоки) томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда. Регулятор ускуналар учун 3 млрд. 300 млн. сўм харажат қилишга тайёр.

Давлат харидлари порталига қўйилган эълонда "Марказий банк биносининг том қисмига 3200 м2 майдонга 300кВт қувватга эга энергия тежовчи қуёш электр станцияси (ҚЭС)ларни тайёр ҳолатда ўрнатиш" кераклиги айтилган.

Қуёш панеллари икки тарафлама монокристал ёки PERS технологияси асосида ишлаб чиқарилган модул, 530 Вт (тахминий ҳажмлар 2256х1130) бўлиши, IP66 стандарти бўйича ҳимояланган бўлиши талаб этилади.

Марказий банк эҳтиёжидан ортиқча энергия "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тармоқларига узатилади ҳамда жараён тўлиқ автоматлаштирилган онлайн кузатиб бориш мониторинг тизимига эга бўлади. Қуёш панеллари 220 ҳамда 380 Вольтда ишлайди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM