Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган форум доирасида “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари” мавзусида тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Унда банк мижозлари ва ҳамкорлари, инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тақдимот давомида банкда фаол олиб борилаётган трансформация жараёнлари ва уларнинг дастлабки натижалари, келгусидаги устувор йўналишлар, шунингдек банкка инвесторларни жалб қилиш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.
Банк раҳбариятининг қайд этишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида инвесторлар кенг доираси учун муваффақиятли FPO ўтказиш ва банкнинг эркин сотиладиган акциялари ҳажмини тахминан 5 фоизга ошириш имкони мавжуд.
Батафсил - https://bankers.uz/news/898
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг ишдан ташқари вақтини ўзига хос тарзда ўтказиш, шу билан бирга ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини қизиқарли тадбир уйғунлигида баҳолаш мақсадида, банкнинг республика бўйлаб барча инфратузилма ходимлари учун тимбилдинг лойиҳаси — "Туронбанк-интеллект" ўйинларига старт берилди.
"Bankers.uz" ҳамда мамлакатимиздаги интеллектуал ўйинларда фаол иштирок этувчи билимдонлардан иборат "UzQuiz" жамоаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳада ходимлар жамоаларга бирлашган ҳолда, 28 октябрдан 10 декабргача бўлиб ўтадиган худудий баҳсларда иштирок этадилар.
Барча ҳудудларда етакчи ўринни эгаллаган жамоалар янги йил арафасида финал баҳсида ўз билим ва зеҳнларини синаб кўришади.
Bankers.uz мазкур ўйинлар ҳақида маълумот бериб боради.
Ўйинларнинг дастлабки ҳудудий босқичи — Тошкент шаҳри ва вилояти учун бўлиб ўтган баҳсларнинг фотогалереяси билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Гарант банк” АЖ банкнинг операцион моделини трансформация қилишни бошлади
"Гарант банк" АЖ етакчи консалтинг компанияларидан бири — “Expera Digital IT Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда банкнинг операцион моделини трансформация жараёнларини бошлади. Мазкур жараён бутун банк учун мураккаб ҳисобланиб, у ташкилий тузилмани, иш фаолиятини мониторинг қилиш тизимини, бизнес жараёнларини оптималлаштиришни ва бошқа муҳим элементларни ўз ичига олади.
Жараёнлар давомида банкнинг чакана бизнес ҳамда кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатиш тизимини ўзгартириш бўйича ташаббусларни амалга ошириш режалаштирмоқда. Бу — мижозлар учун маҳсулот таклифини кўриб чиқиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, самарадорликни назорат қилиш учун KPI тизимини яратиш ва савдо каналларини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/894

🚔 Тошкентда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 8 тийинга кўтарилди ва 7 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 132 сўм 41 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 7 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 7 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Ижтимоий тармоқларда ва айрим сайтларда тугатилаётган Туркистонбанкнинг "57 та омонатчиси ўз пулларини ололмаётгани" тўғрисида хабарлар тарқалди. Уларнинг банкка "жойлаштирган" суммалари тахминан 59 млрд. сўм атрофида эканлиги айтилган. Бироқ, омонатчи сифатида тақдим этилаётган шахслар Туркистонбанк билан субординар қарз шартномаси имзолагани маълум бўлган.
3 ноябрь куни Туркистонбанкни тугатиш комиссияси йиғилишида банк билан субординар қарз шартномасини имзолаган мижозларга пуллари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан қоплаб берилмаслиги билдирилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк тугатилаётганда депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилади. Шунингдек, субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши керак. Яъни субординар қарз эгалари ўз пулини ҳаммадан кейин, фақат акциядорлардан олдин олади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/899
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Молия вазирлигида банк сектори трансформацияси масалалари муҳокама қилинди;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 38 сўм 63 тийинга кўтарилди ва 8 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 171 сўм 4 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 8 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 8 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан Марказий банк ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.
Апелляция кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом талабларига асосан фаолият олиб боради. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда "Ритейл Марказий Осиё" форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида электрон тижорат ва чакана савдонинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланган "Retail Central Asia" халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади.
Форум Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилади.
ПЛАС-Форумда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, шунингдек Design Thinkers, Senteo inc., Baraka Market, Magnum, UZUM, Bellstore, Макро, Korzinka, Bi1, Maydala, NielsenIQ, OLCHA STORE, Data Insight, SNRG GROUP, Узбекистон почтаси, Ishonch, Л’Этуаль, "Верный" савдо тармоғи, AliExpress каби халқаро ва Ўзбекистон компаниялардан вакиллар иштирок этадилар.
Батафсил маълумот ва форумда рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали.

Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ипотека кредитлашни ривожлантириш учун навбатдаги кредит ажратиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизматига асосланиб, Спот хабар бермоқда.
150 миллион доллар миқдоридаги қарз маблағлари Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига тақдим этилади. Компания, ўз навбатида, ушбу ресурсларни тижорат банкларига жойлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, ОТБ Ўзбекистонга биринчи марта бу йўналишда 2019 йилда ресурсларини тақдим этганди. 150 млн. долларлик транш 2023 йил март ойи охиригача берилиши режалаштирилган бўлса-да, ипотека кредитларига бўлган талаб юқори бўлганлиги сабабли ресурслар муддатидан бир йил аввал тугаганди.

🏦 Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўмга пасайди ва 9 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 157 сўм 4 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 9 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига