Аввал хабар берганимиздек, сўнгги икки ой давомида АТ "Алоқабанк" ҳамда Bankers.uz жамоаси ҳамкорликда ташкиллаштирган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Ўйинлар дастлаб банкнинг барча ҳудудлардаги инфратузилмаларида, саралаш босқичлари шаклида ташкиллаштирилди, унда 140 га яқин жамоалар, 800 дан ортиқ банк ходимлари қатнашдилар.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни — АТ "Алоқабанк" ташкил топганига 27 йиллиги муносабати билан "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси ўтказилди. Финалда худудий босқичларда ғолиб бўлган 30 та жамоа иштирок этди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган финал ўйинида Алоқабанкнинг Миробод ҲКХКМ ходимларидан тузилган "Лидер" жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоага 42 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, 2-ўрин "Гудвил" (Андижон ҲКХКМ) жамоасига насиб этди ва жамоа 30 млн сўмни қўлга киритди. Бухоро ҲКХКМнинг "Юксалиш" жамоаси эса 3-ўрин ва 18 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 17 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 17 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Шу муносабат билан, Нодирбек Нарзуллаевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 83 тийинга ошди ва 18 октябрдан бошлаб расмий курс 11 143 сўм 28 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 18 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 18 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
"Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик-тижорат банки "ёпиқ қарор" асосида хусусийлаштирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида маълум қилмоқда.
Айтилишича, 2017 йилда ташкил этилган банк ташқи олигархия билан аффилланган компаниялардан бирига ёпиқ қарор билан сотилмоқда. Компания номи, у билан аффилланган шахслар ва битим шартлари ва суммаси очиқланмаган. Банкни сотиб олаётган корхона мулкчилик шакли МЧЖ бўлиб, унинг устав капитали 6 миллион сўм эканлиги ҳам айтилган.
Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида боғланган Давактив агентлиги матбуот хизмати масъул ходими вазият бўйича кейинроқ ахборот тақдим этишини маълум қилди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Сизга кредит мавзуси қизиқми? Унда қуйидаги сўровномада қатнашиб, ўз фикрингизни билдиринг:
https://form.typeform.com/to/n0WtLBMi
—————————————
Вас интересует кредит? Пройдите опрос по ссылке ниже и выразите свое мнение:

Компаниянинг хабар беришича, бундай ҳолатлар финтех ва фойдаланувчилар орасида электрон пулларга бўлган ишончга сезиларли даражада таъсир қилади.
Ҳозирда компания Алоқабанк билан ҳамкорлик қилмоқда, зудлик билан шартнома имзолаш ва “OSON Sum” электрон пуллар фаолиятини тиклаш мумкин бўлди. Компания шахсий маблағлари ҳисобидан ҳар бир фойдаланувчининг ҳамёнини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.
Маълум қилинишича, музлатилган маблағларни чиқариш билан эса адвокатлар гуруҳи шуғулланишмоқда: улар ҳозирда банк ҳаракатларининг қонунийлиги юзасидан назорат органлари билан маслаҳатлар олишмоқда. Компания шу кунгача "Туркистон" банкдан содир бўлган воқеа юзасидан бирорта ҳам аниқ тушунтириш олмаган.
Шунингдек, компания тартибга солувчи органга ва банкка OSON вакилларига банкни ликвидация қилиниши жараёнига кириш ҳуқуқини бериш, шунингдек, кредиторлар орасидан комиссия тузиш учун уларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича сўров юборган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/868
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"ANOR BANK" акциядорлик жамияти баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан банкка қарши режалаштирилган ахборот ҳужуми уюштирилиши муносабати билан қонуний чоралар кўрилиши ҳақида тегишли органларга мурожаат қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда тўлиқ баёнот матни банк расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Банк аввал эълон қилинган очиқ хатда таъкидланганидек, ўзига қарши содир этилган ҳатти-ҳаракатлар тафсилотларини ўрганиб чиқиб, ўзининг ишчанлик обрўсини, шунингдек, акциядорларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳуқуқий майдонда барча қонуний чоралар билан ҳимоя қилишини айтган, ҳамда айрим оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига мазкур инстанциянинг хулосасини олиш учун мурожаат йўллаганини маълум қилган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/869
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 15 тийинга ошди ва 19 октябрдан бошлаб расмий курс 11 157 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда
Хабар беришларича, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Яқинда 40 ёшни қаршилаган Н.Сайдуллаев Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр ҳамда 2005 йилда магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан 2017 йилдан 2019 йил феврал ойигача "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2020 йилдан бери фаолият юритган Ботир Захидов 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
@bankers_uz
Хабар беришларича, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Яқинда 40 ёшни қаршилаган Н.Сайдуллаев Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр ҳамда 2005 йилда магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан 2017 йилдан 2019 йил феврал ойигача "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2020 йилдан бери фаолият юритган Ботир Захидов 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 19 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига