Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 4 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 4 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Регулятор ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига оид хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиб бораётганини маълум қилган.
Хусусан, июль-сентябрь ойларида карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермаганлиги, нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётганлиги, банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Марказий банк томонидан 15 та банкка банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда шифокор кўрикка келган беморнинг картасидаги пулларни ўзлаштирган
Қашқадарё вилоятида оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн. сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, вилоятнинг Деҳқонобод туманида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Қ.Ш. (1963 йил туғилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5.040.000 сўм пулларини ўзлаштирганини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 йилда туғилган В.Э. эканлиги аниқланган. У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution” мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк янгиланган "VISA" карталарини тақдим этмоқда.
Энди банк мижозлари ўз талаби ва эҳтиёжларига мос равишда "Classic", "Business" ва "Gold" карталаридан ўзларига қулайини очишлари мумкин бўлади.
Карталар ҳақида батафсил маълумот
Видеоролик — TuronBank Media
Қўшимча маълумот учун қисқа рақам — 1220.

👮♂️ Янги Наманганда яна кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди;
💵 Тижорат банкларида нақд доллар танқислиги кузатила бошлади;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 24 тийинга ошди ва 5 октябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 45 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 5 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 5 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда
Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.
Регуляторга кўра, 2022 йил август ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,2 фоизни ташкил қилган. Бу эса июль ойига нисбатан 0,2 фоизга камроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.
Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,2 фоизни (+0,4%), узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 22,5 фоиз (-0,4%)ни ташкил қилган.
Чэт эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 7,4 фоизни ташкил қилган. Хорижий валютадаги кредитлар уч ойлик барқарор фоиз ставкаси — 6,7 фоизга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Шунингдек, август ойидаги фоиз ставкаси 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидаги ойлар кесимидаги энг юқори кўрсаткич саналади.

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 69 тийинга ошди ва 6 октябрдан бошлаб расмий курс 11 028 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 6 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 6 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
ЕТТБ вице-президенти банкларни хусусийлаштиришни олти ойга кечиктиришни таклиф қилди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки геосиёсий вазият туфайли Ўзбекистон банкларини хусусийлаштиришни кечиктиришни маслаҳат берди. Бу ҳақда банк вице-президенти Юрген Ригтеринк 29 сентябрь куни бўлиб ўтган пресс-конференцияда маълум қилган.
“Ҳозир биз иккита банкни хусусийлаштириш бўйича музокаралар олиб боряпмиз, бу борада президент қарори ҳам бор. Ўзбекистон ҳукуматига шошмасликни тавсия қилдик, бу банкларнинг хусусийлаштиришга пухтароқ тайёргарлик кўриш зарур, энг муҳими, нархни арзонлаштирмаслик керак, бу банклар юқори қийматга эга бўлиши керак”, — деб таъкидлаган ЕТТБ вице-президенти.

🏦 ЕТТБ вице-президенти банкларни хусусийлаштиришни олти ойга кечиктиришни таклиф қилди;
🏦 Россиядан ноқонуний нақд пуллар, асосан, БАА, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон йўналишида олиб чиқилмоқда;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 34 сўм 91 тийинга ошди ва 7 октябрдан бошлаб расмий курс 11 063 сўм 5 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Лицензияси олиб қўйилган банклардаги омонатчиларнинг маблағлари икки ойда тўлиқ қайтарилади
Аввал хабар берилганидек, бугун Марказий банк бошқарувининг қарорларига асосан, "Туркистон" ХАТБ ҳамда “HI-TECH BANK” ХАТБнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан ушбу иккита банкдаги омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.
Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.

🗓 7 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 7 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун жойлаштирилди.
Мазкур лойиҳада Кодекс билан белгилаб қўйилган пул мажбуриятлари бўйича талабларни қондириш навбатига доир нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳозир амалиётда фуқароларнинг амалдаги микроқарз ёки кредит шартномаларига асосан амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, ижрони олишга қаратилган чиқимлар, ҳисобланган фоизлар, сўнгра қарзнинг асосий қисмига йўналтирилади. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, биринчи навбатда, асосий қарз бўйича тўловларнинг қайтарилишига йўналтирилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-венгер бизнес-форумида Ўзсаноатқурилишбанк ва Венгрия банклари ўртасида янги келишувларга эришилди.
Хусусан, ЎзСҚБ ва Венгрия Эксимбанки ўртасида венгриялик экспортёрлар иштирокида савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди..
Бундан ташқари, Венгрия Райффайзенбанки билан “яшил” банк соҳасида тажриба ва фикр алмашилди ҳамда томонлар билан савдони молиялаштириш, халқаро ва маҳаллий молиявий операцияларни амалга оширишни янада яхшилаш, молиявий ечимларни оптималлаштириш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ 28 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 70,4 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.
Маълум бўлишича, банк соф фойдасининг 70 млрд. сўми акциядорларга дивиденд шаклида ҳисобланади. Мазкур дивидендлар ҳисобидан банкнинг қўшимча акцияларини сотиб олиш амалга оширилади ва дивиденд маблағлари капитализацияга йўналтирилади. Бунда ҳар бир дона оддий акция учун 175 сўм миқдорида (даромадлилик 17,5 фоиз) дивиденд ҳисобланиши маълум бўлди.
Биринчи ярим йилликдаги соф фойданинг қолган қисми — 403,6 млн. сўми акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдиришга қарор қилинган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акцияларини оммавий савдога чиқариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Банк бу борада “Аvesta Investment Group” МЖЧ билан андеррайтерлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолади.
Эндиликда шартнома доирасида банкнинг қўшимча акцияларини (FPO) маҳаллий фонд биржаси орқали инвесторларга бирламчи оммавий жойлаштириш ишлари амалга оширилади.
Маълумот учун: FPO (follow-on public offering) — бу фонд биржаси котировкаларига киритилган компаниянинг инвесторлари учун қўшимча акцияларнинг сотувга чиқарилиши. Такрорий таклиф — бу компания томонидан бирламчи оммавий таклифдан (IPO) кейин амалга оширилган қўшимча акцияларнинг чиқарилиши. Кейинги таклифлар иккинчи даражали таклифлар сифатида ҳам танилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкнинг тегишли қарори билан лицензияси чақириб олинган банклар — “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ва “Hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банки билан боғлиқ вазият юзасидан Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров қўшимча ахборот берди.
Баёнотда ушбу банклардан лицензияни чақириб олиш сабаблари, банкдаги омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг тақдири, шунингдек банкда хизмат кўрсатилган тадбиркорлар учун зарур маълумотлар берилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/851
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM