Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
270 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🇰🇷 Корея банки Ўзбекистонда шўъба банк очишни режалаштирмоқда

Марказий банкда “BNK Kyongnam Bank” АЖ Бошқарув раиси Чой Хонг Ёнг (Корея Республикаси) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов бошчилигидаги Марказий банк вакиллари қатнашди.

Kyongnam Bank раҳбарияти меҳмонлар рақамли банк хизматларига ихтисослашган шўъба банк очиш орқали Корея банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ банк очиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.


@bankers_uz
🏦27 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди;

🇰🇷 Корея банки Ўзбекистонда шўъба банк очишни режалаштирмоқда;

🏦 Ҳозирда тижорат банклари томонидан 27 897 та талаба учун 317 млрд.сўмдан ортиқ имтиёзли таълим кредитлари ажратилган;

🏦 Марказий банк Тошкент вилоятида аёллар учун икки кунлик ўқув тренинглар ташкил этди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент шаҳрида Банк молиявий кўмагида ташкил этилган хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди;

🏦🏦🏦Тошкент вилоятида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанклар раҳбарлари биргаликда тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 36 тийинга пасайди ва 28 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 024 сўм 92 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Ориент Финанс банк устав капиталини 202 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда

2022 йил 26 сентябрь куни “Ориент Финанс” ХАТБнинг номинал қиймати 1 250 сўм жами 202,36 млрд. сўмлик акциялари рўйхатдан ўтказилди.

Акциялар ёпиқ обуна йўли билан банкнинг оддий акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар ўртасида акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади.

2022 йил 1 ярим йиллик натижаларига кўра, Ориент Финанс банкнинг устав капитали 903,44 млрд. сўмни ташкил қилган.

Банк акцияларининг 75 фоизига 4 нафар жисмоний шахс — Сакен Пўлатов, Пайзуллажон Мирзаев (ҳар бири 22,5 фоиздан), Ойбек Умаров, Дилмурод Пулатов (ҳар бири 15,0 фоиздан) эгалик қилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 28 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ориент Финанс банк устав капиталини 202 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда;

🏦 Ипотека-банк автокредитлар бўйича фоиз ставкалари ва дастлабки тўлов миқдорини пасайтирди;

🏦 Ўзмиллийбанк "Онлайн микроқарз" банк маҳсулоти учун дастурий таъминот яратиб бериш хизматни харид қилишга танлов эълон қилмоқда;

🏦 MKBank Операцион департаменти директори лавозимига танлов эълон қилмоқда;

🚔 Тошкент шаҳар, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

💳 Туркия МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўлиқ тўхтатди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 14 тийинга пасайди ва 29 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 999 сўм 78 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил III чораги бўйича Ўзбекистондаги тижорат банклари учун "Банклар фаоллик индекси"ни янгилади.

Рейтингда умумий фаоллик бўйича энг катта ўсиш Халқ банкида кузатилган, банк умумий рейтингда 16-ўриндан 12-ўринга — бирданига тўрт поғона кўтарилди.

Ушбу банк молиявий воситачилик ва капиталнинг етарлилиги бўйича 4-поғонани, ликвидлик рейтинги бўйича эса 5-поғонани банд этган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган

Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан қарийб 9,1 сўмга кўпайган ва 168,2 трлн. сўмга етган.

Ўтган ойда пул массаси таркибида муомаладаги нақд пуллардан бошқа барча пул агрегатларида ўсиш кузатилган. Муомаладаги нақд пуллар миқдори август ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 79 млрд. сўмга камайган.

Ой давомида кенг маънодаги пул массасининг ўсиши миллий валютадаги бошқа депозитлар (+5,4 трлн. сўм) ҳисобига юз берган.


@bankers_uz
🏦 Гарант банкБанк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди

"Гарант банк" АЖ ребрендинг доирасида ўз ходимлари учун “Банк ребрендинги, ўзгаришлар миссияси ва босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди. Айни пайтда банк филиаллари фронт-офислари мутахассислари мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари” бўйича ўқитилмоқда.

Тематик тренинглар Андижон, Фарғона, Наманган, Урганч ва Тўрткўл филиалларида ўтказилди. Ходимларни ўқитиш мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради ва янада кўпроқ мижозларни жалб қилишга рағбатлантиради.

Аввалроқ "Савдогарбанк" АТБ ребрендингни амалга ошириб, бундан кейин банк хизматлари бозорида “Гарант банк” бренди остида таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦"Ипак Йўли" банки устав капиталини оширди

Германиянинг DEG молия институти ва Нидерландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси "Ипак Йўли" банки акцияларининг қўшимча улушини сотиб олди ва банк акциядорлик капиталидаги эгалик улушини ҳар бири 15,59 % гача оширди.

Мазкур шартнома хорижлик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва келгусида мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлашининг тасдиғи, шунингдек, "Ипак Йўли" банки барқарор ўсаётганининг белгисидир.

Устав капиталини ошириш банк тараққиётининг 2022 - 2024 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш йўналишларидан бири бўлиб, микро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистондаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун кенг қамровли сифатли хизматларни тақдим этиш имкониятидир.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 29 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган;

🏦 Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди;

🏦 Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди;

🏦 Бугун DAVR BANK ташкил топганига 21 йил тўлди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан кредит шартномаси имзолади;

🏦 ​DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли» банкининг устав жамғармасидаги улушини оширди;

🏦 Трастбанк Самарқандда биржа савдолари иштирокчилари ва брокерлар билан учрашув ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 23 тийинга ошди ва 30 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 014 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 30 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тўртта вилоятда кредит маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Депармент томонидан ҳудудларда кредит маблағларини талон-торож қилиш бўйича аниқланган бир нечта ҳолатлар эълон қилинди.

Хусусан, янги Наманган туманида МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки масъул ходимлари ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖга чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини расмий ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Термиз туманида МЧЖ раҳбари 2019 йилда “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканини қайта таъмирлаш ва меҳмонхона қурилиши учун тижорат банки филиалидан 1,2 млрд. сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, шу каби ҳолатлар Денов, Пискент ва Оқдарё туманларида ҳам турли йўллар билан кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Bankers.uz жамоаси барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан қутлайди!

Барчангизга соғлик ва бахт, хонадонингизга эса тинлик ва хотиржамлик тилаймиз!


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 3 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz