Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ravnaq-bank" АЖ Бошқаруви раиси Искандар Турсуновни самимий табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Искандар Бахтинуровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
🗓 9 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бухоро ва Фарғона вилоятларида кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар аниқланди;

⭕️ 2022 йил 30 сентябрь куни 2 та банкда — Ўзмиллийбанк ва Hi-Tech Bank'да акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади;

⭕️ Марказий банк 2022 йилнинг 8 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот тақдим қилди;

⭕️ Андижонда пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди;

⭕️ MKBANK ва Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 22 сўм 50 тийинга пасайди ва 12 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 955 сўм 10 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда

"Капиталбанк" АТБ нақд пул оқимлари ва амалиётлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратини кучайтирмоқда.

Банк хабарига кўра, 12 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахслари банкларда ҳисоб рақамларини фақат қуйидаги ҳолларда очишлари мумкин бўлади:

банкка мурожаат кунидан олдин, 15 (ўн беш) календарь кундан зиёд узлуксиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлганда;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда;
Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганда.

Ўзбекистон фуқаролари учун банк ҳисобварақлари ва омонатларини очиш шартлари ўзгаришсиз қолмоқда.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 12 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, молиявий истеъмол кредити эвазига харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлиши чеклови олиб ташланмоқда.

Хусусан, амалдаги "Истеъмол кредит тўғрисида" ги Қонуннинг 15-моддасидаги "Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган" деган жумла чиқариб ташланган.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 25 сентябрга қадар давом этади.


@bankers_uz
🗓 12 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин;

⭕️ Капиталбанк ва "Ипак йўли" банки норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда;

⭕️ Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова Бухородаги "Минг тадбиркор аёл" форумида иштирок этди;

⭕️ Марказий банк Бошқаруви раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Қарши шаҳрида тижорат банклари вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди;

⭕️ ЎзСҚБ олий таълим муассасалари супер-контракт тўловлари учун кредит ажратилишини маълум қилмоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 4 сўм 81 тийинга пасайди ва 13 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 950 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 13 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Азия Альянс банк ҳам норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини қатъийлаштирди

"Азия Альянс банк" АТБ ҳам жорий йил 13 сентябрдан эътиборан банк филиалларида норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақамлар очиш шартларини қатъийлаштирмоқда. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида ахборот жойлаштирилди.

Хабарга кўра, норезидент жисмоний шахсларга фақат 3 та ҳолатда — аризачи банкка мурожаат қилган кундан олдин 15 календарь кунидан зиёд узлуксиз мамлакат ҳудудида бўлганда, Ўзбекистондаги таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлсагина ҳисобрақамлар очилиши мумкин.

Шунингдек, ҳисобрақам очишга норезидентнинг ЖШШИР ва вақтинчалик яшаш жойидан маълумотнома (QR-код билан) талаб қилиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Капиталбанк ва Ипак Йўли банки норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақам (шу жумладан пластик карта) очиш шартларини қатъийлаштирган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 13 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Азия Альянс банк ҳам норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини қатъийлаштирди;

🏦 ОТБ "Ипак Йўли" банкини савдони молиялаштириш бўйича етакчи ҳамкор-банк деб эътироф этди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк Ички аудит департаментида бўш иш ўринлари эълон қилди;

🏦 Давр-банк ОТБ билан Ўзбекистонда савдони қўллаб-қувватлашга қаратилган янги кредит шартномаси имзолади;

🏦 ANORBANK дам олиш кунлари Green Hills Resort дам олиш масканида тимбилдинг ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 10 сўм 24 тийинга пасайди ва 14 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 940 сўм 5 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 14 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Киберфирибгарлик ёки ўғрилик учун жазо оғирлаштирилмоқда

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилган.

Мажлисда қайд этилишича, охирги пайтларда электрон тўлов воситалари ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланиб, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари кўп содир этилмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 7 ойи давомида банк пластик карталаридан пул маблағларини фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 1 812 та жиноят иши қўзғатилган.

Бугунги кунда ушбу ҳуқуқбузарлик Жиноят кодексининг фирибгарлик, ўғрилик деб номланган 168, 169-моддалари билан таснифланмоқда. Бироқ айни пайтда ушбу моддаларда белгиланган жазо айбдорларнинг чин дилдан пушаймон бўлиб, бу йўлдан қайтиши, аҳлоқан тузалиш йўлига кириши учун етарли эмаслиги, содда қилиб айтсак жазо енгиллик қилаётгани маълум бўлмоқда.

Шу боисдан ушбу Қонун билан бундай турдаги жиноятлар учун жазо оғирлаштирилмоқда. Яъни эндиликда ахборот тизимларига ноқонуний кириб ва улардан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима тўланади (ҳозир бу миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача).

Шунингдек, амалдаги нормага кўра ушбу жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган бўлса, эндиликда бу муддат 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.


@bankers_uz
🗓 14 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

👮‍♀️ Киберфирибгарлик ёки ўғрилик учун жазо оғирлаштирилмоқда;

🏦 Марказий банкда ЕТТБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди;

🏦 Эртага 15:00 да Халқ банки масъуллари "Таълим кредити" мавзусида онлайн эфирда саволларга жавоб беради;

🏦 Марказий банк “BEELAB” МЧЖга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди;

🏦 Профилактика туфайли MKBANK'да 20-23 сентябрь кунлари халқаро пул ўтказмалари ишламайди;

🏦 Гарантбанк банкоматлари техник сабабларга кўра, 15-20 сентябрь кунлари вақтинча ишламайди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 91 тийинга пасайди ва 15 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 925 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 15 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 15 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва Хитойнинг “Sinosure” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув битими имзоланди;

🏦Ziraat Bank Юнусобод, Самарқанд филиаллари ва бош офисга номзодларни ишга қабул қилинишини эълон қилмоқда;

🏦 Бугун Халқ банки масъуллари "Таълим кредити" ҳақидаги саволларга онлайн эфирда жавоб берди;

🏦 Hamkorbank пул ўтказмалари орқали бош соврини Tracker 2 автомашинаси бўлган акция ўтказмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 94 тийинга ошди ва 16 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 950 сўм 8 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 АҚШ ва Европа иттифоқи "МИР" билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатларни огоҳлантирмоқда

АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг "МИР" тўлов тизими билан ишлайдиган банкларга огоҳлантириш билан чиққан. Хусусан, Financial Times журнали хабарига бу каби "босим"га даставвал турк банклари учраган.

Хабарга кўра, Россияга нисбатан амалга оширилган иқтисодий санкциялар кутилган иқтисодий зарба бера олмагани сабабли, ғарб давлатлари янги таъқиқлар жорий қилмоқчи эмас, аксинча бор чекловларни кучайтирмоқчи.

АҚШ ва ЕИ Туркиянинг (ва бошқа шу каби давлатларнинг) банк сектори - ноқонуний молиялаштириш учун потенциал йўл эканидан хавфсираган ҳолда, Visa ва Mastercard'нинг муқобил варианти бўлган Россиянинг "МИР" тўлов-тизимига интеграция қилинган банкларга "огоҳлантириш" берган.

Ҳозирда "МИР" тўлов тизими билан Туркия, Вьетнам, Жанубий Корея, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон банклари ҳамкорлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 16 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 АҚШ ва Европа иттифоқи "МИР" билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатларни огоҳлантирмоқда;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк ходимлари Латвияда тажриба орттириб қайтишди;

🏦 2022 йил 15 октябрь куни Универсалбанк акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади;

🏦 Уюшмаган фонд бозорида Ўзмиллийбанкнг 465,8 млрд. сўмлик акциялари ёпиқ обуна усулида сотилди;

🏦 Давр банк ҳам “UzAuto Motors” расмий дилерларидан автомобил сотиб олиш учун бошланғич тўловсиз автокредитни жорий қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 61 тийинга ошди ва 19 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 962 сўм 69 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InFinBank ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда InFinBank’да хакерлик йўли билан пул маблағлари ўғирланганлиги ҳақида тарқатилган хабарларга InFinBank расмий муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 3-5 сентябрь кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InFinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобиль иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринганлар.

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган ва гумонланувчилар қўлга олинган бўлиб, Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот беришини айтган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки Зоминдаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Халқ банкининг Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини пневматик қуролдан отиб яралагани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан
банк матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Айтилишича, 16 сентябрь куни Жиззах вилояти, Зомин туманида ушбу туман Халқ банки филиали бошқарувчиси М.Ниёзматов ва бўлим бошлиғи Ж.Нуралиев ўртасида иш билан боғлиқ бўлмаган масалада ҳамда иш жойидан ташқари ҳолатда келишмовчилик юз берган. Вазият натижасида жанжал қатнашчиларининг ҳар иккиси жабр кўрган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Жамоатчилик фаолларидан бу нохуш ҳолатга бошқача тус бериб, талқин қилмасликларини сўраб қоламиз. Мавзуга суриштирув хулосалари берилгач, қайтамиз", - дейилади банк муносабатида.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 19 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz