Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Hamkorbank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Банк Кенгашининг тегишли қарорига кўра, Алишер Косимович Мухтаров "Hamkorbank" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда банк корпоратив сайтида маълум қилинган.

А.Мухтаров 1984 йил Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, 2005 йил Тошкент молия институтини, 2012 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

2006 йилдан Hamkorbank тизимида турли лавозимларда, шу жумладан 2013-2022 йилларда банкнинг Бухоро филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланди

Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Эркинович Захидов Шайхтонтохур тумани ҳокими этиб тайинланди. Хабарни Bankers.uz'нинг Марказий банкдаги манбалари тасдиқлади.

Шу йил июлда 40 ёшни қаршилаган Б.Заҳидов 2017-2020 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил март ойидан раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 InFinBank ва 🏦 Асакабанк ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича баёнот бердилар;

🏦 Халқ банки Зоминдаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди;

🏦 Hamkorbank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди;

🏦 Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланди;

🏦 Тошкентдаги "Ўрикзор" савдо мажмуасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг банк хизматлари офиси очилди;

🏦 Президентнинг бугунги йиғилишида Марказий банкка эътироз билдирилди;

🏦 ANORBANK норезидентлар учун банк ҳисобрақамларини ва карталарини очиш қоидаларини кучайтирди;

🏦 Марказий банкда Mastercard делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди;

🏦 20 сентябрь соат 12:00 дан 21 сентябрь соат 12:00 гача Ўзмиллийбанк Қашқадарё филиалига тегишли барча банкоматлар вақтинча ўчирилади;

🏦 Ипотека-банк ходимлари Камбоджада Халқаро кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш форумида иштирок этишмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 60 тийинга ошди ва 20 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 979 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 20 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Август ойида муаммоли кредитлар 548 млрд. сўмга кўпайган

Марказий банк маълумотларига кўра, банк тизимининг кредит портфели ҳажми август ойи давомида 9,1 трлн. сўмга кўпайган. Ўсиш асосан 4 та йирик давлат банклари ҳиссасига тўғри келган — Ўзмиллийбанк (+1,75 трлн. сўм), ЎзСҚБ (+1,66 трлн. сўм), Ипотека-банк (+1,14 трлн. сўм) ва Агробанк (+916 млрд. сўм). Шунингдек, Капиталбанк (+681 млрд. сўм), Hamkorbank (+397 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (+204 млрд. сўм) ва Инфинбанк (+183 млрд. сўм)ларда ҳам портфель сезиларли ўсган.

Муаммоли кредитлар ҳажми август ойи давомида 548 млрд. сўмга ортган ва жами портфелнинг 4,92 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик ўсиш + 0,03 фоиз). Бунга йирик давлат банкларининг барчасида (Микрокредитбанкдан ташқари) муаммоли кредитлар ҳажми жами 494 млрд. сўмга ўсгани асосий омил бўлган.

Август ойида Asia Alliance Bank (-45 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (-38 млрд. сўм), Hamkorbank (-37 млрд. сўм), Микрокредитбанк (-13 млрд. сўм) лар муаммоли кредитларнинг сезиларли камайтиришга эришганлар.

Учта банкда муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши 90 фоиздан кўпроқни ташкил қилмоқда. Булар Ўзагроэкспортбанк (94,91%), Туркистонбанк (94,77%) ва Hi-Tech Bank (93,45%).


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси Алишер Мирсоатовни табриклаймиз ! (1974 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Алишер Қудратуллаевичга масъулиятли лавозимда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 💳 Туркиянинг иккита йирик банки МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Душанба куни Туркиянинг йирик банкларидан Iş Bank ва DenizBank'лар АҚШ огоҳлантиришларидан кейин Россиянинг "МИР" тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

19 сентябргача "МИР" тўлов-карталарига Туркиянинг бешта йирик банклари хизмат кўрсатарди: Vakıfbank, Ziraat Bank, Iş Bank, DenizBank ва Halkbank.

"МИР"га хизмат кўрсатган беш турк банкидан иккитасининг ушбу амалиётни чеклаши уларнинг Ғарб ва Россия ўртасидаги молиявий қарама-қаршиликлар ортидан келадиган рисклардан қочишга ҳаракатларини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги UZCARD терминалларида МИР карталари орқали тўлов қилиш имконияти бор. Бундан ташқари, мамлактимиздаги бешта банк UZCARD-МИР кобейдж карталарини эмиссия қилади ва МИР карталари орқали ушбу банкларнинг банкоматларидан нақд пул олиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 20 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Август ойида муаммоли кредитлар 548 млрд. сўмга кўпайган;

💳 Туркиянинг иккита йирик банки МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди;

🏦 21 сентябрь соат 9:00 дан 23 сентябрь соат 9:00 гача Ўзмиллийбанк Андижон филиалига тегишли барча банкоматлар вақтинча ўчирилади;

🏦 Hamkorbank Ходимлар билан ишлаш менеджери лавозимига номзодлар ўртасида танлов эълон қилмоқда;

🏦 Август ойида муомаладаги банк карталари сони 900 мингтага кўпайди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 28 сўм 83 тийинга тушди ва 21 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 950 сўм 46 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 21 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Асакабанк Кузатув кенгашига беш нафар янги аъзо сайланди

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банкнинг янгиланган таркибдаги Кузатув кенгаши аъзолари сайланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Янги Кузатув кенгаши таркибидан икки нафар мустақил аъзо ўрин олган. Булар Moody's Investors Service Россия бўлимида вице-президент - катта кредит мутахассиси лавозимида (2007-2022 йиллар) ишлаган Ольга Ульянова ҳамда Арманистон Банк менежменти мактаби директори Ашот Осипян (2006-2019 йилларда Araratbank Бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган).

Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев, Молия вазирлиги департамент директорлари Русланбек Маманов ва Иродахон Аббасхановалар ҳам Кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланган.

Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги – Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шуҳрат Вафаев раислик қилади.

Батафсил ўқиш - https://bankers.uz/news/810


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Трастбанк" ХАБ бошқаруви раиси Сардор Нормухамедовни табриклаймиз! (1981 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Сардор Рифатовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 10 та энг ишончли банки — Forbes талқинида

Forbes нашри Ўзбекистон банк тизими тўғрисида мақола тайёрлади. Мақолада Forbes, ўзининг версиясига кўра, мамлакатимизнинг энг ишончли ўнта банки рейтингини тузиб чиқди.

Нашр банкларни рейтингига кўра саралаган — рейтинги юқорироқ банклар, Forbes рўйхатида юқорироққа кўтарилган. Агар банкларнинг рейтинг даражалари бир хил бўлса, унда активлар миқдори кўпроқ бўлган банклар, юқорироқдан ўрин олган.

Рейтингга эга бўлмаган банклар, активлари миқдори бўйича ўринларга жойлаштирилган. Банкнинг рейтингга эга эмаслиги, унинг ишончсизлигини билдирмайди, банкнинг ишончлилиги тўғрисида маълумот мавжуд эмаслигини кўрсатади. Активлар 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра берилган.

Кучли ўнликдан саккизта давлат улуши устувор банк ва яна иккита хусусий банк жой олган.


@bankers_uz
💳 Туркия изидан Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Туркия ортидан яна бир қанча давлатлар банклари иккимламчи санкцияларга тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатмоқда.

Қозоғистон Халқ банки (Halyk bank) банкоматларида МИР карталари қабул қилиш, терминаллар орқали хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Известия нашри хабарига кўра, Қозоғистоннинг бошқа банклари ҳозирча МИР тўлов тизими билан ҳамкорликни давом эттираётганини билдирган.

Шунингдек, Ветнамнинг BIDV банки ҳам МИР карталарини қабул қилишни тўхтатганлигини билдирган.

Арманистон ОАВларида эса, МИР карта эгалари айрим банкларнинг банкоматларидан пул ечиб олишда қийинчиликларга дуч келгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ҳозирча МИР карталарини қабул қиладиган инфратузилмага эга бошқа мамлакатлар, хусусан Ўзбекистондаги банклар МИР тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатган ёки тўхтатмаганлиги тўғрисида маълумот бермаган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 21 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Асакабанк Кузатув кенгашига беш нафар янги аъзо сайланди;

💳 Туркия изидан Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди;

🔝Ўзбекистоннинг 10 та энг ишончли банки — Forbes талқинида;

🏦 Ўзмиллийбанк ва 🏦Ўзсаноатқурилишбанк матбуот хизматлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 29 сўм 55 тийинга ошди ва 22 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 980 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди

Ўзбекистонда МИР тўлов тизими карталарига, жумладан UZCARD-MIR кобейджинг карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатиш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган.

“Ҳозирда Ўзбекистон банкларида Мир карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда”, — дейилади хабарда.

Айни вақтда Ўзбекистоннинг бешта банки — Халқ банки, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Алоқабанклар МИР карталарини эмиссия қилади.

Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва Буюк Британиянинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Инфратузилмаси МИР карталари билан ишлаш имконини берувчи хорижий давлатлардан Қирғизистон ҳам ушбу карталарга хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.B.” МЧЖ ва “Р.Ш.” деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Шаҳрисабз, Сариосиё, Яккабоғ туманлари ҳамда Гулистон шаҳарларида ҳам кредит маблағлари ва гаров таъминоти учун қўйилган активлар талон-торож қилинганлиги аниқланган.


@bankers_uz
🏦 22 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди;

🏦 6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Азия Альянс банк ўзининг "Alliance" мобил иловаси Ўзбекистондан ташқарида ишламаслигини маълум қилди;

🏦 MKBank матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича муносабат билдирди;

🏦 Таълим кредити олувчилар учун talim-krediti.uz махсус портали ишга туширилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 минг сўмдан юқорига кўтарилди ва 23 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган — UZCARD баёноти

Ягона умумреспублика процессинг маркази ўз веб сайти орқали "МИР" карталари бўйича амалдаги вазият юзасидан изоҳ берди.

Баёнотда UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли, 2022 йил 23 сентябрь куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида “МИР” карталарига ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейжинг карталарга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилгани ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, UZCARD – “МИР” кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этади, дейилган хабарда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM