Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тижорат банкларига ўз мобил иловалари орқали давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилмоқда

Президентнинг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона портал (my.gov.uz) даги электрон давлат хизматларини курсатишга рухсат берилади.


@bankers_uz
🗓 23 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Муомалага чиқарилган пластик карталар сони 30 миллиондан ошди;

⭕️ Тижорат банкларига ўз мобил иловалари орқали давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилмоқда;

⭕️ Марказий банк депозит ва кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари бўйича маълумот берди;

⭕️ Бугун Аҳолини уй-жойлар билан таъминлашга доир ислоҳотлар ва унда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" иштироки" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 47 тийинга пасайди ва 24 августдан бошлаб расмий курс 10 888 сўм 30 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 24 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Трастбанк"да энди микроқарз олиш янада қулай!

😎 Трастбанк мижозларига қулайлик яратиш мақсадида янгиланган шартларга эга Микроқарз тақдим этмоқда. Бугунги кунга қадар 24 ой муддатгача ажратилаётган микроқарзнинг максимал муддати 36 ойгача узайтирилди.

🏦 Шундай қилиб сиз Трастбанк орқали муддати 12 ойдан 36 ойгача, йиллик фоиз ставкаси 24 фоиздан 28 фоизгача бўлган қулай шартларда 50 000 000 сўмгача микроқарзни расмийлаштиришингиз мумкин.

🤩 Юқоридаги ўзгаришларга қўшимча тарзда, мактабгача таълим, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш тизимларида ишловчи ходимлар учун имтиёзли равишда 24 ойдан 36 ойгача йиллик 22 фоиздан 24 фоизгача микроқарз тақдим этилади.

🔗 Батафсил маълумот: https://trustbank.uz/uz/private/crediting/microloans/

📞 Банк алоқа маракази: 1287

🐬 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз

Трастбанкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига аъзо бўлинг 👇

trustbank.uz | Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
Кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда

Марказий банк 2022 йил 1 август ҳолатидаги банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, 2022 йил июль ойида чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 6,7 фоизни ташкил қилган. Ушбу ставка жорий йилнинг июнь ойи билан солиштирганда деярли ўзгармаган. Шунингдек, июль ойидаги фоиз ставкаси 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидаги ойлар кесимидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири саналади.

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари эса 2022 йил июль ойида 22,4 фоизни ташкил қилган. Бу эса июнь ойига нисбатан 0,4 фоизга камроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 20,8 фоизни, узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 23,0 фоизни ташкил қилган.

Марказий банк хабарига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 11,9 фоизни ташкил қилган.


@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк “Саломатлик ва соф табиат учун!” экологик акция ўтказди

"Саломатлик ва соф табиат учун!" акцияси доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудини волонтёрлик асосида чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, акция доирасида банк ходимлари учун яшил табиат қўйнида халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда тренинг ҳам ўтказилди.

Унда БМТ Тараққиёт дастури ва Global Green Growth Institute (Глобал яшил ривожланиш институти) вакиллари ўз компаниялари мисолида экологик муаммолар ечими ва режалари хусусида сўзлаб берди.

Шунингдек, банк мутахассислари меҳмонларни муассасанинг “Green banking” йўналишидаги фаолияти билан таништирди.


@bankers_uz
🗓 24 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда;

⭕️ Эртага Микрокредитбанк Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б У.Жуманиязов Наманган вилояти Косонсой туманида тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказади;

⭕️ Туркистонбанк ходимлари учун банк Бошқарув раиси иштирокида тоғ ён бағрида Team Building ташкил қилинди;

⭕️ Трастбанк ажратилаётган микроқарзлар максимал муддатини 36 ойгача узайтирди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк “Саломатлик ва соф табиат учун!” экологик акция ўтказди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 46 тийинга ошди ва 25 августдан бошлаб расмий курс 10 902 сўм 76 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 25 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Июлда банклар кредит портфели 2,8 трлн. сўмга ўсган, муаммоли кредитлар улуши эса деярли ўзгармаган.

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, банкларнинг жами кредит портфели 1 август ҳолатига қарийб 344,4 трлн. сўмга етган. Кредит портфели Ўзмиллийбанк ва Асакабанкларда сезиларли камайган бўлса-да, Агробанк, Ипотека банк ҳамда Капитал банкларда эса, аксинча, сезиларли ўсган.

Портфелнинг 16,9 трлн.сўми ёхуд 4,89 фоизи муаммоли кредитлардир. Бу борада умумий манзара ўзгармаган — давлат банклари орасида Ўзагроэкспортбанк (93,6%) ва Халқ банки (17,6%) кўрсаткичлари юқорилигича қолган.

Хусусий банклардан Туркистонбанк (94,5%), Хай-Тек банк (93,2%) ва Равнақ банк (56,7%) ларда NPL даражаси юқори.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу банкларда портфелнинг узоқ муддат носоғлом эканлиги борасида регулятор таъсирчан чораларни қўлламаётганига эътибор қаратган.

Марказий банк одатдагидек, муаммоли кредитларнинг вилоятлар ҳамда кредит маҳсулотлари (шу жумладан имтиёзли кредитлар) кесимида миқдори бўйича маълумотларни очиқламаган.


@bankers_uz
🗓 25 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Июлда банклар кредит портфели 2,8 трлн. сўмга ўсган, муаммоли кредитлар улуши эса деярли ўзгармаган;

⭕️ Бугун Hamkorbank Миробод филиали очилиш маросими бўлиб ўтди;

⭕️ Эртага Ипотека-банкнинг бош соврини e-Lavida электромобили бўлган акцияси ғолиблари аниқланади;

⭕️ Марказий банкнинг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда маркетплейс тизими: ортиқча тўсиқларсиз, шаффоф ва хавфсиз" мавзусига бағишланган брифинги бўлиб ўтди;

⭕️ Алоқабанкнинг Қўқон ва Фарғона ҲКХКМларида Aloqabrains интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди;

⭕️ Халқ банкида адиб Хуршид Дўстмуҳаммад ва шоира Фароғат Худойқулова иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 89 тийинга ошди ва 26 августдан бошлаб расмий курс 10 915 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
⚡️Namuna Development компаниясидан таътил!

Фақат 3 августдан 29 августгача NUR турар-жой мавзесидан хонадон сотиб олаётганда, "Layner" курорт мажмуасига эксклюзив шартларга биноан оилавий йўлланма ютиб олишингиз мумкин.

🏠 NUR — шаҳар марказида қулай жойлашган ва ривожланган инфратузилмага эга турар-жой мавзеси. Барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда топширилади.

‼️Эслатиб ўтамиз, ғолиб 30 август куни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

📲Call-center: +998 78 777 00 77

www.namunadevelopment.uz
Тўртта туманда кредитларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ҳамда банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари ҳамкорликда аниқлаган пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича бир нечта ҳолатлар маълум қилинди.

Хусусан, Каттақўрғон туманида, “P.A.” МЧЖ раҳбари фуқаро билан тил бириктириб, паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборган.

Булоқбоши туманида фуқаро А.О. эса корхона ҳужжатларни сохталаштириш орқали шлакоблок ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш дастгоҳларини сотиб олиш учун 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Наманган туманида жойлашган “И.Я.” МЧЖ раҳбари бир нечта шахс билан тил бириктириб, иссиқхона ташкил этишга қурилиш материаллари сотиб олиш учун ажратилган кредит ҳужжатларни қалбакилаштириб, 1 млрд. сўм кредит маблағини талон-торож қилишган.

Термиз туманида, “T.A.” МЧЖ раҳбари корхонага узумчилик боғини ташкил этиш учун ажратилган 300 млн. сўм имтиёзли кредит учун гаровга қўйилган мулкларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
📺 Айни дамда Тошкентдаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида Микрокредитбанкнинг ребрендинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни онлайн равишда Facebook ҳамда Youtube тармоқлари орқали томоша қилиш мумкин.


@bankers_uz_live
🗓 26 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Тўртта туманда кредитларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

⭕️ Микрокредитбанк ребрендинг тақдимотини ўтказди;

⭕️ Марказий банкнинг молиявий таълим бўйича экотизими кенгайтирилмоқда;

⭕️ Ипотека-банк ва Mastercard ҳамкорлигида ўтказилган акция ғолиблари аниқланди;

⭕️ Марказий банк "MIKROMOLIYA TASHKILOTI OASISCREDIT" МЧЖни микромолия ташкилотлари реестрига киритди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 44 тийинга ошди ва 29 августдан бошлаб расмий курс 10 932 сўм 9 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Туронбанкнинг "очиқ осмон остида" тамойилида ўтказилаётган мунтазам семинар-тренингларининг навбатдагиси ўтказилмоқда

Ёз ойларининг ҳар ҳафта якунида бўлиб ўтаётган мазкур махсус "Open air" тренингларининг бу галсиги "HR" менежерлари ва касса мудирлари учун ташкиллаштирилди.

Мазкур семинар-тренингда Туронбанкнинг ходимлар билан ишлаш департаменти раҳбарлари, филиаллардаги иш юритувчилар ҳамда касса хизмати шўбаси мудирлари иштирок этишмоқда.

Семинар давомида иш жараёнида стресс ҳолатлардан чиқиш, тайм-менежмент, шунингдек ўзбек тилининг лотин алифбосида иш юритиш каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.


@bankers_uz