Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Кредит шартномалари сони бўйича Агробанк, Халқ банки ва Ипотека-банклар етакчилик қилмоқда

Марказий банк 1 август ҳолатига Кредит ахборотининг давлат реэстрига киритилган банкларнинг мижозлари ва уларнинг кредит шартномалари бўйича маълумот тақдим этди.

Унга кўра, тижорат банкларидан кредит шартномалари бўйича қарздорлар сони 2 млн. 970 минг нафарни ташкил этиб, шундан 158,8 мингтаси тадбиркорлик субъектлари, 2 млн. 812 минг нафари эса жисмоний шахслар ҳисобланади.

Қарздорлик мавжуд кредит шартномалари сони эса 3 млн. 595 мингтани ташкил қилади. Ушбу шартномаларнинг 203,1 мингтаси юридик мижозлар билан, 3 млн. 392,2 мингтаси жисмоний шахслар билан тузилган.

Жами шартномалар сони бўйича Агробанк (583,0 минг дона), Халқ банки (537,8 минг дона) ва Ипотека-банк (417,7 минг дона) лар етакчилик қилмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кредит шартномалари қуйидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади:

Тошкент шаҳри - 804,73 минг дона;
Фарғона вилояти - 290,21 минг дона;
Тошкент вилояти - 276,46 минг дона.

Жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномаларининг 38 фоизи микроқарзлар, 27 фоизи истеъмол кредитлари, 26 фоизи микроқарзлар ҳамда 9 фоизи ипотека кредитларидан иборат.


@bankers_uz
Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади

7 сентябрь куни "Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш соат 15:00 да банкнинг Тошкент шаҳар Нукус кўчаси 67-уйда жойлашган бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, "Асакабанк" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, 2022 йилда банкда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш, Ички аудит департаменти фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш, "Асакабанк" АЖнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш, банк Комплаенс назорати департаменти тўғрисидаги Низомга ҳамда департаментнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш каби масалалар ўрин олган.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин.


@bankers_uz
🗓 16 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кредит шартномалари сони бўйича Агробанк, Халқ банки ва Ипотека-банклар етакчилик қилмоқда;

⭕️ Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади;

⭕️ Туронбанк 2022 йил 31 август – 4 сентябрь оралиғида янги “Colvir Banking System” автоматлаштирилган банк тизимига ўтишни режалаштирмоқда.

⭕️ Булоқбоши туманида банк филиали ходимлари банкоматларга жойлаштирилган 111 млн. сўмни ўзлаштиргани аниқланган;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 32 сўм 87 тийинга ошди ва 17 августдан бошлаб расмий курс 10 970 сўм 01 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 17 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Азиз Воитов: Тадбиркорлар кредит, субсидия ва солиқ бўйича кўп мурожаат қилмоқда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган колл-марказга тадбиркорлардан 10 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда бугун, 17 август куни ўтказилган "Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги" тадбирида вазир ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди, дея хабар бермоқда "Дарё" мухбири.

Азиз Воитов ўз нутқида тадбиркорлардан энг кўп мурожаат қилинаётган масалаларга тўхталган.

"Айни пайтгача колл-марказга тадбиркорлик субъектларидан 10 мингтадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар, солиқ тизими, хусусийлаштириш масалаларида бўлмоқда. Шуни айтиш керакки, уларнинг 73 фоизидан ортиғи ижобий ҳал қилинишига эришилди", – деган А.Воитов.


@bankers_uz
🗓 17 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Азиз Воитов: Тадбиркорлар кредит, субсидия ва солиқ бўйича кўп мурожаат қилмоқда;

⭕️ Ғозғон шаҳрида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган шахс аниқланди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк ўзининг супер-акцияси ғолибларини тақдирлади;

⭕️ ANORBANK ўз номидан телеграм саҳифалари орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатиларидан огоҳлантирмоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 69 тийинга пасайди ва 18 августдан бошлаб расмий курс 10 945 сўм 32 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 18 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
Иқтисодчи-мутахассислар Отабек Бакиров ҳамда Исмоил Туропов Kommers.uz лойиҳаси доирасида аҳоли жамғармалари, молиявий саводхонлик, омонатлар ва Ўзбекистондаги мавжуд инвестиция танловлари ҳақида суҳбатлашди.

Видеони тўлиқ кўриш — https://www.youtube.com/watch?v=xecVylZKmVE
⚠️ Туронбанк янги тизимга ўтаётгани сабабли банкнинг айрим чакана хизматлари вақтинча тўхтатилмоқда!

▪️ Кредитлаш йўналиши (жисмоний шахслар учун)
:

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Барча филиал ва банк хизматлари офисларида кредит ажратиш учун ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Шу вақтга қадар муваффақиятли ўтган аризалар учун кредитлар 26 август санасига қадар ажратилади;
Банк кассалари орқали кредит қарздорлигини пластик карта орқали сўндириш вақтинча тўхтатилади;
MyTuron ва бошқа мобил иловалар орқали кредит қарздорлигини сўндириш вақтинча тўхтатилади;

Кредит қарздорлигини банк кассаларида нақд пулда сўндириш 30 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️Омонатлар йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Омонатларни очиш, ёпиш ва қайта расмийлаштириш (ш.ж. MyTuron иловаси орқали) вақтинча тўхтатилади;
Омонатларни тўлдириш ва ҳисобланган фоизларини олиш (ш.ж. MyTuron иловаси орқали) вақтинча тўхтатилади.

▪️ Пластик карталар йўналиши (жисмоний шахслар учун):

Барча турдаги банк карталарини чиқариш учун буюртмалар қабул қилиш (расмий сайт орқали ҳам) 22 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️ Халқаро пул ўтказмалари йўналиши (жисмоний шахслар учун):

Western Union, MoneyGram, Asia Express, S.W.I.F.T, Unistream, Contact, Золотая Корона тизимларидан маблағ жўнатиш ёки қабул қилиш 22 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️ Касса амалиётлари йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Коммунал, солиқ ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади;
Банк кассалари орқали пластик карталардан нақд пул ечиш хизмати вақтинча тўхтатилади;

▪️Валюта айирбошлаш йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида барча филиал ва банк хизматлари офисларида валюта айирбошлаш амалиётлари вақтинча тўхтатилади;
MyTuron иловаси орқали валюта айирбошлаш амалиётлари 25 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади;

▪️ Банкоматлардан фойдаланиш йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида барча филиал ва банк хизматлари офисларига қарашли банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

‼️ Янги тизимга ўтиш вақтида содир бўлиши мумкин бўлган техник носозликлар ёки муаммолар бўйича 1220 алоқа маркази ёки (95) 144 60 00 телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади.

Батафсил маълумот:

Жисмоний шахслар учун | Юридик шахслар учун
Беҳзод Ҳамраев: Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг ижобий томони ҳам бор

Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг яхши томони ҳам бор. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўтказилаётган тадбиркорлар билан мулоқотда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ҳудудларда кўп тадбиркорлар кредит етишмаётганидан норози бўлади.

"Айниқса, ҳудудларда тадбиркорлар томонидан кредит, ресурс етмаяпти ёки тугаб қолди деган мазмундаги мурожаатлар жуда кўп бўлади. Бу бир томондан яхши. Қайси маънодаки, мамлакатимизда инвестицион фаоллик жуда юқори. Янги инвестиция қилишга интилиш кучли.

Қўшни давлатлар ёки иқтисодиёти бизнинг даражамиздаги мамлакатларда кредит қолдиғи йилига 4-6 фоизга ошади. Чунки иқтисодиётда кредит олиб, ишлатишга талаб йўқ. Бизда эса аксинча. Бир тарафдан бунга хурсанд бўлишимиз керак. Лекин иккинчи тарафдан кредит миқдори ҳам банкларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт ўсишига қараб юқорилаб боряпти.

Битта мисол, 2016-2017 йилларда республикада ажратиладиган кредитлар (йиллик) 7-8 миллиард доллар атрофида бўлган. 2021 йил якунида 1 йилда) жами ажратилган кредитлар ҳажми 16 миллиард доллардан ошди. Бу икки баравардан кўп ошиш дегани. Масалан, 2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида тижорат банклари томонидан 101 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Хурсанд бўладиган жиҳат, шундан 50-60 фоизи тадбиркорларга берилган. Бу ўйлайманки, келажакда иқтисодий ўсишимизга катта ёрдам бўлади", — деган Марказий банк раиси ўринбосари.


@bankers_uz
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

2020 йил 21 декабрдаги ПФ-35 - сонли Президент фармонига кўра, 2022 йил 2 ва 3 сентябрь кунлари – қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, барча идора, корхона ва ташкилот ходимлари, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, "Мустақиллик байрами" муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам оладилар:

Демак,

1 сентябрь (пайшанба) – "Мустақиллик байрами", дам олиш куни;

2 сентябрь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь (шанба) – ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни ҳисобланади.


@bankers_uz
🗓 18 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туронбанк янги тизимга ўтаётгани сабабли банкнинг айрим хизматлари вақтинча тўхтатилади;

⭕️ Беҳзод Ҳамраев: Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг ижобий томони ҳам бор;

⭕️Мустақиллик байрами муносабати билан кетма кет тўрт кун дам олиш куни бўлади;

⭕️ Микрокредитбанк Коррупцияга қарши назорат департаменти директори лавозимига танлов эълон қилмоқда;

⭕️ Омонатчилар Қишлоқ қурилиш банк филиалларидаги омонатларини банкнинг исталган филиалидан олиш имконияти яратилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 10 сўм 35 тийинга пасайди ва 19 августдан бошлаб расмий курс 10 934 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 19 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Forwarded from Agrobank Matbuot xizmati
⚡️Ayni daqiqalarda poytaxtimizning
"Hilton" mehmonxonasida “Agrobank liderlari” intellektual o‘yinlarining final bosqichi bo'lib o'tmoqda.

📹 Ushbu shiddatli o'yinni siz ham Youtube orqali jonli kuzatishingiz mumkin.

Barchaga omad tilaymiz.

———————————
🔻Bank matbuot xizmati🔻
@AgrobankPress
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча ресурс ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида бизнесни кредитлаш масаласи ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, кичик бизнес лойиҳалари учун қўшимча 20 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

Бундан ташқари Прездиент Шавкат Мирзиёев кредит учун таъминот масаласига ҳам тўхталди. "Тадбиркорларнинг 16 фоизига гаров етишмаслигидан уларга кредит бериш рад этилган. Шу боис Тадбиркорлик жамғармаси томонидан кафиллик бериш имконияти қўшимча 2 баробарга оширилади. Ҳозир 10 триллион бўлса, энди 20 триллион қиламиз. Натижада камида 15 минг нафар тадбиркорнинг кредит олишдаги гаров масаласи ҳал бўлади", — деган Президент.


@bankers_uz
‼️ 30 мингдан ортиқ меҳмонлар, 1000 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлар вакиллари, B2B учрашувлар, давра суҳбатларини истайсизми?

Унда 30 ноябрдан 2 декабргача Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да Тошкент Халқаро Туристик ярмаркаси-2022 — "Ипак йўлидаги туризм" ярмаркасига марҳамат.

ТХТЯ-2022 туризм ва маданият соҳасидаги қатор халқаро ва маҳаллий лойиҳаларни ўз ичига олади, бунда ишбилармонлик муҳити ва туризм саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ярмарка доирасида конференциялар, B2B учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар режалаштирилган.

❗️Ярмаркада иштирок этиш учун Миллий PR марказининг Тадбирлар бўлимига мурожаат қилинг👇

☎️ Телефон: +998781290990;
💻 Электрон почта: info@nationalprcentre.com

Telegram I Instagram I Facebook I Youtube
🗓 19-22 август кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ 21 август куни "Hilton" меҳмонхонасида “Agrobank Liderlari” интеллектуал ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди;

⭕️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча ресурс ажратилади;

⭕️ Эртага Аҳолини уй-жойлар билан таъминлашга доир ислоҳотлар ва унда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" иштироки" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади;

⭕️ Бугун "ANORBANK" АЖ ташкил топганига 2 йил тўлди;

⭕️ Марказий банкда “Cerberus Capital Management, LP” ва “Qatar Sovereign Fund” компаниялари директорлар кенгаши аъзоси Профессор Залмай Халилзад билан учрашув ўтказилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 26 тийинга пасайди ва 23 августдан бошлаб расмий курс 10 900 сўм 77 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 август, 2022 йил, соат 11:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил

UPD: валюта курслари соат 11:00 ҳолатига янгиланди


@bankers_uz
Муомалага чиқарилган пластик карталар сони 30 миллиондан ошди

Марказий банк июль ойи якуни бўйича пластик карталар, терминал, банкомат ва инфокиосклар ҳамда ўтган 7 ой давомида терминаллар орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

Июль ойи давомида пластик карталар 351,3 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 30,3 миллион донадан ошган. Бу ойда эмиссия қилинган карталар сони бўйича энг кўп ўсиш "Ипак йўли" банк (56,6 минг), Агробанк (38,7 минг), HAMKORBANK (38,5 минг), Миллий банк (36,7 минг) ҳамда Ўзсаноатқурилишбанки (32,0 минг) да кузатилган.

Терминаллар сонида камайиш қайд этилган (-1217 та). Энг кўп ўзгариш (камайиш) Агробанк (-1214 та), Халқ банки (-433 та) ва Ипотека-банки (-138 та) да кузатилган.

Марказий банк бу ойги статистикада ҳам тўлов ташкилотлари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича маълумот беришни давом эттирган. Июль ойи давомида бутун тизимдаги банкомат ва инфокиосклар сони 1620 донага кўпайган. Бу ўсишнинг салмоқли қисми тўлов ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади — 1501 та. Банклар орасида эса Трастбанк (+64 дона), Микрокредитбанк (+36 дона), Халқ банки (+16 дона) томонидан ўрнатилган банкоматлар ва инфокиосклар сонида ўсиш кузатилган. Аксарият банкларда эса бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолган.


@bankers_uz