Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🗓 9 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзмиллийбанк ўтган йилги соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади;

⭕️ Мирзо Улуғбек туманида ХУЖМШ раҳбари йирик миқдордаги коммунал тўлов пулларини ўзлаштирган;

⭕️ 2022 йилнинг 7 ойи давомида аҳолига 7,6 трлн. сўм ипотека кредитлар ажратилган;

⭕️ Ориент Финанс банк "Юнистрим" пул ўтказмаларини қайта йўлга қўйди;

⭕️ Халқ банки тижорий шартлардаги ипотека кредити максимал миқдорини оширди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 4 сўм 92 тийинга кўтарилди ва 10 августдан бошлаб расмий курс 10 880 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 10 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 10 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Эртага Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилади;

⭕️ Трастбанк Самарқандда “Боғишамол” БХМ фаолиятини йўлга қўйди;

⭕️ Асакабанк ўз карталаридан нотўғри пул маблағи ечиб олинган ҳолатлар бўйича муносабат билдирди;

⭕️ 13-14 август кунлари Микрокредитбанкнинг мобил иловаларида ҳамда Интернет банкинг хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин;

⭕️ Hamkorbank Қурилиш бўлими бошлиғи лавозимига танлов эълон қилмоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўмга кўтарилди ва 11 августдан бошлаб расмий курс 10 904 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 11 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Туронбанк Халқаро Молия корпорацияси билан банк трансформацияси бўйича келишув имзолади

Ўзбекистондаги етакчи банклардан бири — Туронбанк трансформацион жараёнларнинг муҳим босқичига қадам қўйди. Банк мазкур жараёнларини амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорлик алоқаларини бошлаганди.

Ҳозирга қадар экспертлар томонидан банк фаолияти ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиниб, бизнес жараёнлар диагностикадан тўлиқ ўтказилди. Натижада, хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш учун Туронбанкни 2022-2025 йиллар давомида тўлиқ трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжатда белгиланган режаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йилнинг 10 август куни Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан банк фаолиятини тўлиқ трансформация қилиш бўйича навбатдаги келишув шартномаси имзоланди.

Ҳамкорликнинг янги босқичида бизнес жараёнларни оптималлаштириш, банк хизмат турлари кўлами ва сифатини ошириш, корпоратив ва чакана йўналишлар бўйича етук молия муассасасига айлантириш каби тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Тошкент шаҳридаги бир нечта хонадонларни аукцион орқали сотувга қўйди

"Асакабанк" АЖ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Иззат кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биноларидаги бир нечта турар-жой майдонларини (хонадонларни) аукцион орқали сотувга қўймоқда.

Турар-жой майдонлари жами сони 7 та бўлиб, улар барча асосий коммуникациялар — газ, электр ва сув билан таъминланган, шунингдек канализация тармоғи ўтказилган. Хонадонларнинг ички қисми пардозланмаган (таъмирланмаган) шаклда сотилмоқда.

Кимошди савдолари E-auksion платформаси орқали бўлиб ўтади. Ҳужжатларни топшириш муддати — 5 сентябрь, 2022 йил деб кўрсатилган.

Батафсил ўқиш


@bankers_uz
Туркистонбанкка бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди

ХАТБ “Туркистон” Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 июндаги 2-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 5 августдаги хатига асосан банкка бошқарув раиси ҳамда бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди.

Хусусан, жорий йил апрель ойи бошидан буён банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Муҳиддин Мухаммаджанович Жумагалдиев ушбу лавозимга тасдиқланди.

Бундан ташқари, 10 августдан эътиборан банк бошқарув раиси ўринбосарлари сифатида Саъдулла Хамидуллаевич Талипов ҳамда Шовкат Хикматиллаевич Ташмухамедов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ХАТБ "Туркистон" Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 апрелдаги қарорига кўра, банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Аваз Мухутдинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилганди.


@bankers_uz
🗓 11 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туронбанк ХМК билан банк трансформацияси бўйича келишув имзолади;

⭕️ Асакабанк Тошкент шаҳридаги бир нечта хонадонларни аукцион орқали сотувга қўйди;

⭕️ Туркистонбанкка бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди;

⭕️ Сергели туманида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди;

⭕️ Эртага Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар билан медиа-мулоқот ташкиллаштирилади;

⭕️ 22 августдан бошлаб Тенгебанкнинг Tenge Lite иловаси фаолиятини тўхтатади;

⭕️ Капиталбанк Австриянинг Raiffeisenbank International AG'нинг комплаенс талабларини муваффақиятли бажарганлигини маълум қилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 74 тийинга кўтарилди ва 12 августдан бошлаб расмий курс 10 922 сўм 3 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
👍1
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 12 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқот ўтказилди

Бугун, 12 август куни Марказий банкда соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда жаҳон тажрибаси асосида мамлакатимизда молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган янги тизим – “Тартибга солиш қумдони”нинг моҳияти, тўлов тизимлари фаолияти, бу борада жорий этилаётган янгиликлар хусусида маълумотлар берилди.

Тартибга солиш қумдони молия бозоридаги рақобатни ошириш, мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш шарти асосида жорий этишга кўмаклашиш, молиявий хизматлар турларини кенгайтириш ва оммабоплигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонунчилик базасини такомиллаштиришни кўзда тутади.

@bankers_uz
🗓 12 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқот ўтказилди;

⭕️ "Микрокредитбанк" АТБ ички тренерлари учун семинар-тренинг ўтказилди;

⭕️ Тожикистоннинг Ориёнбанки Ўзбекистонда ваколатхона очди;

⭕️ Hamkorbank ўз номидан фойдаланиб фирибгарлик қилаётганлар тўғрисида огоҳлантирди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 2 тийинга пасайди ва 15 августдан бошлаб расмий курс 10 911 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 15 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
"ANORBANK" АЖ бошқарув раисига иккита янги ўринбосар тайинланди

Банк Кузатув кенгашининг жорий йил 11 августдаги қарори ҳамда Марказий банкнинг 5 августдаги тегишли розилик хатига асосан, Икромжон Каримқулович Шукуров ҳамда Элбек Рустамович Кадиров "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари, банк бошқаруви аъзоси лавозимига тайинланди.

И.Шукуров (1982 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Ўзмиллийбанк (2002-2008 йиллар) ва Капиталбанк (2014-2019 йиллар) тизимида ишлаган. 2020 йил сентябрь ойидан "ANORBANK" АЖ Корпоратив бизнес департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Э.Кадиров (1986 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Капиталбанк (2009-2020 йиллар) тизимида ишлаган, 2020 йил октябрь ойидан "ANORBANK" АЖда турли департаментларда директор лавозимида, шу йил май ойидан буён Кредитлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин

Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, UZCARD банкоматларида яқинда муомалага чиқарилган 200 минг сўм қийматига эга банкнотларни олиш ("cash out') имконияти қўшилди. Ҳозирда мазкур имкониятни барча UZCARD банкоматларида қўллаш устида иш борилмоқда, дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, тез орада UZCARD банкоматларида янги банкнотларни нафақат олиш, балки киритиш ("cash in") ҳам мумкин бўлади.


@bankers_uz
🗓 15 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "ANORBANK" АЖ бошқарув раисига иккита янги ўринбосар тайинланди;

⭕️ UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин;

⭕️ Бугун Asia Alliance Bank фаолият бошлаганига 13 йил тўлди;

⭕️ "Ипак Йўли" банк ўз номидан фойдаланиб фирибгарлик қилаётганлар тўғрисида огоҳлантирди;

⭕️ Трастбанк Германиянинг Commerzbank AG'да Хитой юанида (CHY) вакиллик ҳисоб рақамини очди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 26 сўм 13 тийинга ошди ва 16 августдан бошлаб расмий курс 10 937 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz