Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилиши билан боғлиқ 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.
Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн. Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн. сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.
Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн. сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
@bankers_uz

3-4 август кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда “Tenge Bank” АТБ бошқаруви раиси Талгат Аюпов иштирок этди ва Форум иштирокчиларига “Halyk” гуруҳи ва Tenge Bank'нинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида маълумот берди.
Маърузаси якунида Tenge Bank раҳбари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги бизнесни яқинлаштиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Форум доирасида иштирокчилар ва бизнес ҳамжамияти вакилларининг B2B форматида савол-жавоблари ҳамда учрашувлари бўлиб ўтди.
Умуман олганда, тадбир иштирокчилари янги Ўзбекистоннинг дунёга очилиши, валюта ва солиқ қонунчилигини либераллаштириш, қулай сармоявий муҳитни шакллантириш борасидаги ислоҳотлар, мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлиги борасида ҳамфикр эканлиги таъкидланди.

🗓 4 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган;
⭕️ Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди;
⭕️ Тошкентда ШҲТ аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди;
⭕️ "Ziraat Bank Uzbekistan" Андижон ва Бухоро филиалларида вакансия эълон қилмоқда;
⭕️ Ипотека-банк Қарши шаҳрида "Фаровон" банк хизматлари марказини ишга туширди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 22 сўм 69 тийинга пасайди ва 5 августдан бошлаб расмий курс 10 919 сўм 69 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 5 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил

Муаммоли кредитлари мавжуд ширкатлар банк хулосасини олмасдан тугатилишига йўл қўйилмайди
Муаммоли кредитлари мавжуд ХУЖМШлар банк хулосаси олингандан кейингина тугатилиши мумкин. Бу ҳақда 4 август куни қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-346 сонли президент қарорида айтилган.
Маълум қилинишича, республикада фаолият олиб бораётган 772 та уй-жой мулкдорлари ширкатларининг 311 тасида (жами ширкатларнинг 40 фоизида) муаммоли кредитор қарздорлиги мавжуд.
Февраль ойида тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йил муддатга музлатилиши тўғрисида хабар берилганди. Ўша пайт тақдим қилинган маълумотда ширкатларга ажратилган 1,3 трлн. сўмлик кредитларнинг 450 млрд. сўми (жами ажратилган кредитнинг 35 фоизи) муаммога айлангани маълум қилинганди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Путешествуй!" халқаро сайёҳлик форуми бошланди
4 август куни ўз ишини бошлаган форум Москвадаги ВДНХ Саноат майдонида бўлиб ўтмоқда ва унда Ўзбекистон ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этмоқда.
Форумда Ўзбекистон делегацияси бир вақтнинг ўзида иккита стендни тақдим этди: бизнес-стенд ва мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд.
55-павильонга туташ ҳудудда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд жойлаштирилади.
Бу ерда Ўзбекистон делегацияси томонидан ҳунармандларнинг ишлари, Ўзбекистон миллий таомлари, туризмнинг ҳар хил турлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.
7 августга қадар давом этадиган форум замонавий туризм саноатининг барча турларига бағишланган.
Ҳамкорлик материали

Аксарият корпорацияларда ишчанлик кайфияти, жамоавий муҳит ва самарадорликнинг асосий воситаси — "тимбилдинг" тадбирлари бўлиб қолгани сир эмас.
Мамлакатимизнинг энг йирик банкларидан бири — Агробанк бундай тадбирларнинг интеллектуал салоҳиятни синаш ва юксалтиришга асосланган турини танлади!
Эртадан бошлаб 3 ҳафтанинг дам олиш кунлари банкнинг ҳудудий филиаллари жамоалари махсус интеллектуал баҳсларда ўз ақлий қобилиятларини синаб кўрадилар. Баҳслар соҳанинг етук билимдонлари томонидан олиб борилади.
Агробанк — ҳар ким ўсишга қодир!

🗓 5 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Муаммоли кредитлари мавжуд ширкатлар банк хулосасини олмасдан тугатилишига йўл қўйилмайди;
⭕ Агробанк тизимида интеллектуал баҳслар бошланмоқда;
⭕️ "Гарантбанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси Ҳусанов Қаҳрамон Нишонович ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинган;
⭕️ ANORBANK ўз номидан фойдаланиб фирибгарлик қилаётганлар тўғрисида мижозларни огоҳлантирмоқда;
⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк – ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашда энг етакчи тижорат банки деб топилди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 33 сўм 89 тийинга пасайди ва 8 августдан бошлаб расмий курс 10 886 сўмни ташкил қилмоқда.

Forwarded from Тuronbank matbuot kotibi
Тадбиркорлар билан жонли учрашув – форматларни ўзгартириш вақти!
Ҳеч кимга сир эмас сўнгги йилларда тадбиркор ва ишбилармон деган тушунча, халқ тили билан айтганда “бизнесмен” атамаси ижтимоий ҳаётимизнинг трендига айланди. Айни соҳа вакиллари учун яратиб берилаётган имкониятлар эса янги йўналиш ва тармоқларнинг ривожланиши, аввал импорт қилинган маҳсулотларнинг “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида маҳаллийлаштирилишига олиб келмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, улар иқтисодиёт таянчи ва ислоҳотлар локомотивига айланяпти.
Ушбу ижобий тенденцияни бир маромда сақлаб туришда эса ташаббускорлар билан доимий мулоқотнинг йўлга қўйилиши, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш муҳим саналади. Кўплаб йирик лойиҳаларнинг ҳаммуаллифи, юзлаб корхона ва янги брендларнинг ҳамкори ҳисобланмиш Туронбанкда, бу борада яхши тажриба шаклланган.
Хусусан, шахсан Бошқарув раисининг ҳудудлардаги тадбиркорлар билан жонли учрашувлари кўплаб камчиликларнинг бартараф бўлиши ва янги ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида қўл келяпти. Сўзимизнинг исботини сайёр мулоқотларнинг навбатдаги манзилига айланган воҳа замини мисолида кўришимиз мумкин. Андижон ва Наманган вилоятлари.
Батафсил маълумот банк расмий сайтида!
Аъзо бўлиш👇
https://t.me/turonbankmatbuotkotib

🗓 8 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 8 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Регулятор 101 нафар банк ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаган
Марказий банк томонидан май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари банклар фаолиятида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчиликларни аниқлашга ва уларни бартараф этиш чораларини кўришга қаратилган.
Ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, хусусан, кредит ва муддатли омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмаганлиги, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.
Аниқланган қоидабузарликлар бўйича 13 та банкка банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги юзасидан чоралар кўрилиши тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилган.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилган.

"Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати муддатидан аввал тугатилиши мумкин
"Hi-Tech Bank" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорлари 2022 йил 30 август куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Унда асосий масала сифатида банк Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши таркибига янги аъзоларни сайлаш масаласи кўриб чиқилади. Акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 15 А уйда жойлашган банк бош офиси биносида ўтказилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, узоқ муддатдан молиявий зарарда фаолият юритаётган "Hi-Tech Bank" Кузатув кенгаши таркиби шу йил бошида янгиланган эди. Ўшанда Кенгаш таркибига Ўзмиллийбанк Ички назорат департаменти Грантларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Шуҳрат Тохтаев, ЧЭКИ “Савдогар” АТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоира Қаюмова, “Пойтахтбанк” АЖ Чакана бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Хусниддин Ражаповлар, бундан ташқари “Ягона умумреспублика прецессинг маркази” МЧЖ Дирекцияси бош мутахассиси Ҳамидхон Ҳошимов, “ORIENT GROUP MANAGEMENT” МЧЖ бўлим бошлиғи Жавдатхўжа Самархўжаевлар сайланганди.

🗓 8 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Регулятор 101 нафар банк ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаган;
⭕️ "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати муддатидан аввал тугатилиши мумкин;
⭕️ Агробанк ва Bankers.uz ҳамкорликда ташкил қилган интеллектуал ўйинларнинг 6 та вилоят ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди;
⭕️ Марказий банк 2022 йил июль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини тақдим қилди;
⭕️ Ипотека банк Ходимлар билаш ишлаш бошқармаси бошлиғи этиб Россиянинг "Сбербанк"ида ишлаган мутахассис тайинланди;
⭕️ Марказий банкнинг Finlit.uz лойиҳаси ташкил қилинганига 2 йил тўлди;
⭕️ АТ "Халқ банки" Ходимларни бошқариш департаменти директори Муқаддас Иномжонова билан онлайн суҳбат уюштирилди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 63 тийинга пасайди ва 9 августдан бошлаб расмий курс 10 875 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.

🗓 9 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 9 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Ўзмиллийбанк ўтган йилги соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади
“Ўзмиллийбанк” АЖ 2021 йил соф фойдасининг тақсимланмаган фойда ҳисобрақамида қолган 827 миллиард 182 миллион сўмлик қисми дивиденд тўловига юборилиши, бунда, дивиденд акциялар кўринишида банк акциядорларининг улушларини оширишга йўнатилтирилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда банк акциядорларининг жорий йил 29 июлда бўлиб ўтган умумий йиғилиши қарорида айтилган.
Бунда, юқоридаги маблағдан 41,4 млрд. сўми солиқ (дивиденддан) тўловларига сарфланади, қолган 785 млрд. 823 млн. сўм қўшимча акциялар чиқарувига йўналтирилади.
Бунда, номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 785 822 905 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялар чиқарилади ва уларнинг 59,2 фоизи Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, 40,8 фоизи Молия вазирлигига тўғридан-тўғри битимлар тузиш орқали жойлаштирилади.
Шунингдек, ушбу акциядорлар умумий йиғилишида “Ўзмиллийбанк” АЖ тафтиш комиссиясининг фаолиятини тугатилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилинган.

Мирзо Улуғбек туманида ХУЖМШ раҳбари йирик миқдордаги коммунал тўлов пулларини ўзлаштиргани аниқланган
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “O.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 млн. сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланганлиги айтилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.