Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 3 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Шундан сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11 млрд. 453 млн. сўмдан зиёд қисмини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек, икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдурахмонов Элдор Шухратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда, дейилган хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз…
Юқоридаги вазият бўйича "Давр банк" ХАТБ вакили Bankers.uz интернет-нашрига изоҳ берди.

Хабар берилишича, банк ҳисобрақамидан 15 млрд. сўм пул маблағларининг ўғирланиши "банкка уюштирилган хакерлик ҳужуми" натижаси эмас. Банк замонавий ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ҳимоя тизимига эга бўлиб, банкдаги мижозларнинг маблағларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Жорий йилнинг июль ойида юз берган мазкур вазият банк ходимининг хатоси туфайли содир этилган бўлиб, унинг натижасида етказилган зарарни қайтариш юзасидан зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган. Бугунги кунга қадар етказилган зарар суммасининг катта қисми банк томонидан мустақил хатланиб, ундириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ ундириш таъминланади.


@bankers_uz
Tenge Bank Tenge24 иловасида Mastercard картаси орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича акцияни сарҳисоб қилди

29 июль куни "Пойтахт-Автосавдо" ҳамкори кўмагида “Автомобиль совғага” акцияси ғолибини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Акцияда 20 апрелдан 20 июлгача бўлган даврда Tenge24 иловасида рақамли идентификациядан ўтган ва иловада пул ўтказмасини амалга оширган Tenge Bank'нинг Mastercard карталари эгалари иштирок этдилар.

Бош соврин — Nexia-3 автомобилининг омадли соҳиби тошкентлик иштирокчи Ренат Бурнашев бўлди. Ғолиб жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди. Калитларни топшириш маросими Tenge Bank — "Тошкент" БХМда бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида “Tenge Bank” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов ва "Пойтахт-Автосавдо" компанияси директори Ҳасан Абидовлар иштирок этишди.

Батафсил


@bankers_uz
Имтиёзли кредитларнинг 19 фоизи муаммога айланган бўлиши мумкин

Тадбиркорликни ривожлантириш учун, яъни камбағалчиликни тугатиш учун ажратилган имтиёзли кредитларнинг 19 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз ҳисоб-китобларига асосланиб ёзмоқда. О.Бакиров ҳисоб-китоблар учун Марказий банк томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар ва шарҳларга таянган.

Марказий банк маълумотларида оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларда NPL ҳажмини очиқламаган бўлса-да, О.Бакиров ипотека, истеъмол ва микроқарзлар бўйича NPL ҳажми чиқариб ташланган ҳолда ва аввалги эълон қилинган очиқ маълумотлар асосида қайта ҳисоблаб чиққан.

Регуляторга кўра, 2022 йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг жами кредит портфели 344 трлн. сўм бўлиб, чакана кредитлар жами кредитларнинг 23 фоизини ёки 79,12 трлн. сўмни ташкил қилади.

Мазкур даврда жисмоний шахсларнинг NPL'и таркибида ипотека кредитлари улуши 28 фоизни (1,2 трлн сўм), истеъмол кредитлари 10 фоизни (425 млрд сўм), микроқарзлар эса 7 фоизни (304 млрд сўм) ташкил этган.

Корпоратив кредитлар бўйича энг оғир аҳвол уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бўлиб, ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича NPL 14,2% бўлмоқда.


@bankers_uz
🗓 3 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди;

⭕️ Имтиёзли кредитларнинг 19 фоизи муаммога айланган бўлиши мумкин;

⭕️ Халқ банки HUMO ва UZCARD банк карталари учун махсус акция эълон қилди;

⭕️ Андижонда кредит маблағи ва гаровдаги мулкни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 17 сўм 54 тийинга пасайди ва 4 августдан бошлаб расмий курс 10 942 сўм 58 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 4 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

20 август — "Тадбиркорлар куни" муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтказиладиган мулоқоти олдидан ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Тадбирда мамлакатимизда бизнес ривожи учун имкониятлар кенгайиб бораётгани эътироф этилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Банк раҳбари фарғоналик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан қўшимча молиявий сармоялар ажратилишини маълум қилди.

Мулоқотда қатор бизнес лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банкнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.


@bankers_uz
Зудлик билан пул керакми? Ҳозироқ картангизга 50 млн сўмгача кредит олинг!

▪️навбатларсиз;
▪️ҳужжатларсиз;
▪️кафилларсиз;
▪️гаровсиз;
▪️дам олиш кунларисиз.

Иловани юклаб олинг ва уйингиздан туриб, 5 дақиқада "TBC Кредит" расмийлаштиринг.

Батафсил: http://tbcbank.uz

Иловани юклаш учун ҳавола

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шошилинг, "Трастбанк"нинг акциясида иштирок этиб, қимматбаҳо совғалар ютиб олинг!

🤩 Планшет, смартфон ёки телевизорга эга бўлмоқчимисиз? Унда "Трастбанк" банкоматларидан фойдаланинг ва совғаларга эга бўлинг" акциясида иштирок этинг.

Акцияда иштирок этиш учун пластик (HUMO, UZCARD) картангиздаги 500 минг сўм ва ундан кўп миқдордаги маблағларни "Трастбанк" банкоматларидан нақдлаштиринг.

📲 Ғолибларни тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқлаймиз. Бу жараённи Instagram'даги расмий саҳифамиз орқали жонли эфирда кузатиб боринг

🔗 Батафсил: https://t.me/trustbankuz/3480

📞 Маълумот учун телефон: 1287

Каналимизга уланинг: https://t.me/trustbankuz

🐬 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз

Реклама
Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилиши билан боғлиқ 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн. Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн. сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.

Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн. сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.


@bankers_uz
3-4 август кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда “Tenge Bank” АТБ бошқаруви раиси Талгат Аюпов иштирок этди ва Форум иштирокчиларига “Halyk” гуруҳи ва Tenge Bank'нинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

Маърузаси якунида Tenge Bank раҳбари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги бизнесни яқинлаштиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Форум доирасида иштирокчилар ва бизнес ҳамжамияти вакилларининг B2B форматида савол-жавоблари ҳамда учрашувлари бўлиб ўтди.

Умуман олганда, тадбир иштирокчилари янги Ўзбекистоннинг дунёга очилиши, валюта ва солиқ қонунчилигини либераллаштириш, қулай сармоявий муҳитни шакллантириш борасидаги ислоҳотлар, мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлиги борасида ҳамфикр эканлиги таъкидланди.


@bankers_uz
🗓 4 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди;

⭕️ Тошкентда ШҲТ аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди;

⭕️ "Ziraat Bank Uzbekistan" Андижон ва Бухоро филиалларида вакансия эълон қилмоқда;

⭕️ Ипотека-банк Қарши шаҳрида "Фаровон" банк хизматлари марказини ишга туширди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 22 сўм 69 тийинга пасайди ва 5 августдан бошлаб расмий курс 10 919 сўм 69 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 5 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz