Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди

Жорий йил 27 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзсаноатқурилишбанк акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш тўғрисида Битимлар пакетини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур кредит маблағлари кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини кредитлашга қаратилишини назарда тутади. Бунда молиялаштиришнинг бир қисми иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади. Бу эса, банкка “яшил банкинг” дастурини кенгайтиришга имкон беради.

Битимларда Ўзбекистон Республикаси банк секторига давлат улушига эга тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишига оид замонавий стандартлар, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, зарур тажриба ва билимларга эга инвесторларга танлов асосида банклардаги давлат улушига эга акцияларини сотиш, шунингдек давлат улушига эга тижорат банклари ва корхоналарни параллел равишда такомиллаштириш орқали ислоҳ қилиш каби тадбирлар белгиланган.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 27 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистонда банк ва молия ходимларининг ўртача номинал иш ҳақи 9,15 млн.сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Капиталбанк VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди;

⭕️ Асакабанк доимий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун ҳам автокредит тақдим этишни бошлади;

⭕️ Микрокредитбанк Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилмоқда;

⭕️ Ипак Йўли банки ҳам халқаро карталардан нақд пул ечишда 1 фоизлик комиссия жорий қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 17 сўм 77 тийинга пасайди ва 27 июлдан бошлаб расмий курс 10 942 сўм 40 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

Россиянинг Сбербанки 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистондаги банк карталарига пул ўтказмалар бўйича коммисиясини бекор қилишини маълум қилди.

"Сбербанк Онлайн" мобил иловаси орқали телефон рақамга ёки карта рақамга пул ўтказмаси (P2P) амалга оширилганда, Россия банки ўтказмадан комиссия ундирмайди.

Сбербанк картасидан Ўзбекистонга кунига 50 минг рублгача, ойига эса 600 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади.

Сбербанк комиссиясиз пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистоннинг 5 та тижорат банки — Агробанк, Универсалбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ориент Финанс банк билан ҳамкорлик қилади. Юқоридаги банклар орасида рубл курси энг мақбули Халқ банкида. Банк 1 рубл учун 174 сўм 6 тийин таклиф қилмоқда.


@bankers_uz
Қишлоқ қурилиш банк Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги жорий йилнинг июль ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини "барқарор" "BB-" даражаси билан тасдиқлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, агентлик хулосаларига кўра:

Эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "B";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг узоқ муддатли рейтинги "B-";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "BB-";
Барқарорлик рейтинги эса "B" билан баҳоланди.

Шу билан бирга, “Fitch Ratings”нинг янгиланган ҳукумат кўмаги рейтингида (ҲКР) АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” учун "BB-" даражасини тасдиқлади.


@bankers_uz
Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда

Ўзбекистонда айрим банк кассалари ва банкоматлари орқали валюта ҳисобварағидан ҳамда халқаро тўлов тизимлари карталаридан нақд пул ечиб олишда комиссия ўрнатила бошланди.

Хусусан, 27 июлдан бошлаб Капиталбанк VISA карталаридан касса ва терминаллар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7 фоизлик комиссия жорий қилган бўлса, "Ипак Йўли" банки бугундан бошлаб VISA, Mastercard ва UnionPay карталаридан пул нақдлаштириш учун 1 фоиз миқдорида комиссия олинишини маълум қилди.

Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Фейсбукдаги "Потребител.уз" гуруҳида тармоқ фойдаланувчилари халқаро картадан пул нақдлаштиришнинг онлайн омонатларга ҳам тадбиқ қилинишига норозилик билдиришмоқда.

Батафсил


@bankers_uz
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

"Асакабанк" АЖ ЕТТБ билан хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади.

Шартномада банк ва унинг акциядорлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган айрим шартлар сифатида банкнинг нотижорий кредитлар портфелини оширишга йўл қўймаслик, институционал трансформацияни амалга ошириш ва бу орқали банкни тижоратлаштириш, банкка қарор қабул қилишда тўлиқ автономия бериш, корпоратив бошқарув ислоҳотларини амалга ошириш кабилар кўрсатиб ўтилган.

Битим шартларига кўра иш юритиладиган бўлинса, ЕТТБнинг акциядорлар қаторига кириши банкка илғор халқаро тажрибага эга, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, банк фаолиятига энг олди жаҳон амалиётини жорий этиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, жаҳон молия бозорларига чиқиш имконини беради.


@bankers_uz
Туронбанкнинг Фарғонадаги лимончилик лойиҳалари

Фарғона водийси азалдан деҳқончилик, томорқа хўжалигини ташкил қилиш борасида етакчи вилоятлардан бири бўлиб келган. Меҳнаткаш ва меҳмондўст, ўз томорқа майдонларидан унумли фойдаланаётган водий халқи инсон саломатлиги учун энг фойдали озиқ – овқат маҳсулотлари, глобал саноатнинг зарурий хомашёлари қаторидан муҳим ўрин эгаллаб келаётган цитрус мевалар, аниқроғи лимончилик борасида ҳам ўз мактабига эга.

Қуйидаги махсус видеоролик орқали сиз Туронбанк ёрдамида ташкил этилган йирик лимонзорлардан тортиб, ўз хонадонларида ихчамгина иссиқхоналарни ташкил этиб, унинг ортидан мўмайгина даромад олаётган одамлар фаолияти билан бевосита танишишингиз мумкин.

📹 Видеони кўриш
🗓 28 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк рейтинги Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;

⭕️ Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади;

⭕️ Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда;

⭕️ Наманганда 2,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинди;

⭕️ "TBC Bank" акциядорлик-тижорат банки 349 миллиард сўмлик акциялар эмиссия қилганини маълум қилди;

Ориент Финанс банкнинг "Шимолий вокзал" банк хизматлари офиси 1 августдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади;

⭕️ Марказий банк Раиси ўринбосари Аюбхон Камалов аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди;

⭕️ Капиталбанк халқаро карталардан нақд пул олиш бўйича изоҳ берди;

⭕️ ANORBANK кредит фоиз ставкаларини пасайтирди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 34 сўм 29 тийинга пасайди ва 29 июлдан бошлаб расмий курс 10 908 сўм 11 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Капиталбанк ва Ипак Йўли банки халқаро карталардан пул нақдлаштиришга ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди

Аввалроқ 2 та йирик хусусий банк — Капиталбанк ва Ипак Йўли банки томонидан халқаро банк карталаридан нақд хорижий валюта ечиш учун комиссия жорий қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Ушбу ҳолат бўйича Капиталбанк ва "Ипак Йўли" банки изоҳ берди.

"Капиталбанк" АТБнинг 28 июль куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, комиссия Россия ва Ўзбекистон ўртасида пул ўтказмалари тизимлари орқали тезкорлик билан пул ишлаб топмоқчи бўлган "маккорлар" оқимини тўхтатиш учун жорий қилинган.

Капиталбанкнинг VISA карталарида 15 кундан ортиқ сақланган пул маблағларини хорижий валютада нақдлаштириш бўйича комиссия олинмайди.

"Ипак Йўли" АИТБ ҳам 29 июль куни халқаро карталардан хорижий валюта нақдлашлаштириш учун олинадиган комиссия бўйича баёнот берди.

Банк хабарида айтилишича, жисмоний шахсларнинг аввал нақд пул билан тўлдирилган омонат ҳисобларидан қайтариш мақсадида нақд маблағ бериш одатдагидек ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширилади.


@bankers_uz
2022 йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ипотека кредитлари ҳажми ортган

Марказий банк томонидан 2022 йил I ярим йиллик якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тақдим этилди.

Унга кўра, жорий йилнинг I ярми давомида 36 400 нафар фуқарога ипотека кредитлар ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга (3,1 трлн. сўм) ошиб, 6,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Ипотека кредитлари, асосан Молия вазирлиги (5,1 трлн. сўм) ва банкларнинг ўз маблағлари (1,4 трлн. сўм) ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Жорий йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини молиялаштириши миқдор ва улуш жиҳатдан ортиб бормоқда.

Банклар ҳисобот даврида 6 184 нафар фуқарога 1 384,9 млрд. сўмлик ипотека кредитлари тақдим қилган. Бу жами кредитларнинг 21 фоизини ташкил қилади. Ўтган йилнинг мос даврида эса 497,8 млрд. сўмлик (жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 14 фоиз) ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган эди.

Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари молиялаштиришининг ортиб бориши 2022 йил бошида Молия вазирлиги ҳузуридаги "Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" томонидан иккиламчи бозордан уй харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ипотека кредитларининг 81 фоизи (5,3 трлн. сўм) бирламчи бозор, 19 фоизи (1,2 трлн. сўм) эса иккиламчи бозордан уй харид қилиш учун йўналтирилган.


@bankers_uz
Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади

29 июль куни Марказий банк янги электрон пуллар тизимларини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда регулятор ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълум қилди.

"Apelsin" электрон пуллар тизими "Bank Apelsin" АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва эмиссия қилинади.

Шунингдек, Марказий банк "Pay Way" электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил қилиш ва электрон пуллар эмиссия қилишга рухсат берди. Ушбу электрон пуллар тизими оператори ҳозирда тўлов ташкилоти рухсатномасига эга бўлган "Pay Way" МЧЖ ҳисобланади.

"Pay Way" электрон пуллари эмитенти сифатида ҳам Bank Apelsin кўрсатилган. Шу билан банкнинг эмиссия қиладиган электрон пуллари 3 тага етди — A-pay, Pay Way ва Apelsin.

29 июль санасида Ўзбекистонда электрон пуллар тизимлари (ЭПТ) сони 12 тани ташкил қилмоқда. Ушбу электрон пуллар Туркистонбанк, Универсалбанк, Агробанк, Капиталбанк, Алоқабанк, Bank Apelsin'лар томонидан эмиссия қилинади.


@bankers_uz
🗓 29 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Капиталбанк ва Ипак Йўли банки халқаро карталардан пул нақдлаштиришга ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди;

⭕️ 2022 йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ипотека кредитлари ҳажми ортган;

⭕️ Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади;

⭕️ Асакабанкнинг Сергели филиали Сергели банк хизматлари марказига айлантирилди;

⭕️ Марказий банк томонидан "2022 йилнинг II чораги учун пул-кредит шароитлари шарҳи" тақдим этилди;

⭕️ Ипотека-банк рейтинги Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;

⭕️ Трастбанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди;

⭕️ Микрокредитбанк 100 млрд. сўмлик депозит сертификатларини муомалага чиқарди;

⭕️ Туркистонбанк Бош офисида жума куни эркин кийиниш куни этиб белгиланди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 4 сўм 25 тийинга кўтарилди ва 1 августдан бошлаб расмий курс 10 912 сўм 36 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 1 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
UZCARD "МИР" карталаридан халқаро ўтказмаларни қайта тиклади

Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг "МИР" банк карталаридан халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ЯУПМ (Ўзбекистон) ва Тўлов карталари миллий тизими (Россия) тўлов тизимлари интеграцияси фойдаланувчиларга Россия банкларининг мобил иловалари орқали картадан картага пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

Ўтказма рублда жўнатилади ва фойдаланувчи учун қулай бўлган миллий валюта курсида ва қабул қилиб олувчи шахснинг Ўзбекистондаги ҳисобига ўтказилади. Хизматдан фойдаланганда пул ўтказмалари учун қўшимча яширин тўловлар олинмайди. Бунинг учун банкнинг мобил иловасида фақат карта рақами ва қабул қилиб олувчи шахснинг исмини киритиш керак, бошқа қўшимча маълумотларни киритиш шарт эмас.


@bankers_uz
Жиззахда 1,7 млрд. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳрида фуқаро С.Х. оилавий нодавлат таълим муассасаси раҳбарининг ишончига кириб, унга банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали НТМ фаолиятини ривожлантириш учун 1,7 млрд. сўм кредит олиб бериш ва бунинг эвазига маълум бир миқдорда "ҳақ тўлашни" таклиф қилган.

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ИИВнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди. Фуқаро "ушбу хизмати" эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
🗓 1 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ UZCARD "МИР" карталаридан халқаро ўтказмаларни қайта тиклади;

⭕️ Жиззахда 1,7 млрд. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди;

⭕️ Марказий банк томонидан аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи тайёрланди;

⭕️ ANORBANK рус ва қозоқ рақамлари орқали мобил иловадан рўйхатдан ўтишни йўлга қўйди;

⭕️ Tenge Bank ўзининг мобил иловасида бепул пул ўтказмалар акцияси муддатини 31 августга қадар узайтирди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 28 сўм 71 тийинга кўтарилди ва 2 августдан бошлаб расмий курс 10 941 сўм 7 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 2 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 2 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "Hamkorbank" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Жасур Хасанов банкнинг Тошкент минтақавий маркази раҳбари этиб тайинланди;

⭕️ Марказий банк молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди;

⭕️ Бугун АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" ташкил қилинганига 28 йил тўлди;

⭕️ Микрокредитбанкнинг 4 та филиали БХМга айлантирилади;

⭕️ Марказий банк томонидан "2022 йил I ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи" тақдим этилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 19 сўм 5 тийинга кўтарилди ва 3 августдан бошлаб расмий курс 10 960 сўм 12 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест