Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Жорий йилнинг 23 июль куни журналист ва блогерлар Фарғона вилоятида ишга тушган “Агромарказ”лар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Вилоятдаги барча Агромарказларда агроном, ветеринар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, хизмат кўрсатувчи мобиль гуруҳлар, томчилатиб суғориш, паррандачилик, қуёнчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида консалтинг хизмати кўрсатилади, махсус биолабораториялар эса ўсимлик касалликларига аниқ ташхис қўйиш имконини беради.

Бундан ташқари, жорий йил 1 апрелдан ишга тушган “AgroZamin O‘zimizniki” платформаси орқали эса томорқа эгаси ўз маҳсулотини онлайн сотиш, уруғ, кўчат, минерал ўғитларни сотиб олиш, видео қўлланмалар, онлайн маслаҳат олиши, ўз ҳудудидаги “Агромарказ” маҳсулот ва хизматларига буюртма бериши мумкин. Бунинг учун мобиль иловани юклаб олиш кифоя.

Иловани юклаб олиш:
Android | IOS
Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" рақамли трансформация босқичларидан бири — ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Банк “PricewaterhousCoopers“ хорижий консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган стратегияга асосан, банкнинг технологик инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда банк операцияларини марказлашган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳаларни ишга туширишни кўзда тутган. Асосий тамойил банкнинг барча жараёнлари ва хизматлари мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлиши лозим. Шу асосда жорий қилинган ягона МФО технологияси бир вақтнинг ўзида мижоз ва банк учун қатор афзалликларга эгалиги билан аҳамиятли ҳисобланади.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 26 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган;

⭕️ Журналист ва блогерлар Фарғона вилоятида ишга тушган “Агромарказ”лар фаолияти билан яқиндан танишишди;

⭕️ Трастбанк Марказий банкнинг 1,25 трлн. сўмлик облигацияларини сотиб олди;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди;

⭕️ Ипотека банк Навоий вилоят филиалида тренинг ташкиллаштирди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 5 сўм 89 тийинга пасайди ва 27 июлдан бошлаб расмий курс 10 960 сўм 17 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 27 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Ўзбекистонда банк ва молия ходимларининг ўртача номинал иш ҳақи 9,15 млн.сўмни ташкил қилмоқда

Статистика қўмитаси юридик шахсларда 2022 йил 1-ярим йиллиги учун ҳисобланган ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини маълум қилди. Унга кўра, 2022 йилнинг I ярим йиллигида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида ўртача номинал ойлик иш ҳақи 9 млн. 149,6 минг сўмни ташкил қилган ва соҳалар ичида энг юқорилигича қолган.

2022 йил январь-июнь ойларида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ҳисобланган номинал иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 124,8 % ни ташкил этган.

Мазкур иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (11 763,0 минг сўм), Андижон (8 959,1 минг сўм), Бухоро (8 359,7 минг сўм) вилоятларида кузатилган. Шунингдек, ўтган йилган нисбатан юқори ўсиш суръати Сурхондарё вилояти (142,3 %), Андижон вилояти (138,1 %) ҳамда Бухоро вилоятида (132,5 %) қайд этилган.

Соҳа ходимлари ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст кўрсаткичи эса Самарқанд (5 882,0 минг сўм) ва Наманган (6 160,3 минг сўм) вилоятларда кузатилган.


@bankers_uz
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки Оҳангарон банк хизматлари офис бошқарувчиси, бош менежер ва менежер лавозимларига танлов эълон қилмоқда.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:

олий иқтисодий маълумот;
банк соҳасида иш тажрибаси эга бўлиш;
банк соҳасидаги қонунчиликларни билиш;
тижорат банкларининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қила олиш;
ўзбек тилини мукаммал билиш.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар 2022 йил 20 августига қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига “Оҳангарон” белгиси билан маълумотнома юборишлари сўралган.

Батафсил маълумот
Капиталбанк VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади

"Капиталбанк" АТБ VISA карталаридан нақд валюта ечишда 0,7 фоиз миқдорида комиссия олишни бошлади. Бу жорий йил 27 июлдан амалга киритилган жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича банк тарифларида кўрсатиб ўтилган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, буни "ўтган ҳафтада қатор банкларда халқаро пул ўтказмалари бўйича муаммолар кузатила бошлагач, спекулянтлар нақд валюта ечиб олиш учун асосий урғуни халқаро пластик карталарга қарата бошлаганликлари" билан изоҳлади.

Таъкидланишича, банклар пул ўтказмалари ва айирбошлаш шохобчалари орқали нақд валюта беришда қийинчиликларга дуч кела бошлаган бўлса-да, халқаро пластик карталардан нақд валюта ечишга ҳеч қандай чеклов ва комиссиялар ўрнатилмаган эди. Спекулянтлар мазкур "текин лазейка"дан фойдаланишга ўтишганлиги боис, банклар халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиш учун комиссия ўрната бошлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Капиталбанк душанба кунидан "Контакт", "Золотая Корона" ва "Юнистрим" тизимларидаги барча пул ўтказиш жараёнларини вақтинча тўхтатган ва буни гумонли пул ўтказмалари сони, шунингдек ўз хусусиятларига кўра шахсий мақсадларга зид бўлган ўтказмалар сони кўпайганлиги билан изоҳлаганди.


@bankers_uz
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди

Жорий йил 27 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзсаноатқурилишбанк акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш тўғрисида Битимлар пакетини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур кредит маблағлари кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини кредитлашга қаратилишини назарда тутади. Бунда молиялаштиришнинг бир қисми иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади. Бу эса, банкка “яшил банкинг” дастурини кенгайтиришга имкон беради.

Битимларда Ўзбекистон Республикаси банк секторига давлат улушига эга тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишига оид замонавий стандартлар, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, зарур тажриба ва билимларга эга инвесторларга танлов асосида банклардаги давлат улушига эга акцияларини сотиш, шунингдек давлат улушига эга тижорат банклари ва корхоналарни параллел равишда такомиллаштириш орқали ислоҳ қилиш каби тадбирлар белгиланган.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 27 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистонда банк ва молия ходимларининг ўртача номинал иш ҳақи 9,15 млн.сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Капиталбанк VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди;

⭕️ Асакабанк доимий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун ҳам автокредит тақдим этишни бошлади;

⭕️ Микрокредитбанк Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилмоқда;

⭕️ Ипак Йўли банки ҳам халқаро карталардан нақд пул ечишда 1 фоизлик комиссия жорий қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 17 сўм 77 тийинга пасайди ва 27 июлдан бошлаб расмий курс 10 942 сўм 40 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

Россиянинг Сбербанки 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистондаги банк карталарига пул ўтказмалар бўйича коммисиясини бекор қилишини маълум қилди.

"Сбербанк Онлайн" мобил иловаси орқали телефон рақамга ёки карта рақамга пул ўтказмаси (P2P) амалга оширилганда, Россия банки ўтказмадан комиссия ундирмайди.

Сбербанк картасидан Ўзбекистонга кунига 50 минг рублгача, ойига эса 600 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади.

Сбербанк комиссиясиз пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистоннинг 5 та тижорат банки — Агробанк, Универсалбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ориент Финанс банк билан ҳамкорлик қилади. Юқоридаги банклар орасида рубл курси энг мақбули Халқ банкида. Банк 1 рубл учун 174 сўм 6 тийин таклиф қилмоқда.


@bankers_uz
Қишлоқ қурилиш банк Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги жорий йилнинг июль ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини "барқарор" "BB-" даражаси билан тасдиқлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, агентлик хулосаларига кўра:

Эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "B";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг узоқ муддатли рейтинги "B-";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "BB-";
Барқарорлик рейтинги эса "B" билан баҳоланди.

Шу билан бирга, “Fitch Ratings”нинг янгиланган ҳукумат кўмаги рейтингида (ҲКР) АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” учун "BB-" даражасини тасдиқлади.


@bankers_uz
Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда

Ўзбекистонда айрим банк кассалари ва банкоматлари орқали валюта ҳисобварағидан ҳамда халқаро тўлов тизимлари карталаридан нақд пул ечиб олишда комиссия ўрнатила бошланди.

Хусусан, 27 июлдан бошлаб Капиталбанк VISA карталаридан касса ва терминаллар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7 фоизлик комиссия жорий қилган бўлса, "Ипак Йўли" банки бугундан бошлаб VISA, Mastercard ва UnionPay карталаридан пул нақдлаштириш учун 1 фоиз миқдорида комиссия олинишини маълум қилди.

Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Фейсбукдаги "Потребител.уз" гуруҳида тармоқ фойдаланувчилари халқаро картадан пул нақдлаштиришнинг онлайн омонатларга ҳам тадбиқ қилинишига норозилик билдиришмоқда.

Батафсил


@bankers_uz
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

"Асакабанк" АЖ ЕТТБ билан хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади.

Шартномада банк ва унинг акциядорлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган айрим шартлар сифатида банкнинг нотижорий кредитлар портфелини оширишга йўл қўймаслик, институционал трансформацияни амалга ошириш ва бу орқали банкни тижоратлаштириш, банкка қарор қабул қилишда тўлиқ автономия бериш, корпоратив бошқарув ислоҳотларини амалга ошириш кабилар кўрсатиб ўтилган.

Битим шартларига кўра иш юритиладиган бўлинса, ЕТТБнинг акциядорлар қаторига кириши банкка илғор халқаро тажрибага эга, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, банк фаолиятига энг олди жаҳон амалиётини жорий этиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, жаҳон молия бозорларига чиқиш имконини беради.


@bankers_uz
Туронбанкнинг Фарғонадаги лимончилик лойиҳалари

Фарғона водийси азалдан деҳқончилик, томорқа хўжалигини ташкил қилиш борасида етакчи вилоятлардан бири бўлиб келган. Меҳнаткаш ва меҳмондўст, ўз томорқа майдонларидан унумли фойдаланаётган водий халқи инсон саломатлиги учун энг фойдали озиқ – овқат маҳсулотлари, глобал саноатнинг зарурий хомашёлари қаторидан муҳим ўрин эгаллаб келаётган цитрус мевалар, аниқроғи лимончилик борасида ҳам ўз мактабига эга.

Қуйидаги махсус видеоролик орқали сиз Туронбанк ёрдамида ташкил этилган йирик лимонзорлардан тортиб, ўз хонадонларида ихчамгина иссиқхоналарни ташкил этиб, унинг ортидан мўмайгина даромад олаётган одамлар фаолияти билан бевосита танишишингиз мумкин.

📹 Видеони кўриш
🗓 28 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк рейтинги Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;

⭕️ Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади;

⭕️ Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда;

⭕️ Наманганда 2,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинди;

⭕️ "TBC Bank" акциядорлик-тижорат банки 349 миллиард сўмлик акциялар эмиссия қилганини маълум қилди;

Ориент Финанс банкнинг "Шимолий вокзал" банк хизматлари офиси 1 августдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади;

⭕️ Марказий банк Раиси ўринбосари Аюбхон Камалов аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди;

⭕️ Капиталбанк халқаро карталардан нақд пул олиш бўйича изоҳ берди;

⭕️ ANORBANK кредит фоиз ставкаларини пасайтирди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 34 сўм 29 тийинга пасайди ва 29 июлдан бошлаб расмий курс 10 908 сўм 11 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Капиталбанк ва Ипак Йўли банки халқаро карталардан пул нақдлаштиришга ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди

Аввалроқ 2 та йирик хусусий банк — Капиталбанк ва Ипак Йўли банки томонидан халқаро банк карталаридан нақд хорижий валюта ечиш учун комиссия жорий қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Ушбу ҳолат бўйича Капиталбанк ва "Ипак Йўли" банки изоҳ берди.

"Капиталбанк" АТБнинг 28 июль куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, комиссия Россия ва Ўзбекистон ўртасида пул ўтказмалари тизимлари орқали тезкорлик билан пул ишлаб топмоқчи бўлган "маккорлар" оқимини тўхтатиш учун жорий қилинган.

Капиталбанкнинг VISA карталарида 15 кундан ортиқ сақланган пул маблағларини хорижий валютада нақдлаштириш бўйича комиссия олинмайди.

"Ипак Йўли" АИТБ ҳам 29 июль куни халқаро карталардан хорижий валюта нақдлашлаштириш учун олинадиган комиссия бўйича баёнот берди.

Банк хабарида айтилишича, жисмоний шахсларнинг аввал нақд пул билан тўлдирилган омонат ҳисобларидан қайтариш мақсадида нақд маблағ бериш одатдагидек ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширилади.


@bankers_uz
2022 йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ипотека кредитлари ҳажми ортган

Марказий банк томонидан 2022 йил I ярим йиллик якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тақдим этилди.

Унга кўра, жорий йилнинг I ярми давомида 36 400 нафар фуқарога ипотека кредитлар ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга (3,1 трлн. сўм) ошиб, 6,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Ипотека кредитлари, асосан Молия вазирлиги (5,1 трлн. сўм) ва банкларнинг ўз маблағлари (1,4 трлн. сўм) ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Жорий йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини молиялаштириши миқдор ва улуш жиҳатдан ортиб бормоқда.

Банклар ҳисобот даврида 6 184 нафар фуқарога 1 384,9 млрд. сўмлик ипотека кредитлари тақдим қилган. Бу жами кредитларнинг 21 фоизини ташкил қилади. Ўтган йилнинг мос даврида эса 497,8 млрд. сўмлик (жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 14 фоиз) ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган эди.

Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари молиялаштиришининг ортиб бориши 2022 йил бошида Молия вазирлиги ҳузуридаги "Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" томонидан иккиламчи бозордан уй харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ипотека кредитларининг 81 фоизи (5,3 трлн. сўм) бирламчи бозор, 19 фоизи (1,2 трлн. сўм) эса иккиламчи бозордан уй харид қилиш учун йўналтирилган.


@bankers_uz