Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.49K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда барча тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши раислари ва аъзолари иштирок этишди. Семинар-тренингни Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари Аюбхон Камалов очиб берди.

Қайд этилишича, банк соҳасида бугунги кунда ишлаётган умумий ходимлар сонининг қарийб 38 фоизини аёллар ташкил қилади.

Семинар иштирокчилари тадбирда аввал ялпи йиғилиш, сўнгра шўъба йиғилишларида қатнашдилар. Унда банк соҳаси мутахассисларига гендер интеграцияси бўйича умумий маълумот берилиб, гендер тамойилларини жорий этиш бўйича илғор халқаро тажриба ва воситалар, шунингдек, гендер хилма-хилликни рағбатлантириш бўйича амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.


@bankers_uz
«Ocean» апартаментларининг бошланғич тўловсиз сўнгги 10 та хонадони!

🔮 «Xon Saroy»
нинг Юнусобод туманига чегарадош бўлган ҳудудда қад ростлаётган 🌊 «Ocean» апартаментларининг бошланғич тўловсиз сўнгги хонадонларини харид қилишга улгуриб қолинг!

Эслатиб ўтамиз. Хонадонлар сони чекланган!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун

712007400
555017400

xonsaroy.uz

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамшид Қўчқоров: Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак ва банкларни хусусийлаштириш керак

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида имтиёзли кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун бундай кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ж.Қўчқоровнинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

"Ўзбекистонда жорий йилгача ҳеч қачон талон-торож бўлаётган ва қайтмаётган кредитлар масаласи президент даражасигача чиқмаган."— деб таъкидлаган Жамшид Қўчқоров.

Депутатнинг "кредит бериш тартибини кўриб чиқиш керакми ёки одамларни кўриб чиқиш керакми?" деган саволига, жумладан бош вазир ўринбосари шундай жавоб берган:

"Одамларни кўриб чиқишдан фойда йўқ, бу муаммони ҳал қилмайди. Кредит беришни кўриб чиқиш керак. Биринчи навдатда имтиёзли кредитларни йўқ қилиш масаланинг ечими бўлади. Қачонки имтиёзли кредит бўлмаса, шунда кредит бериш тартибга тушади", — деган Ж.Қўчқоров.

Жамшид Қўчқоров шунингек, банкларни хусусийлаштириш кераклигини ҳам таъкидлаган. Унинг айтишича, "хусусий банк эгалари шу банклардан ҳалол, пок, қонуний, тўлов ҳисоби, дивиденд орқали даромад олишга эришиш учун талон-торожга ҳам ўзи қарайди."


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tenge Bank Бухорода янги офисини очди (+фото)

Жорий йил 21 июль куни Бухоро шаҳрида Tenge Bank'нинг янги банк хизматлари офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда “Tenge Bank” Бошқаруви раиси Талгат Аюпов, вилоят маъмурияти, Марказий банк ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Маросимнинг фахрий меҳмонлари сифатида MasterCard компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳудудий офиси раҳбари Рафал Трепка ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов иштирок этдилар.

Янги, кенг ва замоний офисда бизнес вакиллари кредитлар олиш, экспорт-импорт амалиётлари, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини амалга ошириш каби имкониятларга эга бўладилар. Жисмоний шахслар эса, уй ва хонадонлар, автомобиллар ва бошқа истеъмол эҳтиёжлари учун кредит олишлари мумкин бўлади.

Тадбир давомида Tenge Bank ва Mastercard ҳамкорликда ўтказган танлов ғолиби аниқланди, шу билан бирга йил якунигача давом этадиган яна бир акцияга старт берилди.

Батафсил ўқиш


@bankers_uz
Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди

20 июль куни "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан Тошкент вилоятига пресс-тур ташкиллаштирилди. Унда иштирок этган ОАВ ходимлари банкнинг Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офиси (БХО)да амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳамда вилоятда банк молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналар фаолияти билан танишди.

Пресс-тур давомида журналистлар учун Нурафшон шаҳридаги Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилояти минтақавий БХОда матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Анжуманда Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ботир Давиров 2022 йил биринчи ярмидаги якунларига бағишланган тақдимотни намойиш қилди.

Тақдимотда кўрсатилишича, 2022 йилнинг I ярим йиллигида муассаса жами даромади белгиланган режага кўра 123 фоиз, аҳоли бўш пулларини омонатларга жалб қилиш 120 фоизга бажарилган. Соф фойдаси қарийб 45 млрд. сўмга етган.


Батафсил


@bankers_uz
🗓 22 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди;

⭕️ Жамшид Қўчқоров: Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак ва банкларни хусусийлаштириш керак;

⭕️ Tenge Bank Бухорода янги офисини очди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди;

⭕️ Марказий банк “LIMON PAY” МЧЖга тўлов ташкилоти лицензиясини берди;

⭕️ Микрокредитбанк шу йил якунигача ребрендингни амалга оширади — матбуот анжуманидан;

⭕️ Капиталбанк 25 июлдан бошлаб Contact, Золотая Корона, Юнистреам тизимлари орқали пул ўтказмалари вақтинча тўхтатмоқда;

⭕️ Марказий банк Mastercard билан ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзолади;

⭕️ Оҳангарон туманида Ипотека-банкнинг "Нуробод" банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 20 сўм 13 тийинга кўтарилди ва 25 июлдан бошлаб расмий курс 10 919 сўм 98 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 25 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Кредитларнинг мақсадсиз сарфланиши бўйича аниқланган бир неча ҳолатлар маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган навбатдаги бир нечта ҳолатлар маълум қилинди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида “B.F.” МЧЖ раҳбари Р. ҳамда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Я. исмли фуқаро “Лимончилик фаолиятини ривожлантириш учун замонавий иссиқхона ташкил этиш” мақсадида ажратилган 1,6 млрд. сўм кредитни, Янгиер шаҳрида “П.Д.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва бошқалар, бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,2 млрд. сўм кредитни, Марҳамат туманида “D.I.” МЧЖ раҳбари З.О. ва бошқалар тикув дастгоҳлари ва матолар сотиб олиш учун ажратилган 1,1 млрд. сўм кредитни, Каттақўрғон шаҳрида “Q.T.” МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар банкнинг Каттақўрғон филиалидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил этиш учун ажратилган 800 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Батафсил


@bankers_uz
Айрим банкларда нақд валюта етишмовчилиги кузатилаётган бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда тижорат банкларида нақд валюта олиш билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларда банкларда валюта сотиб олиш бўйича маълум миқдордаги суммагача чекловлар қўйилганлиги айтилган.

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, Bankers.uz бир нечта тижорат банклари колл-марказлари билан боғланиб кўрди. Кузатувларга кўра, нақд доллар тақчиллиги билан боғлиқ бундай вазият аксарият хусусий банкларда юз бераётган бўлиши мумкин. Айрим хусусий банклар каттароқ миқдорда (сўралган сумма тахминан $ 20 мингдан кўп) хорижий валюта сотмаётганини билдирган бўлса, бошқалари банк филиалига "бориб кўришни" тавсия қилди.

Шунингдек Bankers.uz боғланган банк масъуллари вазиятга изоҳ берар экан, "нақд валюта билан боғлиқ муаммо бор" деб аниқ айтмаган бўлсалар-да, ҳақиқатдан ҳам нақд валюта билан боғлиқ чекловлар ўрнатилганлигини, бу — кўпроқ спекулятив амалиётларни чегаралаш учун эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишган. Ҳозирча бирорта банк расмий равишда "нақд валюта билан боғлиқ муаммо бор ёки йўқлиги" ҳақида ахборот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Марказий банк Бошқаруви иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Марказий банк раиси М.Нурмуратов "банкларимизда нақд валюта етишмовчилиги бўлиши хавфи мавжуд эмаслиги, уларни нақд валюта билан таъминлаш учун етарли нақд валюта заҳираси шакллантирилганлиги" ҳақида айтиб ўтган эди.

Батафсил


@bankers_uz
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Hamkorbank" АТБ Бошқаруви раиси Баҳтиёржон Жўраевни самимий табриклаймиз! (1981 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Баҳтиёржон Тўймуратовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
🗓 25 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кредитларнинг мақсадсиз сарфланиши бўйича аниқланган бир неча ҳолатлар маълум қилинди;

⭕️ Айрим банкларда нақд валюта етишмовчилиги кузатилаётган бўлиши мумкин;

⭕️ Марказий банк “YANGI PAYMENT” МЧЖга тўлов ташкилоти лицензиясини берди;

⭕️ Кўпчилик тижорат банклари ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали мижозларни киберфирибгарликдан қайта огоҳлантирмоқда;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 47 сўм 8 тийинга кўтарилди ва 26 июлдан бошлаб расмий курс 10 967 сўм 6 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 июль, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони жорий йилнинг 6 ойи давомида 2 млн. 836 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 29 млн. 941 минг донага етди.

Муомаладаги банк карталари сони энг кўп Anorbank'да (+521 минг), Халқ банкида (+300 минг), Ипак Йўли банкида (+291 минг), Агробанкда (+223 минг) ва TBC Bank'да (+197 минг) ортган.

Терминаллар сони эса, унчалик жадал кўпаймаган (+1011 дона). Айрим банкларда масалан, Алоқабанк (+1100 та), Ўзмиллийбанк (+732 та), Универсалбанк (+622 та), Anorbank (+509 та), ИнФинбанк (+517 та) ва ЎзСҚБ (+417 та) да терминаллар сони сезиларли кўпайган бўлса, бир нечта банкларда аксинча, бир неча юз донага камайган. (Агробанк (-1274 та), Халқ банки (-1145 та), Туркистонбанк (-909 та), Савдогарбанк (-747 та), Hamkorbank (-731 та), Ипотека банк (-506 та).

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонининг сезиларли кўпайиши Микрокредитбанкда (+243 дона), Халқ банкида (+167 дона), Агробанкда (+152 дона), Ўзмиллийбанкда (+69 дона) ва Tenge Bank'да (+65 дона) юз берган.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹АТ "Алоқабанк" автомобиль харид қилиш учун "Тезкор" автокредитларни тақдим этади

Эндиликда банк мижозлари автокредит шартлари орасидан ўзларига мос ва қулай кредит турини танлаб олишлари мумкин. Ўзида 3 та турли хил шартларни жамлаган "Тезкор" автокредитида:

кредит муддати - 5 йилгача;
имтиёзли давр - 3 ойгача;
минимал фоиз - 26 %;
бошланғич бадалнинг минимал миқдори - 10 % га тенг.

Шунингдек, KIA, RENAULT, LADA ва HYUNDAI маркадаги автомашиналарни сотиб олиш учун янада қулай шартларда автокредит олиш мумкин. Бунда:

кредит муддати - 5 йилгача;
минимал фоиз - 6 %;
бошланғич бадалнинг минимал миқдори - 10% га тенг.

"Тезкор" автокредит — орзуингизга қисқа фурсатда эришинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Сайт | YouTube | Реклама
Трастбанк Марказий банкнинг 1,25 трлн. сўмлик облигацияларини сотиб олди

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жами 1 триллион 250 млрд. сўмлик облигацияларини доимий ташкил этиладиган аукцион савдоларида иштирок этиш орқали сотиб олган. Бу ҳақда банк Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилган.

Облигациялар 2022 йил май-июль ойларида ўтказилган 15 та бирламчи ва иккиламчи аукцион савдолари орқали сотиб олинган.

Маълумот тариқасида, Марказий банк облигациялари – пул-кредит сиёсати инструменти бўлиб, фоиз ставкаларини тартибга солиш ва тижорат банкларида мавжуд ортиқча ликвидлиликни нисбатан узоқроқ муддатга жалб этиш мақсадида чиқарилади. Халқаро амалиётда марказий банклар томонидан облигациялар жойлаштириш кенг тарқалган.

Ҳукумат ва корпоратив қимматли қоғозлардан фарқли равишда Марказий банк облигацияларининг асосий мақсади қарз мажбуриятларини жалб қилиш эмас, балки банк тизими ликвидлилигини бошқариш самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Облигациялар қисқа муддатли банк ликвидлилигини жалб қилишга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Трастбанк 2022 йил 1-ярим йилликда қарийб 330 млрд. соф фойда олган бўлиб, даромадлилик бўйича Ўзбекистон банклари ичида 5-ўринни эгаллаган.


@bankers_uz