Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Tenge Bank “Қозоғистон маданий мероси” фестивалига таклиф қилмоқда

"Halyk Bank" ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки - Tenge Bank қозоқ маданияти қадриятлари, халқ анъаналари ва халқ амалий санъати бирлигини тарғиб қилишга қаратилган "Қозоғистон маданий мероси" фестивалини ўтказмоқда.

Тадбир 20 октябрь куни соат 17:00 да Тошкентдаги “Наврўз” этнопаркида бошланади. Фестивалга кириш бепул.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1261


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBANK ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигида эътироф этилди

Лондонда бўлиб ўтган “Oʻzbekistonlik” халқаро форумида Uzbekistan’s Club жамоаси ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигини тақдим этди. Унда InfinBANK ҳам эътироф этилди.

Миллий ТОП-7 ликка InfinBANK’нинг “Матонат футбол” лойиҳаси кирди. Банк ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш марказига, оёқ-қўлларининг ампутациясидан сўнг ёки туғма патология туфайли ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1262


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистон банкларининг 9 ойда олган соф фойдаси — инфографика

Ўзбекистон банклари 2023 йил 9 ойини жами 8,2 трлн сўм фойда билан якунлаган (2022 йил 9 ойга нисбатан 869,1 млрд сўмга кўп). 1 октябрга 4 та банк - AVO Bank ҳамда янги банклар: Apex Bank, Ҳаётбанк ва Янги банк зарарда бўлган.

"Етакчи ўнталик"дан 2 та давлат банки — Ўзмиллийбанк ва ЎзСҚБ ҳамда 8 та хусусий/бошқа банклар — Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Трастбанк, Ипак Йўли банки, Ипотека банк, ОФБ, KDB Bank ва Давр банк ўрин олган. Ўтган йил 9 ойликда 115 млрд сўм зарарда бўлган TBC Bank бу йил 12,8 млрд сўм соф фойда олган, ANORBANK'нинг соф фойдаси 95 млрд сўмга етган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1263


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK ва "Kundalik" ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ёш авлод таълимини рағбатлантиришга қаратилган ушбу лойиҳа доирасида аълочи ўқувчиларнинг ота-оналари қимматбаҳо совғаларга эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун ота-она банкнинг ANOR Black Mastercard картасига эга бўлиши ҳамда ва eMaktab тизимига уланган бўлиши лозим.

Совринли ўйин 2024 йил 25 майга қадар, 3 босқичга бўлинган ҳолда бўлиб ўтади. Ҳар бир босқичда 100 тадан совға ўйналиши режалаштирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1264


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Агробанк тизими ходимлари ўртасида кенг миқёсли — "Агробанк лидерлари" интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Ўйинлар дастлаб ҳудудий босқичлар тарзида барча вилоятларда ташкиллаштирилди ва унда 220 га яқин жамоалар, 1800 дан ортиқ банк ходимлари иштирок этди.

Куни кеча, 21 октябрь куни Тошкентдаги "Hilton" мажмуасида ўйинларнинг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда барча ҳудудларда етакчи ўринни эгаллаган жами 42 та жамоа қатнашди.

Бевосита Bankers.uz жамоаси ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирларнинг финал баҳси видеоҳисоботини эътиборингизга ҳавола этамиз. Финал тадбирнинг тўлиқ видеотрансляцияси ва фотожамланмасини ҳам кўриш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK Қарши филиали ишга таклиф қилади

Эртага — 26 октябрь куни соат 11:30 дан 20:00 гача Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчасидаги "Grand Sarbon" меҳмонхонасида банк раҳбарияти томонидан очиқ эшиклар куни ўтказилади.

Банк иши бўйича мутахассислар қуйидаги вакансиялар бўйича суҳбатдан ўтишлари мумкин:

Сотув офиси бошлиғи;
Корпоратив сотув бўлим бошлиғи;
Юридик шахсларни кредитлаш бўйича етакчи мутахассис;
Кредит мониторинги булими бошлиғи.

Батафсил маълумот: @sab_hranor | Телефон: +998992453636
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 AloqaBank "Талаба картаси" лойиҳасини тақдим қилди

Тошкентда бўлиб ўтаётган ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 ҳафталигида AloqaBank "Талаба картаси" лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Мазкур карта бир вақтнинг ўзида талаба гувоҳномаси, таълим муассасаси ва кутубхонага рухсатнома, VISA картаси ва онлайн тўловлар учун восита ҳамда транспорт картаси (АТТО) каби функцияларни бажаради.

Ҳозирда лойиҳа ТАТУ ва Молия институтида йўлга қўйилган, келгуси йилдан уни бошқа олий ўқув юртларида жорий қилиш режалаштирилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1265


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузган 16 та банкка жарима солинган

Марказий банк кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотларни истеъмолчиларга белгиланган тартибда ошкор қилмагани ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатишни тўлиқ йўлга қўймагани учун 16 та банкка жарима қўллаган ҳамда 5 та банкка огоҳлантириш берган.

Банкларга ўз хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1266


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 Фарход Маҳмудов OSON тўлов тизими янги босқичга ўтганини маълум қилди

Ўзбекистондаги тўлов тизимлари бозорида асосий ўйинчи бўлиб келган компания ҳозирда муҳим трансформация жараёнини бошдан кечирмоқда. Ҳозирда OSON бош директори Фарҳод Маҳмудов компания устидан ягона назоратга эга ва унинг ягона эгаси ҳисобланади.

Ф.Маҳмудовнинг айтишича, Марказий банкнинг трансчегаравий тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорини ҳисобга олган ҳолда, OSON ўз эътиборини маҳаллий бозорга қаратишга қарор қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1267


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган АТ "Алоқабанк" Бошқаруви раиси Каммуна Ирисбековани табриклаймиз! (1960 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Каммуна Наринбаевнага мустаҳкам соғлик ва куч-қувват, меҳнат фаолиятида эса янги ютуқлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 26 октябрда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида “Пул-кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025-2026 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳамда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Матбуот анжуманини тўғридан тўғри эфирда "O'zbekiston24" ва "UzReportTV" телеканаллари орқали ҳамда UzReportTV телеканалининг YouTube саҳифасида, шунингдек Марказий банкнинг Facebook саҳифасида кузатиш мумкин.


@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Гарант банкнинг Бухородаги янгиланган филиали иш бошлади

Жорий йилнинг 27 октябр куни "Гарант банк" АЖнинг Бухоро шаҳридаги янгиланган — шаҳар филиалининг очилиш мароси бўлиб ўтди. Филиал Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси, 238-уй манзили бўйича иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача мижозларга кенг турдаги банк хизматларини кўрсатади.

Хусусан, филиалда корпоратив ва дебет карталарини чиқариш, бизнес учун тариф линиялари, пул ва банк ўтказмалари, миллий ва хорижий валютадаги омонатларни расмийлаштириш, коммунал ва бошқа тўлов хизматларидан фойдаланиш мумкин.

📞 Мурожаат учун: 1326

Telegram | Instagram | Facebook | Веб-сайт | Илова

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк Тошкент марказидаги Алоқабанк ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноларини сотиб олди

Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлигига қарашли бино 69,9 млрд сўмга ҳамда Алоқабанкка қарашли бино 317,1 млрд сўмга тўғридан-тўғри шартнома орқали Микрокредитбанкка бўлиб тўлаш шарти билан сотилди. Тегишли олди-сотди шартномалари ЎзТХБнинг махсус платформасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бинолар жорий йил апрель ойида самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевга сотилган, бироқ кейинчалик битим бекор қилинган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1269


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM