Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Трастбанк "Бутунжаҳон жамғариш куни" тадбирларида фаол иштирок этмоқда — фото

Хусусан, Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари, Жиззах шаҳридаги Ҳиндистоннинг Самбҳрам университети ҳамда ЎзМУ талабалари учун ўтказилган очиқ дарсларда Трастбанк масъуллари томонидан молиявий режалаштириш, рақамли моливайий саводхонлик, банкда турли жамғарма операцияларини амалга ошириш, кредит ва унинг мажбуриятлари каби мавзулар юзасидан асосий тушунчалар берилди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1268


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесни ривожлантириш банки ва Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ўртасида меморандум имзоланди

Меморандум банк соҳасида ходимлар ва талабаларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, махсус ўқув курсларини ташкил этиш, университет талабалари учун амалиёт тадбирларини ташкиллаштириш, турли мавзуларда қўшма амалий машғулотлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорликни кўзда тутади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1270


@bankers_uz
💳 Uzum Bank бошқарув раиси ўринбосарларидан яна бири лавозимини тарк этди

Бундан 2 йил аввал фаолиятини бошлаган "Bank Apelsin" АЖ (ҳозирги "Uzum Bank" АЖ) бошқарувининг яна бир вакили, банк ташкил топгандан буён бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Анвар Сайдуллаев ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган.

Бу — июнь ойидан буён Uzum Bank бошқарувидан учинчи вакилнинг кетиши ҳисобланади. Дастлаб (июнда) бошқарув раиси Сергей Гимадиев, кейинчалик (сентябрда) раис ўринбосари Шароф Икрамовлар ўз лавозимини тарк этишганди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1271


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк Mastercard билан ҳамкорликда бош соврини "Chevrolet Tracker" бўлган акцияни эълон қилди

"Трастбанк" билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг" акцияси жорий йил 1 ноябрдан 2024 йил 29 февралга қадар ўтказилади. Унда иштирок этиш учун банкда "Mastercard" халқаро тўлов картасини очиш ҳамда камида 10 АҚШ доллари миқдорида транзакцияларни амалга ошириш керак бўлади.

Акцияда суперютуқ "Chevrolet Tracker" автомобилидан ташқари "Samsung" кир ювиш машинаси (4 дона), "Samsung" телевизори (4 дона) ҳамда "Samsung Galaxy A23" телефони (4 дона) ютуқ сифатида ўйналади.

🌐 Батафсил маълумот учун ҳавола.
📞 Алоқа маркази: 1287

Банк ҳақида барча янгиликлар расмий каналида.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBANK "Samarkand Marathon"нинг расмий ҳамкорига айланди

Мамлакатимиздаги асосий югуриш тадбири — "Samarkand Marathon 2023" келаётган дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бешинчи Халқаро хайрия югуриш марафони бутун дунёдан икки ярим мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштиради.

InfinBANK "Samarkand Marathon" миссиясига қўшилди ва хайрия югуриш мусобақасининг расмий ҳамкорига айланди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1274


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида келишув имзоланди

Жорий йил 2 ноябрь куни Франция Президенти Эмманюэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилган "Ўзбекистон-Франция ишбилармонлари бизнес форуми" давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 30 млн евро миқдорида кредит маблағлари ажратиш тўғрисида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Келишувда томонлар аёллар тадбиркорлиги, "яшил энергия", шунингдек ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича стратегик ҳамкорлик қилиши назарда тутилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1275


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк водийлик тадбиркорлар учун қулай шартларда кредит таклиф қилмоқда

MKBANK Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун қуйидаги шартларда кредитлар ажратишини маълум қилмоқда:

Кредитнинг максимал миқдори:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига - 350.000 $ эквиваленти;
Ёш тадбиркорларга - 100.000 $ эквиваленти.

Кредит муддати: 10 йилгача

Кредит қуйидаги йўналишлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ажратилади:

Иссиқхона ва музлатгич омборхона;
Айланма маблағларни тўлдириш;
Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари.

Батафсил

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 AVO.uz янги инвесторга сотилгани маълум қилинди

“АVO bank” АЖ акциялар пакети эгаси ҳисобланган “AVO.uz” МЧЖ ҚКнинг амалдаги акциядори корхонадаги улушини тадбиркор Руслан Адильбаевга сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Bankers.uz'га банк матбуот хизмати маълум қилди.

"Руслан Адильбаевнинг кўплаб мамлакатлардаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш бўйича юксак тажрибаси янги рақамли банк олдида турган мураккаб вазифаларни самарали бажара олиш салоҳиятидан далолатдир.", — дейилади хабарда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1277


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBANK "Samarkand Marathon"нинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди

Ўтган дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрида бешинчи халқаро "Samarkand Marathon" хайрия югуриш марафони бўлиб ўтди. Марафонда InfinBANK тадбирнинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди.

Дунёнинг 43 давлатидан келган 3000 дан ортиқ иштирокчилар қатори марафонда InfinBANKнинг 50 нафар ходими ҳам иштирок этди (ҳамкорлик материали).

Батафсил - https://bankers.uz/news/1278


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бренд амбассадор жалб этишни режалаштирмоқда — у Конста бўлиши мумкин

Ўзсаноатқурилишбанк бир йил муддатга рэп йўналишида ижод қилувчи, 35 ёшгача бўлган санъаткорни бренд амбассадор сифатида жалб этишни режалаштирмоқда. Тегишли танлов эълони etender.uzex.uz платформасига жойлаштирилган.

Ўзбек рэпери Конста (Шарифжон Абдуллаев)нинг Instagram саҳифасида 25 ноябрда бериладиган "Одамлар уча олар" номли концерти реклама постерида "SQB" логоси туширилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1279


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦“Ziraat Bank Uzbekistan” миллий валютада ва АҚШ долларида юқори даромадли омонатларни тақдим этмоқда

Хусусан, "Foyda" — сўмдаги омонати орқали йиллик 26 фоиз даромад олиш мумкин. Омонат муддати 24 ой.

Бундан ташқари, "Profit" — АҚШ долларидаги омонати эса йиллик 8,25 фоиз даромад олиш имконини беради.

Омонатларни банкнинг исталган офисида расмийлаштиришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, омонатларнинг қайтарилиши қонун билан ҳимояланган.

Батафсил маълумот учун телефон - 1293

“Ziraat Bank Uzbekistan"нинг расмий саҳифалари

Sayt | Telegram | Instagram | LinkedIn | Facebook | Ziraat Mobile | Careers

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алоқа маркази учун қисқа рақам жорий қилган банклар.

(2023 йил 8 ноябрь ҳолатига)


@bankers_uz
2024 йил 1 январдан микроқарзлар учун лимит 100 млн сўмгача оширилмоқда

Президент "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарорда ушбу йўналишда қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, 1 январдан жисмоний шахслар учун микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилмоқда (амалда 50 млн сўм). Шунингдек, 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1280


@bankers_uz
🏦 Асакабанк барча омонат фоиз ставкаларини оширди!

♦️"Максимал фойда" омонати:

Йиллик фоиз ставкаси - 25%;
Муддати - 24 ойгача;
Энг кам миқдори -100 минг сўм.

♦️"Аванс" омонати:

Йиллик фоиз ставкаси - 23%;
Муддати - 370 кун;
Энг кам миқдори - 1 млн сўм.

Ушбу омонатга 100 млн сўм миқдорида маблағ жойлаштириб, ҳар бири 16 млн сўмлик 6 та олтин қуймалардан бирини ютиб олиш мумкин. Танлов ҳар 15 кунда ўтказилади.

♦️"Онлайн" омонати:

Йиллик фоиз ставкаси - 23%;
Муддати - 13 ой;
Энг кам миқдори - 100 минг сўм.

Ушбу омонатларга маблағларни "Asakabank" мобил иловаси орқали жойлаштириш мумкин.

Батафсил

☎️ 1152
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Умиджон Хакимов Ипотека банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

2011-2023 йилларда Азия Альянс банкда бошқарув раиси ўринбосари ва кейинчалик бошқарув раиси лазозимида ишлаган Умиджон Хакимов "Ипотека банк" АТИБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Ботиров ҳамда Джура Зулфукаровлар раис ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1281


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бу — олдиндан режалаштирилган ва уюшган фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин." — Анвар Ирчаев

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар саҳифаларида бир нечта фуқароларнинг банк пластик карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Маблағлар Универсалбанкнинг "Unired Mobile" иловаси орқали ечиб олингани кўрсатилган.

Bankers.uz вазиятга изоҳ олиш мақсадида "Универсалбанк" АТБ кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев билан боғланди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1282


@bankers_uz