Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди

2020 йилнинг март ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Сахи Сапармухамедович Аннакличев “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (собиқ “Қишлоқ қурилиш банк”) бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Шунингдек, 2020 йилнинг август ойидан буён “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Алишер Муратов ушбу банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1242


@bankers_uz
🏦 Марказий банк август ойи ҳисоботларни ҳанузгача эълон қилмади, бу айрим банкларда капитал талабларининг бажарилмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқ фаоллари Марказий банк август ойи якуни бўйича банк тизими кўрсаткичларини ҳанузгача эълон қилмаганига эътибор қаратди. МБ графигига кўра мазкур ҳисоботлар ўтган ойнинг 25-санасигача эълон қилиниши керак эди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров 1 сентябрь ҳолатига 5 та банк устав капиталининг янги минимал миқдорини (200 млрд сўм) шакллантира олмаганлигини айтган. Bankers.uz ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1244


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Искандар Турсуновнинг банк тизими тўғрисидаги мақоласи "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилди

Яқинда номи ва асосий акциядори ўзгарган "Octobank" АЖ (собиқ Равнақ-банк) бошқаруви раиси, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори Искандар Турсуновнинг "Жозибадор ва рақобатбардош банк тизими — унга эришиш учун катта мақсадлар кўзланган" номли мақоласи "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилди.

Bankers.uz ушбу мақола матнини тўлалигича эътиборингизга ҳавола қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1243


@bankers_uz
🏦 Азиз Акбаржонов Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди

2020 йил май ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азиз Акбаржон ўғли Акбаржонов ушбу банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида хабар берилди.

А. Акбаржонов 1985 йил туғилган. 2004-2018 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида, 2018 йилдан Ўзсаноатқурилишбанкда турли лавозимларда ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1245


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк “AVO bank” АЖга банк операцияларини амалга оширишнини таъқиқлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордаги банк устав капиталини (2023 йил 1 сентябрдан 200 млрд сўм) шакллантирмагани учун, "AVO bank" АЖга нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.

Маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига банкнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1246


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 HUMO тўлов тизими кузатилаётган носозликлар бўйича маълумот берди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида HUMO карта ёрдамида мобил иловалар орқали тўловларни ва ўтказмаларни амалга оширишда муаммолар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Миллий банклараро процессинг маркази мазкур вазият "СМС-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли юзага келганини билдирди.

Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини айтган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1247


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBANK’дан фоизсиз кредит: афсонами ёки ҳақиқат?

InfinBANK кредит бериш тизими максимал соддалаштирилган, мижозларнинг банк офисига бориши талаб қилинмайдиган ва бутун жараёнда инсон омили минималлаштирилган InfinBLACK кредит картасини таклиф қилмоқда.

Ушбу маҳсулотдан фойдаланишни бошлаган Тошкентдаги оддий мактаб ўқитувчиси Санжар кредит карта тўғрисида ҳикоя қилиб берди (ҳамкорлик материали).

Батафсил — https://bankers.uz/news/1248


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанк “Сувчилар мактаби” лойиҳаси бўйича ҳисобот тадбирини ўтказди

Президентнинг бевосита ташаббуси билан жорий йилнинг 29 май санасида Агробанк ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда ташкил этилган “Сувчилар мактаби” дастлабки натижалар ва кўрсаткичлар билан ўртоқлашди.

Тошкент вилоятида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинишича, мактаб ўтган қисқа давр мобайнида 60 мингдан зиёд фермер ва сувчи-мутахассисларнинг соҳа бўйича билим ва тажрибаларини оширишга эришган. Ўқув жараёнларига 50 дан ортиқ профессор ва мутахассислар жалб қилинган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1249


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 Тошкентда UZCARD Forum 2023 бўлиб ўтади

Жорий йил 26 октябрь куни "Intercontinental Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири бўлган UZCARD Forum бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари мамлакатимизнинг барча банк ва финтех соҳаларидаги етакчи компанияларни битта бизнес платформада бирлаштиришни кўзда тутган.

Форум ҳақида батафсил маълумотни тадбирнинг махсус веб сайти - forum.uzcard.uz ҳамда @uzcardforum телеграм каналида топишингиз мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1250


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Қудратилла Тулягановни самимий табриклаймиз! (1982 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Қудратилла Асатуллаевичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Банклар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 трлн сўм кўпроқ ипотека кредити ажратган

Банклар 2023 йил 9 ой давомида 12,2 трлн сўмлик, яъни ўтган йил мос даврига нисбатан 1,9 трлн сўмга кўпроқ ипотека кредитлари ажратган. Кўпайиш асосан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ва тижорий ипотека кредитлари ҳисобига шаклланган. Кредитларнинг 57 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга ажратилган ва асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурсларидан молиялаштирилган.

Тошкент (3,8 трлн сўм) ажратилган кредитлар бўйича етакчи бўлиб турибди. Бошқа бирор ҳудудда ипотека кредитлари миқдори триллионга етмаган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1251


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзмиллийбанк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзмиллийбанк кузатув кенгашининг жорий йил 5 октябрдаги қарорига асосан, Рихсиев Боходир Тўлаганович “Ўзмиллийбанк” АЖ бошқарув раиси ўринбосари — Трансформацион офис директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган.

Боходир Рихсиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзмиллийбанк Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори — Бош бухгалтер лавозимида фаолият юритган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанкнинг HR соҳасидаги фаолияти эътироф этилди

Бугун Тошкентдаги “Hyatt Regency" меҳмонхонасида HR соҳасида Ўзбекистонда энг муносиб иш берувчиларни тақдирлаш учун “EMBRAS-2023” мукофотларини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Агробанкдаги трансформация жараёнлари, хусусан банкда HR соҳасида ҳам кўплаб ижобий ютуқларга эришилаётганлиги эътироф этилди.

Банк “Истеъдодларни ривожлантириш” йўналишида мукофотга сазовор бўлди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1255


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Сентябрь ойида олтин-валюта захиралари 1,6 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми сентябрь ойида 1 млрд 651 млн долларга камайиб, 31 млрд 39 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Захираларнинг валюта қисми бир ой ичида 1,31 млрд долларга камайган.

Марказий банк халқаро захиралар камайишинининг 0,9 млрд долларлик қисми сентябрь ойидаги олтин нархининг 1 944,20 доллардан 1 871,60 долларгача пасайгани билан изоҳлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1256


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Сентябрда муаммоли кредитлар 441 млрд сўмга камайган

Сентябрь ойи давомда банкларнинг жами кредит портфели қарийб 6,9 трлн сўмга кўпайган ва 451,6 трлн сўмдан ортган. Портфель давлат банкларининг деярли барчасида (+3,6 трлн сўм) айниқса Агробанк (+1,9 трлн сўм)да ошиши кузатилган. Шунингдек, Капиталбанк, Ипотека-банк, Зираат банк, ОФБ ҳамда Ҳамкор банкларда ҳам кредит портфели нисбатан кўпроққа ўсган.

Августда кескин ортган муаммоли кредитлар ҳажми сентябрда яна камайган (-441 млрд сўм) ва жами портфелдаги улуши 3,7 фоизга тушган (-0,16 фоиз). NPL нинг энг катта миқдорий камайиши Ипотека банкка тўғри келган — 448 млрд сўм.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1257


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 Ўтган йилга нисбатан 10 баравар: Uzum Bank 3-чорак якунлари тўғрисида ҳисобот берди

2023 йилнинг 3-чорагини Uzum Bank 17,4 млрд сўм фойда билан якунланди, бунда банкнинг фоизли даромадлари йил давомида қарийб 10 баробар (+957 %), банк активлари 2,3 баробар, ўз капитали эса ўткан йилга қараганда 92 фоизга ўсди.

Бугунги кунда Uzum Bank капитали 243,6 млрд сўмни, банк активлари ҳажми эса 584,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1258


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаевни табриклаймиз! (1982 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Нодирбек Нарзуллаевичга мустаҳкам соғлик ва куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💳 "UZCARD FORUM" – мамлакатнинг асосий финтех тадбири

Аввал хабар берилганидек, 26 октябрь куни Тошкентда банк ва финтех соҳасининг муҳим воқеаси — "UZCARD FORUM 2023" бўлиб ўтади. Тадбир республикамиз, шунингдек, Қозоғистон, Россия ва Исроилнинг етакчи ва таниқли компаниялари вакилларини битта бизнес майдончада бирлаштиради ва профессионал ҳамжамият учун муҳим муҳокама майдонига айланади.

Форум давомида энг долзарб муаммолар — Ўзбекистон банк сектори учун глобал трендлар, тенденциялар ва муаммолар, big data билан ишлаш, банкларнинг рақамли трансформациясига оид кейслар ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. UZCARD ва компания ҳамкорларидан янги дастурий маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтади.

UZCARD FORUM доирасида, шунингдек, процессинг маркази фаолияти, ахборот хавфсизлиги, тўлов тизимлари, HR, маркетинг бўйича долзарб мавзуларда тақдимотлар, бизнес-тренинглар ва семинарлар ўтказилади.

Сайт | Телеграм | Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарз таклиф этмоқда

Трастбанк ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун қуйидаги шартларда микроқарз таклиф этмоқда:

Миқдори: 50 млн сўмгача;
Муддати: 36 ойгача;
Фоиз ставкаси: 23,99% дан бошлаб.

Микроқарзни банк филиалларига ташриф буюриш орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1287 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Банк ҳақида барча янгиликлар расмий каналида.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Юридик шахсларнинг депозит қолдиғи йил бошига нисбатан 9,5 трлн сўмга қисқарган

2023 йил 9 ойлик якунларига кўра, юридик шахсларнинг жами депозитлари йил бошига нисбатан 9 трлн 454 млрд сўмга камайиб, 144 трлн 160 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Камайиш, асосан, давлат банкларига тўғри келган.

Жами банклардаги депозитлар қолдиғи кўпайишига аҳоли депозитларининг ўсиши (+14,05 трлн сўм) таъсир қилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1260


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM