Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк ҳам норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштирмоқда

Қишлоқ қурилиш банк норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб рақамлари очиш шартларини кучайтирди.

Банк хабарига кўра, норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб варақларни очиш учун камида 15 кун узлуксиз Ўзбекистон ҳудудида бўлиши, Ўзбекистонда вақтинчалик яшаш учун рухсат этувчи ҳужжатга эга бўлиши ва бошқа талаблар қўйилади.

Бугунга қадар Капиталбанк, "Ипак Йўли" банки, Asia Alliance Bank, ANORBANK'ларда норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карта очиш шартлари кучайтирилгани тўғрисида хабар берилганди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "TBC BANK" билан Тошкентдан орзуингиздаги квартирани ютиб олинг!

Уйингиздан туриб, 10 млн. сўмдан бошлаб TBC-кредит олинг ва бош соврини квартира бўлган ўйинда иштирок этинг.
▪️ 5 дақиқа ичида онлайн-кредит;
▪️ Гаров ва кафилликсиз;
▪️ Дам олиш кунларисиз;

TBC.UZ иловасини ҳозироқ юкланг ва квартира ютиш учун кредит расмийлаштиринг. Батафсил маълумот банкнинг телеграм-каналида ва www.tbcbank.uz сайтида.

Иловани юклаш учун ҳавола

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 24-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Қишлоқ қурилиш банк ҳам норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштирмоқда;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;

🏦 Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди;

🏦 "Garant bank" АЖ ҳам ўз колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилди;

🏦 Tenge bank ўзининг мижозлари бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам онлайн микроқарз таклиф қилмоқда;

🏦 Трастбанк Кореянинг Kyongnam Bank'и билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 18 сўм 15 тийинга кўтарилди ва 27 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 048 сўм 28 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди

"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги олий ўқув юртига юқори балл билан ўқишга қабул қилинган талабалар учун махсус стипендия жорий қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус стипендияга республикамиздаги олий таълим муассасаларида иқтисодиёт йўналиши бўйича энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган 100 нафар талаба номзод сифатида таклиф этилди. Номзод ёшлар Туронбанк Бошқарув раиси Чори Мирзаев билан учрашди. Учрашув давомида банк бошқарув раиси номзодлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Уларга, стипендияни қўлга киритиш орқали тақдим этиладиган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, стипендиядан ташқари шартнома асосида таҳсил оладиган талабаларнинг контракт суммалари ҳам тўлаб берилади. Биринчи ва иккинчи курсларда стипендия соҳибларининг билим олишлари учун, 3 курсдан бошлаб "Туронбанк" АТБда меҳнат фаолиятини бошлаш имконияти яратилади. Шу билан бирга, банк томонидан ўтказиладиган турли тадбирлар ва семинарларда иштирок этиб, таътил вақтларида бемалол банкда иш ўрганиш имкониятига ҳам эга бўлишади.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 27 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Трастбанк Кореянинг Kyongnam Bank'и билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади

2022 йил 26 сентябрь куни "Трастбанк" ХАБ Бош офисида Жанубий Кореянинг етакчи банкларидан бири саналадиган Kyongnam Bank Бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг (Choy Xong Yong) бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Kyongnam Bank'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2021 йил 15 март куни Ўзбекистон Марказий банки томонидан аккредитациядан ўтказилган.

Учрашувда ўзаро икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга урғу берилди. Хусусан, “Жанубий Кореянинг етакчи молия муасассаси билан муносабатларни йўлга қўйишдан мамнунмиз. Бу ҳамкорлик истиқболда ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз”, – деди "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов.

Мазкур ҳужжат икки молия муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Хусусан, банк операциялари, ахборот технологиялари, кредитлар ва банк депозитларини бериш борасида тажриба алмашилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Корея банки Ўзбекистонда шўъба банк очишни режалаштирмоқда

Марказий банкда “BNK Kyongnam Bank” АЖ Бошқарув раиси Чой Хонг Ёнг (Корея Республикаси) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов бошчилигидаги Марказий банк вакиллари қатнашди.

Kyongnam Bank раҳбарияти меҳмонлар рақамли банк хизматларига ихтисослашган шўъба банк очиш орқали Корея банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ банк очиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.


@bankers_uz
🏦27 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди;

🇰🇷 Корея банки Ўзбекистонда шўъба банк очишни режалаштирмоқда;

🏦 Ҳозирда тижорат банклари томонидан 27 897 та талаба учун 317 млрд.сўмдан ортиқ имтиёзли таълим кредитлари ажратилган;

🏦 Марказий банк Тошкент вилоятида аёллар учун икки кунлик ўқув тренинглар ташкил этди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент шаҳрида Банк молиявий кўмагида ташкил этилган хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди;

🏦🏦🏦Тошкент вилоятида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанклар раҳбарлари биргаликда тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 36 тийинга пасайди ва 28 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 024 сўм 92 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Ориент Финанс банк устав капиталини 202 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда

2022 йил 26 сентябрь куни “Ориент Финанс” ХАТБнинг номинал қиймати 1 250 сўм жами 202,36 млрд. сўмлик акциялари рўйхатдан ўтказилди.

Акциялар ёпиқ обуна йўли билан банкнинг оддий акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар ўртасида акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади.

2022 йил 1 ярим йиллик натижаларига кўра, Ориент Финанс банкнинг устав капитали 903,44 млрд. сўмни ташкил қилган.

Банк акцияларининг 75 фоизига 4 нафар жисмоний шахс — Сакен Пўлатов, Пайзуллажон Мирзаев (ҳар бири 22,5 фоиздан), Ойбек Умаров, Дилмурод Пулатов (ҳар бири 15,0 фоиздан) эгалик қилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 28 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ориент Финанс банк устав капиталини 202 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда;

🏦 Ипотека-банк автокредитлар бўйича фоиз ставкалари ва дастлабки тўлов миқдорини пасайтирди;

🏦 Ўзмиллийбанк "Онлайн микроқарз" банк маҳсулоти учун дастурий таъминот яратиб бериш хизматни харид қилишга танлов эълон қилмоқда;

🏦 MKBank Операцион департаменти директори лавозимига танлов эълон қилмоқда;

🚔 Тошкент шаҳар, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

💳 Туркия МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўлиқ тўхтатди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 14 тийинга пасайди ва 29 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 999 сўм 78 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил III чораги бўйича Ўзбекистондаги тижорат банклари учун "Банклар фаоллик индекси"ни янгилади.

Рейтингда умумий фаоллик бўйича энг катта ўсиш Халқ банкида кузатилган, банк умумий рейтингда 16-ўриндан 12-ўринга — бирданига тўрт поғона кўтарилди.

Ушбу банк молиявий воситачилик ва капиталнинг етарлилиги бўйича 4-поғонани, ликвидлик рейтинги бўйича эса 5-поғонани банд этган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган

Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан қарийб 9,1 сўмга кўпайган ва 168,2 трлн. сўмга етган.

Ўтган ойда пул массаси таркибида муомаладаги нақд пуллардан бошқа барча пул агрегатларида ўсиш кузатилган. Муомаладаги нақд пуллар миқдори август ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 79 млрд. сўмга камайган.

Ой давомида кенг маънодаги пул массасининг ўсиши миллий валютадаги бошқа депозитлар (+5,4 трлн. сўм) ҳисобига юз берган.


@bankers_uz